ИСЛОМДА ЛАЪНАТЛАШ ТУШУНЧАСИ ҲАҚИДА

Ислом динимиз таълимотларида мўъмин кишининг қилиши мумкин бўлган фазилатли амалларга тарғиб қилиш билан бирга ёмон хулуқлардан ва амаллардан сақланишга ҳам буйрулган. Айниқса бугунги кунда одамлар орасида бир бирини лаънатлаш ва хақоратлаш ва орқали тахқирлаш ҳолатлари кўп учратиш мумкин.Бундай бадхулқлар мўъмин кишининг сифати эмас ва бу ишлардан қаттиқ қайтарилганмиз.

Собит ибн Заҳҳоқ розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллалаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Исломдан бошқа миллат  ила қасам ичса, у айтганидекдир. Одам боласига ўзи молик бўлмаган нарсада назр йўқ. Ким бу дунёда ўзини бирор нарса ила қатл қилса , қиёмат куни ўша нарса билан азобланади. Ким бир мўминни лаънатласа, уни қатл қилган кабидир. Ким бир мўминни кофирликда айбласа, бу қатл қилган кабидир”, дедилар”. Бешовлари ривоят қилганлар.

Мўмин кишини лаънатлаш унинг Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқда бўлишини тилашдир. Мўмин киши учун Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқда бўлиш ўлим билан баробардир. Шу сабабли мўминни кишини ҳеч қачон лаънатлаб бўлмайди.

Анас розиаллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллалолу алайҳи васаллам фаҳш сўз айтувчи, лаънатловчи ва сўкувчи бўлмаганлар. У зот итоб қилиш пайтида “У пешонангга ерга ишқалгурга нима бўлган?”дер эдилар”, деди”.    Буҳорий ривоят қилганлар.

Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг бировдан аччиқлари чиққанда айтадиган гаплари шундан иборат эди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, ҳар бир мўмин мусулмон сўкиш, лаънатлаш ва фаҳш  сўз айтишдан ўзини четга олмоғи лозим.

Абу Дардо розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Лаънатловчилар гувоҳлар ҳам, шафоатчилар ҳам бўлмайдилар”, дедилар”. Муслим ва Абу Довудлар ривоят қилган. 

Бу дунёда одамларни лаънатлаб юрадиган одамлар у дунёда юқори мартабаларга эриша олмас эканлар. Ким у дунёда гувоҳлик ёки шафоатчилик каби оилй мақомларга эришиш ниятида бўлса,  зинхор бировни лаънатламасин.

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мушрикларни дуоибад қилинг”, дейилди. “Албатта, мен лаънатловчи қилиб юборилганим йўқ. Мен раҳмат қилиб юборилганман”, дедилар”. Муслим ривояти.

Бировни лаънатлаш уни Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлишини тилаб, дуо қилишдир. Агар барча мушриклар лаънатланадиган бўлса, уларнинг бирортасини ҳам мусулмон бўлмасдан ўлиб кетишини тилагандек бўлади. Албатта,  бу нарса Набий солаллоҳу алайҳи васалламга тўғри келмайдиган бир иш. У зот ҳатто ўзларига озор берган мушрикларга ҳам лаънат айтмаганлар. Балки уларннинг авлодларидан яхши мусулмонлар чиқишини умид қилганлар ва шундай бўлди ҳам.

“Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг пайтларида бир кишининг ридосини шамол тортиб кетди. Бас, у уни лаънатлади. Шунда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни лаънатлама!  Унга амр қилингандир. Ким лаънатга сазовор бўлмаган нарсани лаънатласа, унинг ўзига қайтади”, дедилар”. Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Бундан шамол ва шунга ўхшаш нарсаларни лаънатлаб бўлмаслиги келиб чиқади. Ким бундай нарсаларни лаънатласа, унинг лаънати ўзига уради.

Расулуллоҳ солаллооҳу алайҳи васаллам мўмин киши йироқда бўлиши лозим бўлган тўрт хил ёмон ахлоқ ҳақида сўз юритган эканлар, булар:

1.Кўп таъна қилувчи.2.Кўп лаънатловчи.3.Фаҳш сўз айтувчи. 4.Тили бемаза.

Биз кўп таъна қилувчи бўлса, бу одат кишиларга озор беради. Мўмин киши ҳеч кимга озор бермаслиги лозим.

Аввал айтиб ўтганимиздек, бировларни ва ҳатто нарсаларни ҳам лаънатлаш мумкин эмас экан. Кўпчилик ҳолларда лаънатловчининг лаънати ўзига уради.

Баъзи бир одамларнинг оғзидан сал нарсага уятсиз сўзлар чиқаверади. Улар бўлган бўлмаган нарсага шармсиз, ҳаёсиз гапларни айтаверадилар. Мусулмон бундай иллатдан ҳам узоқда бўлиши  лозимдир.

Аввал айтиб ўтганимиздек, лаънатлаш кимнингдир Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Мўмин банда бундан сақланиши лозим.

Лаънатлаш шундай ёмон хулқ экан нега баъзи оналар ўз фарзандларини лаънатлаб қарғайдилар.Ахир  инсоннинг ҳар бир айтган сўзига фариштар Амин деб туришлиги тўғрисида ҳадислар бор.

З.Собиров

Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *