ФИТНА ҚОТИЛЛИКДАН ҲАМ ОҒИР ГУНОҲДИР

Фитна котилликдан хам огир гунохдир. Маънавий сохада инсоннинг имон-эътиқоди, шариатга амал қилиши, унинг инсоний фазилатлари руёбга чиқишига тўғаноқ бўладиган барча нарсалар хам фитна хисобланади. Фитна шуниси билан хатарлики, у келганда асл-мохияти кўпчиликка ошкор бўлмайди, одамлар алданиб қоладилар. Зотан, луғавий жихатдан фитнанинг алдов, қутқу маъноларига хам бор. Фитна келганда одамлар алданиб, нотўғри ташвиқотларга учиб қоладилар. Нуайм бин Хаммод “Китобул-фитан”да Хузайфа ибн Ямон ва Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анхумолардан қуйидаги сўзларни ривоят килади: “Фитна шундай нарсаки, келганда ўз мохиятини одамларга ноаниқ қилиб келади.

Фақат кетгандагина ўзининг асл башарасини кўрсатади”. Одамлар сўрашди: “У холда унинг келиши қандоғу кетиши қандоқ бўлади?” Хузайфа жавоб бердилар: “Келиши қиличнинг яланғочланишидир, кетиши қиличнинг қинга солинишидир”. Ушбу сўзлар фитнанинг асл мохиятини янада равшанроқ очиб беради. Демак, фитна келган пайтда кўп одамлар унинг мохиятига етолмас экан. Унинг келиши “қиличнинг яланғочланиши” яъни, парокандалик, қирғинбарот урушлар пайдо бўлишида акс этади.

Кетиши эса, “қиличнинг қинга солиниши”, яъни урушлар бархам топиб, яна тинчлик хукмрон бўлишида кўринар экан. Бундан келиб чиқадики, фитна келганда унинг ортида турган нарсани яхши билолмаса хам оқил киши у туфайли уруш ва тўполонлар содир бўлаётганлигидан фитна нима эканлигини билиб олиши ва ўзини ундан йироқ тутиши лозимдир. Бугунги кунда дунёда содир бўлаётган воқеаларни кузатар экансиз, икки буюк сахобий томонидан фитнанинг асл мохиятини очиб бериш учун айтилган мазкур сўзларнинг нақадар хақлигига тан бермай иложингиз йук. Чиндан хам фитналар келганда кўпчилик учун унинг асл мохияти ноаниқ бўлади. “Ислох”, “жиход”, “Исломий давлат қуриш” каби ялтироқ шиорлар ва баландпарвоз мақсадлар қиёфасидаги урушлар, хунрезликлар қанчадан-қанча одамларни ўз домига тортиб кетмади.

Ўзининг мустақил фикрига эга бўлмаган кишилар бундай холларда дарров “фалончи олим бундай деди, пистончи олим ундай деяпти”, деган сўзлар билан фитнани оқламоқчи хам бўладилар. Мисол учун, ўша “араб бахори” деган мантиқсиз ном билан бошланган фитналар хақида мулохаза юритадиган бўлсак, кўрамизки, айрим Ғарб давлатларига мутеъ бўлган Курфаз давлатларида яшайдиган баъзи “ахли илмлар” Сурия, Ливия каби мусулмон давлатлардаги ғарб томонидан қўллаб-қувватланган давлат тунтариш ва қўзғолонларни жиход дея бахолаб, фитналар оловига мой сепдилар. Қанча-қанча тирик жонни ёқиб кул қилаётган бу гулханни гуркиратиб ёқиб бердилар. Холбуки, ўша машъум “араб бахори” келишидан олдин мазкур давлатларда хеч ким динга қаршилик қилмаётган, хеч ким бировни қирғин қилмаётган эди. Натижа нима бўлди?! Кўплаб мусулмон давлатларининг шон-шавкати кетди. Тинчлик ўрнини хавф, ободлик ўрнини харобалик, тўкинлик ўрнини қашшоклик эгаллади. Ўша ишларни амалга оширган жохиллар жиход эмас, фитна ишини амалга ошириб беришди, холос.

 ПайҒамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам хаёт вақтларида асло вужудга келмаган, аммо келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган, халқлар ва миллатлар бирлиги хамда осоишталигига тахдид солувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар хақида огохлантирган эдилар: “Умматимдан қайси бири умматимга карши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фаркига бормаса, мўминга зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо килмаса, у менинг умматим эмас!” (Муслим ривояти).

Бугунги кунга келиб бутун дунёда фитналар кўпайди, уларнинг мохияти ўзгарди, қиёфаси бошқача тус олди. Жахондаги ёвуз кучлар мусулмонлар бирлигига путур етказиш, парокандалик келтириб чиқариш мақсадида мусулмонлар ўртасида фисқ-фасод, фитна ва бузуқ эътиқодларни ёйишга уринмокда. Улар бузгунчи ташкилотлар ёки маълум доиралар манфаати йулида дин никобидан фойдаланиб, хамма ерда фасод уругини сочишмокда. Мамлакатимиз мусулмонлари хам бу хатарли фитналар тахликасидан омонда колишаётгани йук. Мустакилликдан сунг турли бузгунчи фирка ва окимларнинг мусулмонларимиз бирлиги ва эътикоди мусаффолигига карши каратилган хуружи булди, турли террорчилик ва бузгунчилик харакатлари хам содир этилди. Фурсатдан фойдаланиб, мусулмонларни дин душманларининг яна бир катта фитнасидан огохлантиришга тугри келади. Хозирги гоялар кураши даврида купорувчилик ва миссионерлик харакатлари нихоятда кучайди. Улар уз таълимотларини муросасизлик ва зуравонлик билан таргиб килишмокда. Бу йулда хар бир имкониятдан фойдаланишмокда, хеч нарсадан тап тортмай фаолиятларини кучайтиришмокда. Максад, мусулмонлар орасига фитна уругини сочиш, уларни пароканда килиш, мамлакатлар ва халкларни булиб ташлаб, бир-бирига карши гиж-гижлаш. Куплаб хадиси шарифларда фитнага тушиб колишдан огохлантирилади, унга аралашмаслик, фитнадан узок булишга чакирилади. Жумладан Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килган хадиси шарифда шундай дейилади: “Келажакда фитналар булади. У фитналар келганда, утирган тургандан яхшидир, турган юргандан яхшидир, юрган (унга караб) югургандан яхшидир. Ким унга кизикиб интилса, уни узига тортиб олиб халок килади. Ким ундан кочиб кутуладиган жой (имкон) топса, уша ердан панох топсин (фитнага аралашмасин)”. Бу хадиси шариф оркали Набий алайхиссалом фитна нихоятда хатарлилигини баён килар эканлар, у узига талпинган, кизикиб караган харкандай инсонни уз домига тортиб, халок этишидан огохлантирадилар. Шу боис хам ул зот соллаллоху алайхи ва саллам фитна юзага келганда утирган тургандан, турган юргандан, юрган югургандан яхши дедилар.

Яъни, бу билан инсон фитнадан канча узок булса, шунча яхши экани айтилмокчи. Шунингдек, мазкур ухшатишлардан фитна ишининг ривож топишида кимнинг хиссаси каттарок булса, уша инсон хаммадан купрок зарар куриши, гунохга ботиши, кимнинг хиссаси камрок булса, камрок гунох орттиришини тушуниш хам мумкин. Бу холда “утирган тургандан яхши, турган юргандан яхши” деган сузлардаги “яхшилик” нисбий ва мажозий маънода кабул килинади. Демак, фитнага караб югурган ёхуд фитна уругини сочишда фаол булиб, югуриб-елган инсон фитнадан энг куп зарар курар экан. Хулласи калом, фитнага якиндан ё узокдан аралашган харкандай инсон, албатта кандайдир зарар куриб, гунохкор булар экан. Кимдир фитнада шахсан узи катнашса, кимдир тили билан унинг ривожига хисса кушиши мумкин. Яна кимдир аралашмаса хам фитнадан хурсанд булиши мумкин ва хоказо.

Хамма фитна ривожидаги узининг насибасига караб гунох ва зарардан улуш олаверади. Ва нихоят хадиси шарифда таъкидланганидек, “ким ундан кочиб кутуладиган жой (имкон) топса, уша ердан панох топсин”. Демак, динимиз таълимотлари фитнадан имкон кадар узок булишга, унга умуман аралашмасликка чакиради.        Одамлар ўртасида иғво тарқатиш, фитна чиқариш ва жамиятда адоват қўзғаш динимизда харом қилинган катта гунох хисобланади. “Бақара” сурасининг 191- оятида шундай нозил қилинган; “Фитна қотилликдан ёмондир”. Фитнакорларнинг харакатлари, ёлғон- яшиқлари, бўхтонлари хар биримизни хар доим огох ва хушёр тутмоғи, айниқса фарзандларимизга бу борада солих амаллар ила сабоқ бермоғимиз керак.

       Аллох таоло жонажон улкамизни турли хил фитна-фасод ва бало-офатлардан Уз хифзу химоясида сакласин, халкимизнинг тинч-хотиржам ва фаровон хаётига куз тегмасин!

И.Жуманиёзов

Урганч тумани “Қорри бобо”масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *