ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ — КАТТА ГУНОҲ

Албатта муқаддас ислом дини инсонни ибодатдан кейинги ўринда турадиган ота-онага яхшилик қилишликка буюради. Ота-онага оқ бўлиш, “бўйсунмаслик”, “қарши чиқиш”, “озор бериш”, “осий бўлиш” улкан гуноҳ ҳисобланади. Ота-онани ҳаққини адо қилиш дегани ота-она ғазабланганида, фарзанд унга тик қарамаслигидир. Ота-онага оқ бўлиш фарзанднинг Аллоҳ қайтарган йўлларга кириб, эл-юрт олдида уларнинг юзини ерга қаратиш, берган оқ сутига норози қилиш, кексайган вақтида едирмай, ичирмай, кийинтирмай хўрлаб қўйишликдир.

Пайғамбаримиз (САВ) оқ бўлишдан қайтарганлар ва унинг оқибатларини баён қилиб, оҳиратда савол-жавоби қаттиқ бўлишидан огоҳлантирганлар. Имом Буҳрорий ва Имом Муслим Абу Бакр (РА) дан: “Расуллулоҳ (САВ): “Сизларга катта гуноҳларнинг энг каттасини хабарини берайми?” дедилар. Биз: “Ҳа ё, Расуллулоҳ (САВ)” дедик. “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, ёнбошлаган ҳолда эдилар, кейин ўтириб олиб, ёлғон сўзлаш ва ёлғон гувоҳлик бериш” деб” такрор-такрор айтавердилар. Биз у кишини қани тўхтасалар эди, дедик.”

Пайғамбаримиз (САВ) марҳамат қиладилар: “Уч тоифа кишига Аллоҳ жаннатни ҳаром қилди: доимий ҳоир (ароқ) ичувчига, ота-онага оқ бўлган фарзандга ва ўз аҳлига аҳлоқсизликни ўргатган даюга” дедилар.

Азизлар Қуръони Каримнинг йигирмадан ортиқ ояти карималарида ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг розиликларини топишга амр қилинади. Жумладан, Анкабут сурасининг 8-оятида: “Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик” дейилган.

Албатта Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишни ҳар бир мусулмон кишига фарз қилган, шу сабабли уларга яхшилик қилиш ака-ука, ёр дўстларга ва ҳатто фарзандга яхшилик қилишдан ҳам устун туради.

Ота-онага зинҳор озор бермаслик ва уларнинг сўзларидан ҳаракатларидан ҳеч малолланмасликка буюуради. Албатта ҳар бир фарзанд ота-онага хизмат қилиб умрини ўтказса у икки дунё саодатига мушарраф бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўз ҳидоятидан адаштирмасин.

Р.Жуманиязов

Хива тумани “Абдулла Румий” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *