ОДОБ — БОЛАНИНГ КЎЗГУСИ

Аввалом бор ҳар бир ота-она фарзандига тарбия экан, энг аввало саломлашишни ўргатмоғи керак, чунки “Ассалому алайкум” деб айтишлик Пайғамбаримиз (САВ) суннатларидан, унга алик олиш эса вожибдир. Бутун жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Доно халқимиз бежизга “Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом” демаган, чунки бирорта нотаниш киши билан кўришиб танишмоқчи бўлсангиз, салом беришинигиз билан гап гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳаттоки муҳолифингиз ҳузурига “Ассалому алайкум” (Сизга тинчлик омонлик бўлсин) деб кирсангиз, унинг жаҳли тушади, қалби сизга юмшайди. Ота-боболаримиз азалдан ўғил-қизларнинг чиройли хулқли, одобли бўлишига катта аҳамият берганлар, чунки ислом дини аҳлоқни имон қаторида қўяди. Ҳамма замонларда яхши хулқли, олийжаноб, ширинсўз, ҳалим инсонлар жамиятнинг кўрки, одамларнинг аъзоси бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Пайғамбаримиз (САВ) умматини ҳусни хулқ, одобли бўлишига тинмай чақирганлар: “Ҳамма ишларингизда тўғри бўлинглар, одамларга муомала хулқингиз чиройли бўлсин, кичикни ҳурмат қилмаган, кексанинг қадрига етмаган биздан эмас” деганлар. Азизлар, яхши инсонлар гўзал хулқлари билан кечаси ибодат қилганлар ва кундузи рўзадор бўлганлар даражасига етишдилар. Инсон ўзини камтар олиб юрувчилар, ҳалол касб қилувчи, қалби пок, кўриниши ёқимли, одамларга зарар етказмайдиган, ҳайр эҳсон қиладиган, беҳуда гапдан ўзини тиядиган инсонларнинг энг яхшисидир.

Ҳар бир ота-она фарзандини чиройли хулқ касби корли қилиб тарбияласа унга одоб ўргатса, чунки чиройли хулқ инсонларни бир бирига улфат қилади, ёмон хулқ уларни ажратиб ташлайди. Яхши хулқ инсонлаги муҳаббатни, ҳамкорлик ва муросани яхшилайди, ёмон хулқ эса нафрат ҳасад ва келишмовчиликларга сабаб бўлади.

Фузайл ибн Аёз айтадилар: “Чиройли хулқли фожир (ярамас) кимсанинг менга ҳамсуҳбат бўлиши ёмон хулқли обид (ибодатли) киши суҳбатидан яхшироқдир” дедилар. Бундан маълум бўладики, инсон доимо чиройли муомала қилса, инсонларга гапирганда ҳам яхши сўзни гапирса ана шу инсон икки дунё саодатига мушарраф бўлади.

Азизлар, ёшлар тарбияси ҳақида сўз борар экан, уларга тегишли одоб аҳлоқ ҳақида Имом Ғаззолий айтган сўзлари: “Ёшлар тилла тақинчоқ ва турли зебу зийнат тақмасликлари лозим, улар ўтириш, туриш, салом бериш одобларига риоя қилишлари, ўзларидан катталар ҳузурида оёқларини чалиштириб ўтирмасликлари, сергап ва сўкувчи бўлмасликлари, беҳаё сўзларни айтмасликлари, хусусан ёмон хулқли тенгдошларига аралашишдан эҳтиёт бўлишлари керак. Ҳазрати Али айтадилар: “Ҳусни хулқ уч ҳислатда бўлади, ҳаромдан сақланишда, ҳалолни исташда ва оилани фаровон қилиб қўйишда” деганлар. Ҳар бир ота-она фарзандига ўзгалар билан муомала қилганда, бошқаларни ғийбат қилиш, ҳасадгўйлик, суҳбатдошини камситиб, камчилигини юзига солиш, ўзгаларни менсимай паст назар билан қараш, обрўйи, бойлиги ёки мансабига қараб муомала қилиш ҳам одобсизлик эканини яхшилаб тушунтирмоғимиз керак, шунингдек ёши улуғ кишилар, устозлар илм аҳллари билан муомалада уларнинг кўзига тик боқмасдан гапларини жим тинглаш, савол беришса жавоб беришлиги буйруқларини сўзсиз бажариш доимо хизматларида тайёр туришлик, ана шундай қилиб болаликданоқ тарбияламоғимиз керак.

Аллоҳ таоло барчаларимизни икки дунё саодатига мушарраф қилсин.

Р.Жуманиязов

Хива тумани “Абдулла Румий” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *