ЁШЛАР БИЗНИНГ КЕЛАЖАГИМИЗ

Тарихан қисқа давр мобайнида, хусусан бугунги кунда тараққиёт йўлидан барқарор ривожланиб бораётган ҳур ва эркин юртга айландик.

Ҳозирги кунда дунёдаги кўзга кўринган олим ва мутахассислар, нуфузли халқаро ташкилотларнинг юртимиз қўлга киритган улкан ютуклари тўғрисидаги эътирофлари чексиздир. Албатта, мамлакатимизда рўй бераётган ривожланиш ва тараққиёт юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамлик эвазига бўлаётганини, тинчлик эса ўз-ўзидан осонликча келиб чикмаслигини унутмаслигимиз керак. Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритган йилларданоқ, болаларнинг жисмонан соғлом ва бақувват, руҳан бардам ва баркамол авлод бўлиб етишишлари учун барча шароитларни муҳайё қилиб келмоқда Бу борада жамоат ташкилотларининг ҳам ўрни каттадир. Маълумки, тинчлик Аллоҳ таоло томонидан бутун инсониятга инъом этилган буюк неъматдир Барчамизга яхши маълумки, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида болаларнинг, айниқса, ўсмирларнинг соғлом ўсиб-улғайиши, илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун барча имконият ва шароитлар яратилмоқда уларнинг соғлом ўсишларини таъминлашлари, чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия бершлари ва охир-оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, ўз миллати, Ватани, ота-онасига муносиб фарзанд, етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан адо этишлари лозим бўлади.

Шунинг учун биз ёшлар огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз, тинчликни асраб авайлашимиз керак булади шундай экан, азиз ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг тинчлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилиш салоҳиятини юксалтириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир!

А.Рахимов

Ҳазорасп тумани “Сулаймон Боқирғоний” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *