ИЖТИМОИЙ ТАРМОКЛАРНИНГ ХАТАРИ

 Инсон саломатлиги у озиқланаётган сув ва неъматлар софлигига боғлик бўлганидек, шахс дунёқарашининг соғломлиги ва илм савияси ўзлаштираётган маълумот ва билимларининг манбаларига боғлиқдир. Шу сабабдан, давримизда интернет тармоғидан фойдаланиш одоби ижтимоий одобларнинг энг аҳамиятлиларидан бири хисобланади.

  Аслида интернет, айниқса ижтимоий тармоқларни ташкил этишдан асосий мақсад илм олиш имкониятларини осонлаштириш, ўзаро муносабатларда қулайлик яратиш эди. Бироқ бугунги кунга келиб, уларнинг вазифалари тобора кенгайиб, мақсадлари хам турланиб бормоқда.

     Хар нарсанинг яхши ва ёмон тарафи бўлганидек, су́нги пайтларда ижтимоий тармокларнинг хам жиддий хатарлари юзага чикмокда. Жумладан , айни даврда айрим бузгунчи окимларнинг интернетдан у́з гарази йу́лида кенг фойдаланаётгани , ёшларни у́з домига

тортаётгани, айрим сайтдарда бехаёлик, турли фитналар жамиятни беқарорлаштирувчи ёлғон маълумотлар берилаётганини кузатишимиз мумкин. Шунинг учун хам халқимиз хусусан, ёшларни ана шундай хатарлардан огоҳ этиш хар бир зиёли маърифатпарвар инсоннинг энг долзарб вазифасига айланиб бормоқда. Хозирги даврида энг асосий муаммога айланган иллатлардан бири-ёлғон ахборатдир. Айникса, ижтимоий тармоқларда турли асоссиз маълумотларни тарқатиш, турли бўхтонлар ва уйдирмаларни урчитиш холатлари кўплаб учрамоқда. Айрим соддадил мусулмонлар мана шундай уйдирмаларга ишониб, ёлгон ва бўхтонга шерик бўлиб қолмоқдалар. Энг ачинарлиси-кўпинча тарқатилган ёлғон маълумотлар оқибатида инсоннинг обрў ва шаъни топталмоқда, шариатимизда қайтарилган катта гуноҳларга йўл очилмоқда.

Шариатимизга кўра, хар бир мусулмоннинг шаьни ва обрўсини тўкиш худди қонини тўкиш ёки молини ўзлаштириш каби бошқа мусулмон учун харомдир.

 Сўнги йилларда интернет сиёсий курашлар майдони, турли хил манфаатларнинг кучли қуролига хам айланиб бормоқда.

    Бузгунчи тўдалар, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда одамларн, айникса ёшларни тўғри йўлдан адаштириш, улардан ўзларининг гаразли максадлари йўлида фойдаланиш, жамиятда нифок чикариш хамда энг ачинарлиси уруш оловини ёкишга уринишмокда ва бунга маьлум маьнода эришишмокдалар хам. Бунга якин тарихимизда “араб бахори” деб ном олган зиддиятлар мисол бўлади.

  Интернет ва ижтимоий тармоклар оркали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги хам, кимдан талим олгани хам номаълум кимсалардан дин олинмайди. Чунки фатво бу дин демакдир. Шунинг учун машхур тобеин Мухаммад ибн сийрин рахматуллохи алайхи “бу илм-диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга каранглар” деганлар. (имом муслим ривояти).

Ижтимоий тармоклар оркали динимизга бўлаётган зарарлардан яна бири хар бир юртнинг пешкадам олимларини тахкирлаш, тухмат-бўхтон сўзлари билан обрўсизлантириш, уларни нифокда айблашдир. Уларнинг бундан ўйлаган максадлари мусулмон оммасини илмий рахбарсиз колдириб, ўзларига эргаштириш ва бошкаришдир, албатта, ижтимоий тармокларни буткул ёмонга чикаришга хаккимиз йўқ. Хаммамиз хам янгиликлардан хабардор бўлиш, дунёкарашимизни у́стириш максадида интернет тармогига мурожат киламиз. Муҳими улардан окилона фойдалансак, хусусан ёшларни аклан ва рухан тўғри тарбия топишида, турли ёт карашлар таьсирига тушиб колмасликларига хушёр бўлсак, максадга мувофик бўлади.

З.Собиров

Урганч шаҳар “Мискин бобо”

масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *