АСР ВАБОСИ БЎЛГАН ГИЁҲВАНЛИКДАН САҚЛАНАЙЛИК!!!

Гиёҳвандлик инсониятни жисмоний ва руҳий жиҳатдан тубанликка элтувчи, ақл-идрокдан маҳрум этиб, икки дунё хорлигига етакловчи офатдир. Гиёҳванд моддалар инсонни айни куч-қувватга тўлган даврида алкоголга нисбатан 4-6 баробар тезроқ ҳалокатга учратади.

Афсуски, гиёҳвандлик касалига мубтало бўлганлар сони йилдан йилга ошмоқда. Бу эса жуда ачинарли ва инсон хаёти ва соғлигига ёмон таъсир қилиб, охир-оқибат уни ўлдирадиган захардир. Гиёҳвандликнинг тиббий асоратлари одамнинг онги хиралашади, ҳис-туйғулари кескин равишда ўзгаради, фикрлари чалкашиб кетади, кўз қорачиғи кенгаяди, шиллиқ пардалари қуруқшайди, юрак тез уради, мускул тонуси ортади ва қон босими кўтарилади;

«Пайғамбар (с.а.в.) ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар», дейилади ҳадиси шарифда (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). Мазкур ҳадиси шариф ҳар қандай турдаги гиёҳвандлик ҳаром эканига далолат қилади.

Аллома ибн Ҳажар ал-Маккийнинг «Фатовои Кабир»ида шундай дейилади: «Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишда бир қанча диний ва дунёвий зарарлар мавжуд: у инсон тафаккурини ўтмаслаштиради, тананинг турли касалликларга чидамлилигини йўқотади, хотирани сусайтиради, бош, юрак, сил, истисқо хасталикларини юзага келтиради, ибодатдан тўсади, шарму ҳаёни кетказади, инсоний муносабатлар ва мурувватга зарар етказади».

Яна фатволарда келишича, «Гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиш ва унинг тижоратидан келган фойда ҳам ҳаром саналади».

Имом Саноний шундай дейди: «Гиёҳвандлик нима нарсадан бўлишидан қатъи назар маст қилдими ёки афюн каби нарса бўлиб истеъмол қилинишида кайф бердими – у мутлақ ҳаромдир».

Имом Аъзам (раҳмутулоҳи алайҳ) мазҳабларидаги охирги мужтаҳид уламолардан Ибн Обидин ҳазратлари Ибн Ҳажардан нақл этиб шундай дейди: «Банг-афюн истеъмол этишда 120 хил диний ва дунёвий зарар, офатлар бўлади».

Инсоннинг икки дунёсини хароб қиладиган ушбу офатдан узоқда бўлиш барчамизга насиб этсин!

Р.Отажонов

Янгиариқ туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *