ИНСОННИНГ ҚАДР ҚИММАТИ

Бандалар устидан такаббурлик қилиш ўша бандаларнинг яратган зот – Аллоҳнинг ўзигагина хос сифатдир, чунки Аллоҳ таоло инсонни яратиб, унга тўғри йўлни кўрсатиб қўйди.

“Бас, осмонларнинг Роббиси, ернинг Роббиси, (бутун) оламларнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳга ҳамд! Осмонлар ва ердаги барча буюклик ёлғиз уникидир! У қудратли ва ҳикматли (зот)дир!

Азизлар, борлиқни яратиш, буйруқ қилиш, бошқалардан беҳожат бўлиш ва икки дунёга подшоҳлик қилиш фақат ўзиникидир. Бандаларнинг қандай ҳолатларда бўлишлари унинг ҳоҳиши-иродасига боғлиқ. Ким бўлишидан қатъий назар, бандалар улуғ зотга эътиқод қиладилар, аммо банданинг ўзига ўхшаган бошқа бир бандани таҳқирлаши шубҳасиз ботил ҳисобланади. Мутакаббирлик эса инсон зотига хос бўлмаган сифатдир, чунки ислом дини мусулмонларга мутакаббирлик қилишни ва таҳқирлашни ҳаром қилди ва ўз қадр-қимматларини билишиларини буюрди.

Пайғамбаримиз (САВ) айтганлар: “Кимнинг қалбида хантол уруғи милқолича кибр бўлса, Аллоҳ ундай одамни дўзаҳ ўтига улоқтиради. Кибр эса Аллоҳнинг ўзигагина хос сифатдир. Бирор инсон бу сифатни ўз эгаси бўлган зот-Аллоҳдан тортиб олишни ҳаёлига ҳам келтирмасин, шуни билмоғимиз кераккки, мутакаббирлик қилиш ҳани инкор қилиш ва ўзининг кимлигини билмасликдир. Муқаддас ислом динида мусулмонга ўзини хор ва залил тутишни ҳаром қилган. Пайғамбаримиз (САВ) мараҳамат қиладилар: “Ўзининг ҳор бўлишига рози бўлган кимса биздан эмас”.

Муҳтарам азизлар, муаззин ҳар куни беш марта айтадиган азоннинг бошида ҳам, охирида ҳам “Аллоҳ улуғ” деб жар солади. Нима учун “Аллоҳ улуғ” деб айтиш бир рукнда бошқа бир рукнга ўтганда ҳам такрорланади, чунки бунда ҳар қандай мутакаббир Аллоҳ олдида ҳақир, ҳар қандай буюк одам Аллоҳ олдида бечора ва унга муҳтож эканини мусулмон қалбига солиш бор. Қадр-қиммат бу мусулмон кишининг ҳаққидир, ҳамма вақт ва ҳар қандай жойда уни ҳимоя қилишга ҳақли, лекин бир вазифани тўла тўкис охирига етказмай ҳақ талаб қилиш тўғри эмас. Мусулмон киши айрилган нарсасини деб ўзини хор тутишини ислом қоралайди. Бир шоир шундай дейди:

Бой бадавлат эрурман,

Ҳеч ҳаддимдан ошмайман.

Сўраб келган одамга

Ёмон гапни айта олмайман.

Ҳаёти равон эмасдир,

Машаққат ҳам бўлади.

Фавқулодда бойдурман,

Ғурурим ҳам қолади.

Яратганнинг неъмати

Жило берди ўзимга,

Ҳожатбарор инсон деб

Ном олдим мен элимда.

Азизлар, бундан маълум бўладики ҳар бир ўзини қадр-қимматини билиб яшаган, ҳақиқий элда юртда ўзини топган бўлади

Ш.Атажанов

Хива тумани “Шайх Мавлон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *