ҲАР БИРИМИЗ АЗИЗ УМРИМИЗНИНГ ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК

Ҳаммамизга маълумки, дунё ҳаёти ҳар бир инсонга берилган ўткинчи синов дунёдир. Ундаги ҳар бир кун, соат, дақиқа ҳаттоки сония ҳам инсон учун кўп фойда келтирадиган ғанимат бир фурсатдир. Умрнинг азизлиги ҳаммамиз учун қадри баландлигига жуда кўп оят ҳадислар бор. Инсон ҳаёти давомида асосий мақсади, имонли-эътиқодли, солиҳ ҳаёт кечириши, қўлидан келганча бошқаларга манфаат келтирмоғи керак.

Мулк сурасининг 2-оятида: “У (Аллоҳ), Сизларнинг қай бирингиз яхширов амал қилишингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган Зотдир” дейилган. Бу оятдан маълум бўладики, ўлим билан ҳаёт одамлардан қайси бири чиройлироқ амал қилишини имтиҳон қилиш учун яратилгани айтилмоқда. Шунинг учун ҳам инсон умрини бекорга ўтказмай солиҳ амаллар билан ўтказсак икки дунё саодатига мушарраф бўламиз. Бўш вақтни ғанимат билиш ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Икки (буюк) неъмат борки, кўп одамлар улардан ғафлатда қоладилар: улар сиҳат – саломатлик ва бўш вақтдир.” (Имом Бухорий ривояти)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа ҳадисларида марҳамат қиладилар: “Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинг, кексалигингиздан олдин ёшлигингизни, касаллигингиздан олдин бойлигингизни, камбағаллигинздан олдин ойлигингизни, машғуллигингиздан олдин бўшлигингизни, ўтмишингиздан олдин ҳаётингизни.” (Имом Ҳаким ривояти)

Инсон кўпинча китоб ўқиб мутоала қилиб, қизиқтирсак фарзандларимиз эл-юртга манфаатли солиҳ фарзанд бўлиб етишадилар. Умрнинг бекорга совуришнинг яна бир кўриниши, ёшлар ўртасида чойхонада бўмағур сўзларни гапириши, ўйин-кулгу билан вақтларини бекорга ўтказиб, аксар ҳолатларда бўлмағур ва ғийбат қалбни қорайтирадиган ишлар билан машғул бўладилар. Умр исроф, пул исроф, вақт исроф! Агар улфатлар ҳар куни шунча вақтни фарзанд тарбиясига ажратса, қанчалик яхши натижа берган бўларди.

Азизлар, эртага ўзимизни айбимиз билан фарзандлар ноқобил бўлиб чиқса, айбни ўзгалардан излаб юрамиз, Аллоҳ сақласин. Бугунги кунда баъзи каттаю-кичикнинг вақти, умрни бекорга исроф бўлаётган майдон бу ижтимоий тармоқлардир. Баъзи ёшларимиз, телеграм, фейсбук, инстаграм каби ижтимоий тармоқларда кунига соатлаб вақтларини сарфламоқдалар.

Азизлар, умримизнинг қадрига етиб ҳаётимизни тўғри ўтказмоғимиз керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишнинг намунали мусулмон бўлиши фойдасиз нарсаларни тарк қилиши билан бўлади” деганлар. (Имом Термизий ривояти)

Аллоҳ таоло доимо дунё ва оҳиратимиз, динимиз ва халқимиз учун фойдали ишлар билан ўтказишни насиб айласин.

 

Ш.Атажонов

Хива тумани “Шайх Мавлон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *