ОИЛА ТИНЧЛИГИ

Аллоҳ инсонни жуфт қилиб яратди. Аллоҳ таьло улар ўртасида иноқлик ва муҳаббатни ҳам пайдо қилди. Бу хақда Қурьони каримда бундай марҳамат қилади. “Унинг аломатларидан бири сизлар таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва мехрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун ибрат аломатлар бордир.” (Рум сураси 21-оят) Оилада доимо тинчлик ва тотувлик давом этиши учун эр ва хотин, қайнона ва келин ўзлариниг вазифа ва бурчларини тўлиқ адо этиб боришлари лозим. Оила тинчлиги мустаҳкам имон-эьтиқод, миллий қадрятларимизга содиқлик, бир бирини тушиниш каби ҳислатларга асосланади.

Келинлар қайноналарини ўз онасидек кўриши, қайнона ҳам келинга ўз қизига қарагандек қараши келин бўлиб келган кунидан бошлаб тарбиялаб оиладаги мухитга ўргатиши ва келинлик вазифаларини мулойимлик билан ўргатиш ҳам қайнонанинг вазифасига киради.

Аллоҳ таоло оилада эркакнинг ҳам ўрнини белгалаб берган, оила рахбари бўлмиш эркаклар, бўлажак қайнона бўлмиш жуфтларига келинга қандай муомила қилишни ва келажакда келин бўладиган қизларига келинлик вазифаларини ўргатиб боришлари кераклигини тушинтиришлари керак. Аллоҳнинг розилигини истовчи эр –хотинлар кўпайгандагина оила тинч бўлади. Аёл турмуш ўртоғини отаси, акаси, укасидан устун қўя олса, ҳеч ким етим бўлмайди. Аёл эрига гап қайтарса, эридан шикоят қилиб, оила сирини очса, хўрласа тирик етимлар кўпайади. Оилада кимдир ножўя иш қилган бўлса, сабаб ва оқибатини тушинтириб, унга таьлим бериш афзал. Эр хотин ғазабини юта олса оилада доим тинчлик бўлади.

Демак, эр хотининиг айрим феьлидан ғазабланса, оилани бузишга шошилмаслиги, балки унинг яхши ишларини ҳам кўз олдига келтириб, шу билан кунглини кўтариб юриши керак. Аёл яхши гапнинг қули дейдилар, албатта бу гап юз фоиз тўғри. Буни билган ақилли эркаклар аёлига ҳамиша чиройли муомилада бўладилар. Қурьони каримда шундай марҳамат қилган: “Улар билан тотув турмуш кечирингиз! Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйинки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин.” (Нисо сураси 19-оят) Бу борада Пайғампаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мўмин эр мўмина хотинидан нафратланмасин,агар унинг бир хулқини ёмон кўрса ,бошқа хулқи туфайли ундан рози бўлади” (ИМОМ МУСЛИМ РИВОЯТЛАРИ)

Аллоҳ таоло барчамизга гўзал ҳаёт берсин. Қурьони карим ва суннати набавия талаблари асосида ҳаёт кечиришни насиб айласин. Фарзандлар бахт-саодати йўлида фидойилик кўрсатиб, уларга Аллоҳнинг ҳақ йўлини, ҳаётий тажрибаларимизни эринмай ўргатадиган ота-оналардан бўлишга муваффақ қилсин.

У.Мадаминов

Боғот тумани “Назар ота” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *