Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Имом Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом билим юртига ташрифи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов жорий йилнинг 3 май куни Хоразм вилоятига ташриф буюрдилар. Мехмонга ташриф давомида ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев ҳамроҳлик қилди.
Меҳмонлар даставвал Урганч туманидаги “Имом Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом билим юрти янги биноси ва талабалар ётоқхонасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ташриф давомида билим юрти талабалари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Иброҳим домла Иномов талаба-ёшларни Рамазони шариф билан табриклаб, раҳбарларнинг салом ва тилакларини етказдилар, талабаларга илм олиш, бу борада улуғ алломалар ҳаётидан ибрат олиш кераклигини таъкидлаб, мазҳаббошимиз Имом Аъзам ва етук олимлар ҳаётидан мисоллар келтириб ўтди. Шу билан биргаликда, шундай кенг имкониятлар ва барча қулайликларга эга бўлган мадраса ва билимдон устозларни ато этган Ҳақ таолонинг неъматларига шукрона қилиш кераклигини таъкидладилар.

Тадбир давомида муҳтарам Президентимиз томонларидан диний соҳада диёримизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари ҳақида атрофлича сўзлаб бердилар. Шунингдек тадбирда талабалар билан савол жавоб бўлиб ўтди. Иброҳим домла ўз навбатида талабаларга бир нечта саволлар билан юзланди ва қониқарли жавоб берган талабаларга эсдалик совғалари берди.

ЎМИ Хоразм вилояти матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *