Хива шаҳридаги “Абдуқодир бобо” жоме масжидининг янгидан қуриладиган биносига илк ғишт қўйиш тадбири

Бугун, 17 июнькуни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев Хива шаҳридаги “Абдуқодир бобо” жоме масжидининг янгидан қуриладиган биносига илк ғишт қўйиш тадбирида қатнашди. Мазкур хайрли тадбирда Хива шаҳар ҳокими Т.Давлетов ва сектор раҳбарлари ҳамда Хива тумани бош имом-хатиби С.Сапаев ва шаҳардаги масжид имом-хатиблари ҳам иштирок қилдилар. Мазкур масжиднинг янги биноси қурилишига май ойида тамал тоши қўйилганлиги тўғрисида аввал хабар берилган эди.
Ҳақиқатда ҳам мазкур масжид биноси бугунги кунда замон талабларига жавоб бермайдиган ҳолатига келиб, масжидни янгидан ибодат қилувчиларга қулай, замонавий, барча талабларга жавоб берадиган ҳолда барпо этиш масаласи юзага келган эди.

Аллоҳ таоло ушбу байтуллоҳни тез кунларда бунёд этилиб, халқимизга муборак айлашини насиб этсин!

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *