ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ТАҲДИД

«Дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши, асосан, куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганидан далолат беради». Ш.М.Мирзиёев

Диний экстремизм ва терроризмнинг ўзини талқин қиладиган бўлсак, ўзлари мансуб бўлган диний конфессия вакилларини радикал ҳаракатларга чорловчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажовузкор сиёсий фаолиятдир. Диний экстремизм ва терроризмнинг халқаро миқёсда тобора тус олаётгани, унинг туб илдизи қирқилиши ўрнига, аксинча кенг тарқалиб бораётгани натижасида минглаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда.

Бугунги давр нафақат тараққиётнинг, илм-фаннинг жадал ривожланиши билан, балки жаҳонни ларзага солаётган турли хил глобал муаммолар билан ҳам кечмоқда. Ана шундай дунёвий муаммолардан бири Диний экстремизм ва терроризмдир. Қўрқитиш ва даҳшатга солиш орқали ўз ҳукмини ўтказишга уриниш терроризмга хосдир.У сиёсий, иқтисодий, диний, ғоявий,ирқий, миллий,гуруҳий ва индивидуал шаклларда намоён бўлиши мумкин.Таъқиб,зўравонлик,қўпорувчилик ва қотиллик терроризмнинг ҳар қандай кўриниши учун умумий хусусият бўлиб, буларнинг барчаси инсонпарварлик ғоялари, демократия, адолат тамойилларига зиддир. Шунинг учун терроризм қандай ниқоб остида амалгам оширилмасин, моҳиятан, инсониятга, тараққиётга, эзгуликка қарши жиноятдир.

Бугунги кунда Диний экстремизм ва терроризм балосидан азият чекмаган давлат деярли қолмади. Кишини ташвишга соладигани эса кўплаб давлатлар биргаликда бир неча йиллардан буён мазкур иллатга қарши аёвсиз кураш олиб бораётган бўлсада, бу курашнинг ижобий натижаси кўринмаётганидир.

Диний экстремизм ва терроризмга ҳозирги кунда аниқ, ҳамма учун тушунарли ва мукаммал таъриф бериш осон эмас. Чунки у ўта мураккаб феномендир.Бундан ташқари, террорчи кучларга бўлган турлича муносабат унга аниқ таъриф беришни ҳам қийинлаштирмоқда. Террор усулларидан консерватив, инқилобий,диний, миллатчи руҳидаги кучлар ҳам фойдаланиши мумкин, лекин уларнинг асосий моҳияти ва мақсад-муддаолари сиёсий тусга эгадир.

Кейинги йилларда ҳатто оммавий ахборот соҳасида ҳам терроризм элементларидан фойдаланилмоқда.Муайян мафкуравий полигонлар тарқатаётган ахборотлардаги ёвуз ва зарарли ғоялар оқими, телеэкранлар орқали узлуксиз намойиш этилаётган жангари фильмлар, болаларга мўлжалланган, бузғунчи ғоялар асосида яратилган ўйинлар, компьютер тармоқлари дастурларини ишдан чиқарадиган вируслар тарқатиш шулар жумласидандир.Бугунги кунда ҳам мустақил ривожланиш йўлидан бораётган мамлакатимизга нисбатан ғараз ният билан қаровчи ёвуз кучлар терроризм йўли билан тараққиёт йўлимиздан чалғитишга, бизни яна қарамлик ва асоратга солишга уринмоқда.Улар ватанфуруш хоинлардан ҳам, терроризмни касб қилиб олган, буюртма бўйича қўпорувчилик ва босқинчилик билан шуғулланадиган ёлланма халқаро террорчи, жиноятчи гуруҳлардан ҳам фойдаланмоқда.Бугун жаҳон ҳамжамияти бу бало -қазоларнинг ечимини топиш устида бош қотирмоқда. Терроризмга қарши кураш ҳозирги кунда муҳим вазифа, тинчлик ва барқарорликни сақлаш омилига айланди.

Р.Отажонов

Янгиариқ тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *