МИССИОНЕРЛАРНИНГ ҒАРАЗЛИ МАҚСАДЛАРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ

Ҳаммага маълумки бугунги кунда дунёда сиёсий ва иқтисодий жихатдан давлатларни ва халқларни қарам қилиш сиёсати авж олган даврдир.Бундай мақсадларга эришиш учун эса бу тузулмалар диндан диқоб сифатида фойдаланишдан ҳам таптортишмайди.Анашундай мақсадлар асосига қурилган ҳаракат бу миссионерлик ҳаракатидир.

Миссионерлик деганда нима тушунамиз?

Миссионерлик (миссия-лотинча юбориш, топшириқ)-бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир дини тарғиб қилиш демакдир.

Миссионерлик асосан, христианликка хос бўлиб, бу харакат христианлик Византия имперасида давлат дини сифатида эълон қилиганидан эътиборан олиб борилади. Мазкур харакатнинг илк даврида христиан миссионерлари ўзларининг миссионерлик харакатларини Европа ва Яқин Шарқдаги кўп худоликка сиғиниб келган аҳолини якка худоликка тарқиб қилишдан иборат деб кўрсатганлар.

Кейинчалик бундай қарашлари эскирди, хусусан ҳозирги вақтда келиб, жаҳон аҳолисининг деярлик 80-90 фоизи ўз динига, аксарият ҳолларда якка худоликка эга бўлган даврда «миссионерлик» ва айниқса, «прозелитизим» салбий бир ҳолатга айланиб қолди.

Бугунки кунда Ўзбекистон мисолида оладиган бўлсак, маҳаллий христиан диний ташкилотларининг «мисионерлик» харакатлари тўғридан-тўғри маҳаллий-туб аҳолини «евангелизация» қилишга, яъни ўз динига оғдиришга қаратилгани намоён бўлади.

Ўша даврдаги евангеллаштиршни бугунги кунда ҳудудимизда татбиқ этиш тўғри бўлармикан ва шартмикан? бугунги кунда мавжуд маълумотларга кўра, республикамиз фуқароларнинг 99 фоизи ўзини қайсидир бир диний йўналишига тегишлигини маълум қилган, шундан 90 фоизига яқини мусулмонлар, 7-8 фоизини православлар ва бошқа дин вакиллари ташкил этадилар. Мазкур фуқарорларнинг деярли ҳаммаси якка худоликка ишонадилар. Гарчи шундай экан, уларни яна қанақанги якка худолик, «ҳақиқий» динга етаклаш мумкин.

Христиан миссионерлик ташкилотларнинг мақсадлари асосан уч нуқтага қаратилган:

1.Халқларни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсир доирасига тушуриш.

2.Халқлар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш ишонч ва эътиқоддан юз ўгириш ва ундан чиққишига олиб келиш.

3.Христианликни қабул қилганларни ўз эътиқодида қаттиқ туришини таъминлаш ва шу орқали уларнинг сафини «Янги христианлар» билан тўлдириш.

Миссионерлик билан фаол шуғулланувчи «Иегов шоҳидлари» сектасида таъсир этиш механизмлари аниқ ва лўнда қилиб ишланган. Бу йўналиш 19-асрнинг 70-йилларида АҚШда вужудга келган. Бугунги кунда жаҳоннинг турли мамлакатларида 100 га яқин бўлинмаларига эга. Бу ташкилот қатъий марказлашган бўлиб, унинг бошқарувчи раиси чекланмаган ҳокимиятга эга. Юқоридан пастга кўрсатмалар ва адабиётлар, пастдан юқорига ҳисоботлар юбориб турилади. «Иегов шоҳидлари» ўзининг матбуот органига эга. «Посбон минора», «Уйғон». Бу журналлар жаҳон халқларининг 160 дан зиёд тилида нашр қилиниб, дунёнинг турли бурчакларида тарқатилади.

Дунёдаги халқларни христинлаштириш орқали уларга қарашли бўлган моддий бойликларига ва ерларига эга бўлишни кўзда тутганлар.Уларнинг мақсадларидан яна бири “Бўлиб ташла ҳукумронлик қил” дейилганидек бўлиб ташлаш ва беқарорлик келтириб чиқариш орқали уларнинг устидан ҳукумронлик қилишга эришишдир.

Ҳулоса қиладиган бўлсак Миссионерлар тузоғига тушган жамиятлар парокандаликка юз тутган.Африка давлатларида бўлгани каби африкаликлар қўлида библия қолди ҳолос миссиячилар қўлига эса уларнинг ер ва мулклари ўтиб кетди.

Ҳазрат Навоий айтганларидек “Агар огоҳсан сен шоҳсан сен” деганларидек биз ҳам огоҳликни ва ғушёрликни қшлдан бой бермаслигимиз лозим.Ёшларимизни миллий ва диний қадрятларимига содиқ қилиб тарбиялашимиз биз учун сув ва ҳаводек зарур.

Ш.Қўчқоров

Ҳазорасп тумани “Олти Алам бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *