ИНТЕРНЕТДА ҲАМ АЛЛОҲ БИЗНИ КЎРИБ ТУРАДИ

Маълумки бугунги кунда дунёнинг ҳамма жойида бўлгани каби бизнинг юртимизда ҳам ҳар бир соҳада ривожланиш тараққиёт кенг ёйилмоқда.

Анашундай соҳалардан бири вертувал оламга назар ташашликка имкон берадиган интернетдир.Бу ибора аслида бутун дунё ўргимчак тўри атамасидан келиб чиққан.

Албатта бу соҳанинг ривожланиши кўпгина соҳаларнинг ривожланишига имкон яратди.Лекин ундан кишилар ҳар ҳил мақсадда фойдаланмоқдалар.

Бугун интернетдаги ижтимоий тармоқларда Беҳаёлик,фахш ва бузуқликдан ташқари миллатнинг таназзулига олиб борувчи ёшларнинг хулқи ва иймоннини емирувчи маълумотлар ҳам жуда кўп алмашилмоқда.

Ижтимоий тармоқларга кириб,ўзининг танишлари ва нотанишлар билан суҳбат қурушда баъзилар орият,андиша ва гуноҳ савоб деган тушунчаларни бир четга суриб қўйиб,гўё унинг қилган амалидан ҳеч ким ҳабардор эмас дегандек бемалол ҳоҳлаган фахш сўзларни ишлатиб бир бирларини ҳақоратлаш ҳолатлари оддий ҳолга айланиб улгурган.

Ваҳолангки ҳаммамизни бизни яратган зот кўриб,эштиб билиб туради.“Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Ва Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир”. (Мунофиқун сураси 11-оят)

Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур. (Ясин, 65)

 Субҳаналлоҳ! Қўлларини ким гапиртириб қўйди? Оёқларини ким гапиртириб қўйди? Албатта, Аллоҳ азза ва жалла!

 Аллоҳ таоло айтади: Ниҳоят, унга етиб келишгач, қулоқлари, қўллари ва терилари қилиб ўтган амаллари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берадилар. Улар терларига:«Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердингиз?»–дедилар. У(тери)лари:«Ҳар бир нарсани нутқ қилдирган Аллоҳ бизни ҳам нутқ қилдирди…»дедилар. (Фуссилат, 20–21) Аллоҳдан ўзга Зот йўқ, Аллоҳ қандай буюк Зот?! Ҳолбуки, сизнинг устингиздан кузатиб турувчилар бордир. Улар ҳурматли ёзиб тургувчилардир. Улар нима қилаётганингизни биладир. (Инфитор, 10–12)

Уларга бирор нарса махфий бўлмас, фаришталар руҳинг ҳаётдан чиққунига қадар амалларингни ёзишда бардавом бўладилар. Вафот этганингдан кейин, китобинг тугайди, лекин у билан учрашишинг бор. Маҳшар ерида сенга ўша китоб берилади.

 Аллоҳ дейди: Китобингни ўқи, бугунги кунда сен ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан. (Исро, 14)

Ҳулоса қиладиган бўлсак интернет тармоқлари Ким учундир ибрат,ким учундир ҳикмат,ким учундир гуноҳлар манбайи ва яна ким учундир ҳеч ким кўриб тургани йўқку деб ҳоҳлаган ишини қилиш воситасига айланиб қолган.

Кўзимизни очайлик эй мусулмон биродарим.Бизга Аллоҳ таъоло неъмат қилиб берган нарсани гуноҳлар қилувчи воситага айлантирмайлик.

Қ.Машарипов

Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *