АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

        Машхур араб шоири Ахмад Шавкий аёлни мактабга ўхшатиб шундай дейди: “Она бир мактабдур гар уни тайёрлабсан-мустахкам илдизли халқни тайёрлабсан. Онадан туғилади олиму профессорлар Фозилу уламолар Куръонхон қорилар ва албатта муниса солиҳа итоаткор аёллар хатто юртимизни бошқариб турган подшохлар хам ўша олима зукко илмли онадан туғилади. Шундай экан хар бир она фарзанд тарбиясига масъулдир. Туғиб кўйиб тарбия беролмаса яна айб иш қилса отасидан яширса гуноҳ қилса эътиборсиз бўлса у фарзанддан хам оиласи хам жамиятимиз катта зарар кўради. Муҳтарам олимлардан бири уйдан эрталаб ишга кетаётганида аёли унга шундай дер экан “Аллохдан қўрқинг бизга харом едирманг биз бу дунёда очликка чидаймиз лекин қиёмат куни оловга чидай олмаймиз.

        Афсуски бугунги аёлларимизни эри истакларини бажарса бўлди, уни харомдан топдими ёки халолдан топдими аҳамият бермайди хатто ўзи кай йўл билан бўлсада пул топиб келишга тарғиб килади натижада эр аёли истагини бажара олмаса уйдаги жанжаллардан безиб колади .Кўчадан мехр излайди тинчлик истайди гунохга кўл уради. Оналаримиз бефарклигидан хатто бугунги ёшларимиз хам итоатсиз кайсар булиб бормокда одобу хаёдан ахлокдан насихаткилсангиз афтини бужмайтириб замонни рукач килади. Бехаё кийинган бачкана килик килиб тўйларда хаммани кўзи ўнгида номахрам йигит кужоғида бемалол валс тушаётган кизларнинг ота–онаси караб мурод килиб гердайиб ўтирибди. Азизлар глабаллашув дегани ўзликни йўкатиш дегани эмас. Ўзбегим урф одатларига миллилигимизга мос келмайдиган очик сочик кийимларда отаси акаси хатто кайинлар олдида бемалол юришларига ёшлар эмас балким унга анашу либосларни сотиб олиб бераётган ота -она айбдор эмасми. Ўзбегимнинг йигитлари бепарво эмас ориятли ва яна эхтиросли. Ярим ялонғоч юрган аёл кизларни кўриб бефарк кетолмайди хеч бўлмаса кўз зиносини килиб гунохга ботади бу факат миллилигимизга тахдид килувчилар ютуғи эканини нахотки илғамаган бўлсангиз Никох- бу маданият дегани никох оркали инсон ўз насл насабини обрўсини саклайди –оила эса жамиятнинг бир бўлаги аёл киши аввал отасидан ака -укасидан кўркмас уялмас экан эрига хам бўйин сунмайди .Хожатонада ўсган гул канчалар нафис гузал бўлса хам ундан эхтиёт бўлинг чунки у яхши мухитда яшаб тарбия топмаган шу ўринда эр йигитларимизга хам айтар сўзим эй барака топғур ўғлим аёлингни озгина рашк кил чунки рашк имондандур.

        Пайғамбаримиз никоҳлари учун София онамизни ясантириб атир упа сепиб тайёрладилар бу орада расули худо онамизни юзидаги тарсакидан колган изни кўрдилар ва бу нима деб сўрадилар. София онамиз “Ясрибдан чиккан ойнинг бағримга кирганини туш кўрдим ва бу тушимни амакимни ўғли Хакикга айтган эдим. Уюзимга тарсаки тортиб юборди бу ўшанинг изи” дедилар .София онамизни тушда бағрига кирган ойдан рашк килиб амакисини фарзанди калтаклаган бўлса бугун келинни узи истаганидек калта очик сочик кийинтириб ёнида савлат тўкиб юраётган йигитлар ака укалар оталар нега хасми халолини махрамини рашк килмайди .Мухтарама аёл умр йўлдошингни рашкидан ранжима уни хурмат кил чунки анашу рашк туфайли баьзи чекловларга амал килишингга тўғри келади ва гунохлардан сакланасан яна эрингни ака укаларингни рашк килиши сани хурмат килишидан сани яхши кўришидан нишонадур.

Ф.Отобоева

Кўшкўпир тумани бош имомининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *