МОҲИЯТ ВА ТАЛҚИН

Ҳозирги кунда йўлдан адашган, турли мутаассиб гуруҳлар томонидан, мусулмонларни кофирликда айблаш ҳолатларига жавобан айни хужжат далил бўлди, кўпчилик ёшларни айрим долзарб саволларига жавоб бўлди.

Айни пайтда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ўзининг турли ғоялари билан ёшлар онгини турли йўллар билан, нотўғри маълумотлар бериш, жиход, хижрат, шаҳид, ислом ҳимоячилари каби тушунчалар билан чалғитиб, ўзларининг ёвуз ниятлари йўлида ёшларни адаштиришга ҳаракат қилаётган Махмуд Абдулмўмин каби шахслар ислом ниқоби остида ўзларининг манфур ниятларини амалга ошириш пайида бўлмоқдалар.

Жумладан: Махмуд Абдулмўмин номли шахс ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида айтяпдики — “Анас ибн Моликдан яна бир ривоят қилинган ҳадис бор, хар бир мўмин ўзи ҳаётдаги ишларини тўғри тушуниб олишлигига далолат қиладиган нарсалардан деб биламан — “То инсонлар ла илаҳа иллаллоҳ демагунларича улар билан курашишга буюрилди, жанг қилишга буюрилди деди пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам” — Имом Ахмад билан имом Абу Довуд ривоят қилган”- деб келтирган ҳадисига,  Ҳайдархон домламиз — Оллоҳ таоло Қуръонда туширган оятлари ёки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадислари жойига қараб, моҳиятига қараб турлича тақсим қилиниши, баъзи оятлар ва баъзи ҳадислар оммага тушиши ва омма унга амал қилиши, ва баъзилари эса баъзи одамларга хос тушиши ва ўша одамларга тегишли бўлиши”-  ҳақида илмий жавоб бердилар.

Зеро, ҳар бир даъвони илмий ўрганиб, кейин уни қабул қилиш динимизнинг таълимоти ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло билмаган нарсаларимизни олимлардан сўраб, унга амал қилишга буюриб, шундай деган: “Билмасангиз, зикр аҳлидан ( яъни олимлардан) сўранг”  (“Наҳл сураси 43-оят”).

Ҳали мантиқий тафаккури тўла шаклланмаган, билими ва тажрибаси етарли бўлмаган бундай Махмуд Абдулмўмин каби мутаассиб кимсаларнинг асосий мақсади, инсонлар онгида ёвузлик ва қўрқув ҳиссини пайдо қилиш, жамиятда мураккаб вазиятларни юзага келтиришдан иборатдир. Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб бошқа кўчаларга кириб кетаётган бундай жохил кимсалар бир нарсани тушунмайди ёки тушунишни истамайди. Яъни,   Ислом дини фақат илм–маърифатга, яхшиликка ундайди. Хеч қачон хунрезлик, қотиллик, зўравонликка чақирмайди.  Ислом -тинчлик динидир.

Ислом динининг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини жамиятимизда кенг тарғиб қилиш, “Ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида фаолият олиб боришимиз ва аждодларимиз илмий меросига таянишимиз  давр талабидир.

Х.Кенжаев

 Урганч шаҳар бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *