ЧЕКИШ ОФАТИДАН САҚЛАНИНГ

               Бугунги кунда мамлакатимизда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга қарши курашда соғлом турмуш тарзини кенг йўлга қўйиш, кашандалик иллати ёйилишининг олдини олиш, ҳар томонлама баркамол фарзандларни тарбиялаш ҳамда уларга тамаки чекишдан воз кечишга кўмаклашиш, саломатлик каби бойлигимизни асраб-авайлаш эса ўз қўлимизда эканлигини тарғиб этиш мақсадида талаба-ёшлар ўртасида Бугунги ёшларни йўлдан оздириб, разолат ботқоғига ботириб келаётган, неча-неча минглаб инсонларни умрига бевақт зомин бўлаётган  Гиёхвандлик офати тўғрисида тушунтириш ишлари олиб боришимиз зарур бўлади.  Келажагимиз бўлган болаларимиз тарбиясига катта ахамият беришимиз, уларнинг юксак ахлокий қадриятлар, миллий ва диний анъаналари-мизга содиқ бўлишларига гайрат қилишимиз лозим. Пайгамбаримизнинг «Ота ўз фарзандига чиройли тарбиядан яхшироқ мерос қолдиролмайди» (Термизий ривояти), деган хадиси шарифларини ёдимиздан чиқармайлик.

           Таниқли ҳанафий олими Абулҳасанот Абдулҳай ал-Лакнавий  раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Зажр арбоб ар-Райён ъан шурб ад-духон” мазмунидаги асарида қуйидагиларни айтади:“Дарҳақиқат, сигарет чекишнинг қандайдир гуноҳдан холи эмаслигига равшан далилар ва ёрқин ҳужжатлар мавжуддир. Агар у ҳаром бўладиган бўлса, уламолар иттифоғига кўра гуноҳи кабира – катта гуноҳдир! Агар бир марта бўлса ҳам, уни истеъмол қилган кимса ушбу гуноҳни эгаллаган бўлади  Айниқса, сигарет чекишни доимий қилса, унга ўрганиб қолган бўлса, гуноҳи кабирани қилганликдан холи бўлолмайди. Аллоҳ таоло бизни ундан ва унга ўхшашлардан ўзи асрасин! Сигарет чекишни макруҳликдан мутлақо холи мубоҳ иш, яъни, жоиз бўлган иш деб билувчиларнинг гапига келсак, ундайлар жуда камчиликни ташкил қилади. У суяниш мумкин бўлмаган, якка шахслар томонидан айтилган кучсиз ва илмсиз одамнинг гапидир. Шариатимизда умумий чекиш восталари инсон учун харом қилинган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили дунёда олти миллион киши тамаки чекиш туфайли энг оғир касалликларга чалиниб, ҳаётдан кўз юмади. Бу – сигарет ҳар олти сонияда бир одамнинг умрига зомин бўлмоқда дегани. Бугун дунёда тамаки чекувчилар сони 1,6 миллиардга яқинлашган. Бу муаммога қарши курашишнинг энг самарали йўли соғлом ҳаёт кечиришни танлашдир.

              Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Ибн Сино жамоат фонди  мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий маданиятини ошириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи асосида вояга етказиш борасидаги ишлар кашандалик иллати ёйилишининг олдини олиш, ҳар томонлама соғлом фарзандларни тарбиялашга хизмат қилаётганини таъкидлайди. Мутахассислар фикрича, соғлом турмуш тарзини яратишда аввало тамаки маҳсулотлари истеъмолига чек қўйиш зарур. Ундаги никотин моддаси инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, юрак, қон-томир, нафас аъзолари касалликларини келтириб чиқариши, организмда хавфли ўсмалар пайдо қилиш эҳтимоли кучли. Ундан ҳомиладор аёллар, гўдаклар, болалар, ўсмирлар ва ёшлар ҳаммадан кўп жабр кўрмоқда.  – Никотин тамаки тутуни таркибидаги энг кучли алколоид бўлиб, дастлаб асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади, сўнг қонга сўрилиб, ички аъзоларга зарар етказади, Оқибатда, асаб тизими емирилади, хотира сусайиб, диққатни жамлаш қийинлашади. Энг ачинарлиси, чекиш касаллиги тиббиётда насл суради деб такидланган.  Кашанда ота-онадан туғилган фарзанд ҳам чекишга мойил бўлади. Чекишнинг организми ривожланишга салбий таъсирлари, бу глобал муаммонинг барқарор ривожланишга солаётган хавф, унинг олдини олиш, хусусан, ёшлар ўртасида соғлом ҳаёт тарзини мустаҳкам қарор топтириш борасидаги долзарб масала эканини барчамиз бишилимиш зарур бўлади..

Х.Уллиев

Хонқа туман “Хўжа Нураддин бобо” масжиди имомхатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *