АҚИДАПАРАСТЛИК МАЪРИФАТСИЗЛИК!.

Ҳар бир инсоннинг имони, эътиқоди унинг бажаратган амали, ақидасининг софлигига боғлиқдир.Муқаддас ислом динимиз беш рукунга асосланган бўлиб, аввалгиси имон қолган тўрттасининг мақбул бўлишига асосдир. Айнан ана шу имон рукуни ақидага тегишли бўлиб, ҳар бир мўмин мусилмон киши уни яхши билмоғи лозим.

“Мусулмон” сўзи “ўзини Аллоҳга бағишлаган” деган маънони англатади. Ислом динига эътиқод рамзи қуйидаги икки калимада мужассамлашган: “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”. Ўзбек халқи суннийликнинг мўътадил мазҳаби ҳанафийликнинг бағрикенглиги билан сиёсий-иқтисодий ва илмий-маданий ҳамда маънавий юксалишга қулай шароитлар яратиб келган. Ҳанафийлик ўз тарихий тараққиётининг барча босқичларида мусулмонларнинг ҳамжиҳатлиги, ўзаро иноқлиги ва бирлигини таъминлаш учун курашиб келган. У мусулмонлар орасидаги ҳар қандай фирқачиликка қарши бўлиб, қавмнинг диний эътиқод белгилари бўйича гуруҳларга бўлиниш ғоясини ҳеч қачон тан олмаган.

Ақида борасида эса хозирги пайтда дунёдаги барча мусулмонларнинг учдан икки қисми Мотуридий ақидасига, бир қисми Имом Ашъарий ақидасига амал қилади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам «Умматим 73 фирқага бўлинади, биттасидан ташқари барча фирқалар дўзахга киради», деганлар. Шунда саҳобаи киромлар: Ё Расулуллоҳ, нажот топадиган бу фирқаи ножия қайсидир!-дебсўрашганида, Пайғамбаримиз Муҳаммад салаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар менинг ва саҳобаларимнинг йўлини тутганлар», деб жавоб бердилар. Саҳобалар давридан кейин соф исломий ақидани бузишга ҳаракат қилганлар, илмсиз бу ишга киришганлар

         Буни олдини олиш учун хар биримиз авваламбор ёшларимиз онгида бушлик колдирмаслигимиз керак. Хурматли биринчи Президентимиз «Бу дунёда табиатда хам, жамиятда хам бўшлик бўлмайди. Қаердадир бўшлик пайдо бўлдими, ҳеч шубхасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга харакат килади » деб хар бир ота-она уйида, укитувчи ва мураббийлар укув муаассасаларда, кексаларимиз махаллада фарзандларимизнинг онгидаги бушликни яхшилик, эзгулик, ватанпарварлик, халоллик, ростгуйлик каби фазилатлар билан тулдиришлари лозимлигини уктиради. Фарзандларимиз хаммамизга маълум ёшликларида куп савол беришади. Уларнинг берган саволларини купчилигимиз малол олиб ёки жавоб беришга кийналганимиз сабаб мени тинч куй, куп гапирма, тинч утир ёки бориб уйинингни уйна деб, куполлик билан саволларини жавобсиз колдирамиз. Бунинг натижасида уларнинг онгида бушлик пойдо булади. Шунинг учун яхшилик билан, уларни берган саволларига акллари доирасида тушунчани берсак бу бушлик хосил булишини олдини олган буламиз.

         Ҳозирги кунда шу бушликни тўлдиришга уринадиган ва гаразли максадларини амалга оширишни уйлаб юрганлар куп. Окибатда эса бундай мафкуравий хуружлар натижасида баъзилар узи тугулиб усган юртидан, ота-онасидан тониб, унга хиёнат килиб, ватанпарварлик туйгуларидан махрум булиб, инсонийлик табиатидан хам чикиб колганини узлари тушунмаяпти. Мухтасар килиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бушлик булмаслиги учун уларнинг калби ва онгида соглом хаёт тарзи, миллий ва умуммиллий кадриятларга хурмат-эхтиром туйгусини ёшлик пайтидан бошлаб шакллантириш зарур. Иккинчидан фарзандларимизни онгида мафкуравий иммунитетни хосил килишимиз лозим.

