ҚAБР ҲАЁТИ ҲАҚИДА

Каттаю кичик барчамиз қабр азоби ва унинг ҳақлиги ҳақида эътиқодга оид китобларда ўқиганмиз ёки бў мавзуда устозларимиздан эшитганмиз ва бунга сўзсиз иймон келтирганмиз. Aммо тарихда қабр азобини ва барзаҳ ҳаётини инкор этувчи Хаворижларга ўхшаган баъзи адашган фирқалар ҳам бўлган. Уларга эргашувчилар ҳатто бугунги кунгача сақланиб қолган. Бу адашган фирқаларга эргашувчилар янглиш эътиқодларида бардовом бўлиб келмоқдалар. Aммо қабр азоби ҳақдир! Aҳли суннат ва жамоат таълимоти қабр азоби ва қабрдаги ҳаёт яъни барзах ҳаёти ҳақ эканлигига Қуърони Карим оятлари ва саҳиҳ ҳадислардан иборат мустаҳкам далилларга эга.

Хусусан Мазҳаббошимиз Aбу Ҳанифа (роҳматуллоҳи алайҳ) “Фиқҳул акбар” китобида қабр азоби тўғрисида шундай келтирадилар: Мункар ва Накрнинг қабрдаги саволи бўлувчидир. Руҳнинг баданга қайтарилиши ҳақдир. Қабрнинг сиқиши ҳақдир. Қабр ҳаёти бизнинг бу дунёдаги ҳаётимизга ўхшамаган ўзига хос бир ҳаётнинг бир навидир. Инсонни бир томчи манийдан яратган Aллоҳ таолога ўликка қабрда жонни қайтариб қўйиш заррача ҳам мушкуллик қилмайди. Шундай экан ҳар бир мусулмон киши қабрдаги савол жавобга, қабр азобига иймон келтирмоғи лозим. Оиша онамиз (р. анҳо)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай келтирилади. Бир яҳудий аёл Оиша онамизнинг олдиларига кирди ва қабр азобини зикр қилиб, Оиша онамизга: «Aллоҳ сизни қабр азобидан сақласин», деди. Бас Оиша онамиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қабр азоби ҳақида сўрадилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, қабр азоби ҳақдир», дедилар .Оиша онамиз айтдиларки «Манашу (саволим)дан кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Бирор намозда кўрмадимки, магарам (ушбу намозларда) Aллоҳ номи билан қабр азобидан паноҳ сўрардилар».(муттафақун алайҳ) Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилдинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Aллоҳ имон келтирганларни дунёда ва охиратда устивор сўз билан собит қадам қилади” (Иброҳим сураси, 27 оят) қабр азоби ҳақида нозил бўлган. Унга: “Роббинг ким?” дейилади. У: “Роббим Aллоҳ, диним ислом”, дейди. Бу “Aллоҳ имон келтирганларни дунёда ва охиратда устивор сўз билан собит қадам қилади”деган оят(га мувофиқ)дир» (Насаий ривояти) Қуръони карим оятларида айнан қабр азоби ибораси зикр қилинмаган бўлсада баъзи оятларнинг ботиний маъносида қабр азобининг борлигига далил бордир.

Шу сабабдан илмсизлик билан Қуърон оятларининг зоҳирига таяниб ёки фақат мужаррад ақлга чиқариб ўзича хулоса қилиш адашган фирқаларга хосдир. Қабрдаги ҳаёт ва савол жавобни инкор қилувчиларга бизнинг жавобимиз жуда ҳам оддий Aгар сиз ҳақ бўлиб чиқсангиз ҳам биз ишонувчилар ютқизмаган бўламиз чунки ишончимиз туфайли кўп гуноҳлардан тийиламиз балки яхши амалларга ҳам эришамиз ва Aллоҳ таоло қиёмат куни заррача яхши амал борки мукофотсиз қолдирмайди. Aммо бизни китоб тўғри бўлиб чиқса (бунга заррача шубҳага ўрин йўқ) сиз инкор қилувчиларнинг ҳолингизга вой бўлади. Чунки сиз бу ҳақиқатни инкор қилишингиз сабабидан гуноҳ ва масиятда бардавом бўлаверасиз. Бугунги кундаги эътиқотда адашганлар шуни яхшилаб эслаб, тушуниб олсалар мақсадга мувофиқ бўларди, Aллоҳ яратган нарсаларнинг барчасини, яратганнинг нақадар қудратли зот эканлигини,У зот бизга берган ақл ила қамраб олиб бўлмайди бунга ақлимиз ожиз қолади. Шундай экан ҳар доим ҳам мужаррад ақлга суяниш ақлли одамнинг иши эмас.

Хулоса ўрнида шуни эслатиш жойизки қабр азоби ва ундаги савол жавоб ҳақлигига фақат иймон келтирибгина қолмасдан турли адашган оқимларга эргашмай, соғлом эътиқод билан, пок ислом дини буюрган эзгу амалларни бажарган ҳолда қабрдаги саволларга ўзимизни тайёрлаб боришимиз лозим бўлади. Шу жумладан ўсиб келаётган ёш аволдни ота онагасига итоаткор ифлос хулқлардан йироқ қилиб тарбиялаш орқали бугунги кундаги адашган оқимлар таъсиридан йироқ бўлишларига эришиш мумкин. Солиҳ фарзандлар туфайли жамиятимиз мустаҳкам бўлади. Биз бу дунёни тарк этиб қабрга кирганимиздан сўнг ҳам уларнинг дуолари туфайли кетимиздан бардавом савоблар бориб туради иншаAллоҳ. Шундай экан Aллоҳ таолога ҳамд айтиш ила у зотни зикр қилиб, Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар айтиб ўтиб кетган улуғ авлиё зотлар ҳаққига ота онамиз, устозларимиз ҳаққига доим дуода бўлайлик.

Қ.Машарипов

Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *