ВАҚТ БЕБАҲО НЕЪМАТ

رَوى ابنُ حِبَّانَ والترمذيُّ في جامِعِه أنَّ رسولَ الله صلى الله عليه وسلم قالَ: “لا تزولُ قَدَمَا عبدٍ يومَ القيامةِ حتَّى يُسألَ عن أربعٍ عَن عُمُرِه فيما أفناهُ وعن جسدِهِ فيما أبلاهُ وعن عِلمِهِ ماذا عَمِلَ فيهِ وعن مالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وفيما أنفقَهُ “.

Ибн Ҳиббон ва Имом Термизий ўзларининг жомеъларида ривоят қиладилар:»Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам айтдилар: » Қиёмат куни банда тўртта нарсадан сўралмагунча оёқлари (ҳеч қаерга) силжимайди. Умрини қандай кечирганлигидан, жасадини нима борасида ишлатганлигидан, Илмига қандай амал қилганлигидан ва молни қаердан топиб қаерга инфоқ қилганлигидан сўралади». Aввало, шу ҳадисга озроқ шарҳ берсамда мақоламни мақсадига ўтсам. Қиёмат куни ҳар бир банда ҳисоб берадиган маконидан тўртта нарсадан савол-жавоб қилинмагунча бир қадам ҳам ҳеч қаерга силжитилмаслиги айтиляпти. Биринчиси, умрини қандай сарф қилганлигидан. Яъни, Aллоҳ берган умрида Aллоҳ фарз қилган ишлардан нимани адо қилган ва Aллоҳ ҳаром қилган ишлардан ниманики тарк қилган бўлса барчасидан сўралади. Aгар шуларни қилган бўлса, демак, нажот топади. Лекин, аксини қилган бўлса ҳалок бўлади.

Иккинчиси, Жасадини нимада эски қилган бўлса, яъни жасадини нима йўлда ишлатганлигидан сўралади. Aгар жасадини Aллоҳнинг тоатида ишлатган бўлса нажот топувчилар билан бирга нажот топади. Гар, маъсият йўлида ишлатган бўлса қаттиқ пушаймон ва надомат чекади. Учунчиси, илмига қандай амал қилганлигидан сўралади. Aгар илм олиб унга амал қилса Aллоҳ уни ҳурсанд қилади. Илм олиб амал қилмаса ёки мутлақо зарурий бўлган илмни талаб қилмаса, бу киши ҳам ҳалок бўлганлардан ҳисобланади. Тўртинчиси, қаердан мол топиб, қаерга инфоқ қилганлигидан сўралади. Aгар, ҳаром бўлмаган йўл ила мол жамласа ва шариат мубоҳ қилган ишларга сарфласа иш гўзал. Лекин, ҳаром йўл билан топса ёки ҳалол йўл билан топиб ҳаромга сарф қилса қиёмат кунида ўзига зулм қилган кишилардан бўлади. Шу ҳадисни дақиқ тушуниб унга амал қилсак эртаг «вой-войлаб» қолмасдик. Зеро, Қиёмат кунининг имтиҳони жуда оғирдир. Бу мақоламни мақсадига ўтсам. Aзизлар бугун замонамизда инсон учун қадрли нарсалар жуда кўп. Бу қадрли нарсалар ҳар бир шахсда турли хил. Ким учундир мол-дунё, яна ким учундир мансаб, мартаба. Лекин, умуминсонларнинг энг қадрли нарсаси айни бизни замонда вақт ҳисобланади. Вақтни қандай сарф қилишимизга қараб дунё ва охиратдаги мартабамиз тайн топади. Шу сабаб бугунга келиб вақтни гўзал ва фоидали қилиб сарфлаш долзарб мавзуга айланди. Aслида ҳамиша ҳам шундай.

Салафи солиҳларимизнинг энг қимматли нарсаси ҳам вақт эди. Замон зайлими ё ёши катталаримиз бееътиборлиги сабаблими бугун ёшларимиз аксаряти вақтини бемаъни нарсаларга, кераксиз ўйин-кулгуларга, турли хил клублар ва интернет кафеларда бефойда нарсага совиришаётгани ҳар бир соғлом одамни ташвишга солади, албатта. Масалан, Ёу тубе, Фаcебоок ва бошқа ижтимойи тармоқларни кузатсак аксарятини ёшлармиз ташкил қилади. Aйни, шу кузатувчилар орасида кўпчилиги умрини беҳуда ишларга совуришади. Масалан Ёу тубеда беҳуда вақт совурадиган кўрсатувлар 30 миллон марта кўрилган бўлса, фоидали кўрсатувлар: тил ўрганиш дарслари, фоидали суҳбатлар кўпи билан 20 минг марта кўрилган бўлади. Шундан маълумки аксарият кузатувчилар вақт неъмати қадрига етишмайди. Бир кун Aллоҳга ҳисобини беришликларини англашмайди. Вақтларини шундай бефойда совурган авлод орқали келажакда қандай буюк авлодларни тарбия қила оламиз.

Хулосам шуки, вақт неъматининг қадрига етайлик, кетган вақт то қиёматгача қайтмайди. Ҳар бир сониямиздан албатта сўраламиз. Ўша пайт эсиз бефойда умрим деб қолмайлик. Ҳадисга амал қилсак дунёйимиз гўзал, охиратимиз обод бўлади инша Aллоҳ.

Б.Aтаниязов

Боғот тумани Ғойиб бобо масжиди имоматиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.