           Агар бу мукаддас динимизни мақсадини англасак, турли ислом никоби остида фаолият олиб бораётган экстремистик гурухларнинг қилиётган хунрезликлари, бегунох инсонларни, ёш болаларни конини тукиб, мусулмонларга, оиласига, юртига қурол кўтариб жанг қилиши, тинч мамлакатларда қўпорувчилик қилиб портлатишларни амалга оширишлари, обод жойларни вайронага айлантиришлари хеч кайси бир ақлга хам, динга хам тўгри келмаслигини тушунамиз. Расулуллох ( с.а.в.) муборак сўзларида « Мусулмон, унинг қўли ва тилидан бошка бировларга азият ва озор етмайдиган кишидир » дегеанлар. Қуръони каримда уруш чиқариш йўлидаги фитнани қотилликдан ҳам ёмон жиноят ҳисобланган. Динларнинг бирортасида зулм, қотиллик, одам ўлдириш ёқланмаган, аксинча меҳр-оқибатли, сулҳпарвар, инсонпарвар, раҳм-шафқатли бўлишга чорланган. Аллоҳ таоло инсонларга қарата бундай дейди:“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёлдан (Ҳавво) яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик…” (Ҳужурот сураси, 13-оят).

      Айрим ота-оналар бола тарбияси хусусида жуда бепарволик қиладилар. Улар учун бу дунёда фақат ўз шахсий юмушлари, кўча-кўйдаги улфатлари билан узок вакт овкатланиб утиришлари, моддий маблағ тўплаш йўлидаги борди-келдилари биринчи ўриндаги вазифаю, оила аъзоларининг, фарзандларининг ахлоқий ва маърифий тарбиялари билан шуғулланиш иккинчи даражали иш булиб колган. Ўтган асрдаги мутафаккир олимимиз Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.

        Ёшларнинг илмли ва маърифатли бўлишларига жиддий эътибор қаратишлари лозим. Фарзандларимизнинг одоб-аҳлоқи, таълим-тарбиясининг масъулияти биринчи навбатда, уйда ота-она, боғчада тарбиячи, ўрта ва олий ўқув юртларида муаллим ва устозлар, кўча-кўйда эса маҳалла оқсоқоллари зимасида эканини унутмайлик. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида “Ҳар бирингиз бир раҳбарсиз ва қўл остингиздагилар ҳақида масъулсиз”, — деганлар.Ҳозирги кунда айрим ўқувчи ва талабаларнинг дарс ҳисобига бозорга, баъзиларининг турли ношаръий, кўнгилочар жойларга кетиб қолишлари жоиз эмас. Ҳар қандай бўлганда ҳам дарс соати бола учун ғанимат дамлар бўлиб саналиши даркор. Айрим болаларнинг бири гиёҳванд, бири ўғри, яна бири мутаассибликка берилиб кетиши назоратнинг сусайгани оқибатидан келиб чиқмаяптимикан?

        Дунёни ушлаб турган устунларидан бири инсонларнинг бир-бирларига булган мехр-окибатидир. Агар ота-она боласини қулига тикан кириб кийналаётганини кўрса, боласидан кура купрок ота-онани калби огрийди, тинчи бузилади. Бу албатта боламизга мухаббатимиз борлидан дарак беради. Худди шундай биз фарзандларимизнинг калбида ватанига, миллатига, динига мухаббат хиссини уйготсак, ташкаридан юртиимзга отиладиган тошга, миллатимизни тахкирлайдиган хар бир сузга, динимизнинг илдизига уриладиган болтага уларнинг хам калби огриб, уни химоя килишга, обруйини саклаб колиб, маърифат билан муносиб жавоб беришга харакат килишади.

     Чунки халк – бамисоли улуг ва шарафли йулдан илгарилаб бораётган улкан карвон. Уни йулдан чалгитишга урунувчилар, пайт пойлаб оркасидан хамла килувчилар хамиша булган,бундан кейин хам булиши мумкин. Карвон бехатар булмас, деган гап бежиз айтилмаган. Аммо халк карвонини хеч кандай куч ортга кайтаролмайди. Нега, деганда, халкнинг калбида не-не авлодлардан мерос енгилмас куч – маънавият бор ».

      Аллох таоло юртимизни тинч, халкимиз хаётини фаровон килсин. Узимизни хам зурриётларимизни хам Ватанга мухаббатли, динга садокатли, миллатни севадиган, омонатларга хиёнат килмайдиган, илмлик, халолга интилиб, харомдан узок булиб, барчага мухаббатли булиб яшамокликни насиб килсин.

Х.Матяқубов

Хонқа туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *