ИҚТИСОДИЙ ЮТУҚЛАРИМИЗ – ЮРТ ФАРОВОНЛИГИДИР

Дарҳақиқат бугунги кунда Истиқлол туфайли юртимизда барча соҳага ҳусусан таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор берилди. Ёшларимиз учун илм масканлари очилиб, барча шароитлар яратилди.

Шунингдек диний маърифий  соҳада ҳам кенг имкониятлар яратилди. Бу йўналишда мустақиллик йилларининг ҳар бир кунига солномалар битса арзийди.

Мустақилликдан илгари вилоятимизда масжидлар сони жуда оз бўлган бўлса, бугунги кунда 97 та масжид фаолият кўрсатиб, барчаси замон талабига мувофиқ мўъмин-мусулмонларга хизмат қилмоқда. Барча масжид имом-хатиблари диний ўқув юртларини битирган бундан ташқари халқимиз ва миллатимзнинг онгу шуури маънавий илмий мероси асосчилари бўлган юртимиздан етишиб чиққан мутафаккир алломаларимиз ҳакиму авлиёларимизнинг хокипойлари муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан халқаро миқиёсида тантанали равишда авайланмоқда. Бундай залворли меҳнат ва ютуқлар халқимизнинг эртанги кунга ишонч, энг асосийси ёшларимизнинг баркамол авлод этиб тарбиялашимизда маънавий ва маданий озуқа бўлиб, ҳал этувчи омиллардан биридир. Зероки, бугунги таҳликали, ахборот алмашинуви изчил бўлган глобаллашув даврида маънавий-маърифий ишларни янада ривожлантириш, миллий ўзликни англашдек масъулиятли вазифа ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Мен истиқлол шарофати билан эришган ютуқларимизни ўз соҳам мисолида баҳоли қудрат камтарона битдим холос. Қувонарлиси шуки халқимизда Ватан тақдири билан ўз тақдирида дахлдорлик ҳисси ва масъулияти шаклланди. Бу эса маънавий-маърифий ишларимизнинг улкан самарасидир.

Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, мамлакатимиз иқтисодий қудратини ошириш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш учун ҳамма соҳаларда кенг яратувчилик ишлари амалга оширилмоқда. Ана шу саъй-ҳаракатлар туфайли бугун мамлакатимиз барқарор иқтисодий ривожланиш йўлига ўтди. Аҳоли орасида мулкдорлар қатлами шаклланди, шулар туфайли оилалар даромади мунтазам равишда кўпаймоқда, халқимизнинг турмуш сифати ҳамда давлатимизнинг жаҳон ҳамжамияти олдидаги обрў-эътибори тоборо ошиб бормоқда.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ (سورة الضحي الآية-11)

яъни: “Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!”, – деб марҳамат қилган.  (Зуҳо сураси, 11-оят).

Ушбу оятнинг ҳукмига биноан ўтган йиллар давомида юртимизда амалга оширилган хайрли ишлар, эришилган ютуқларимизни яна бир карра эслаб ўтмоғимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, эришилган неъматларни зикр қилиш ҳам шукрона неъмат ҳисобланади.

Ха азизлар Алҳамдулиллаҳ, истиқлол шарофати туфайли халқимиз озод бўлди, Ватан озод бўлди. Фарзандларимиз, юртимизнинг шавкатли ўғил-қизлари яна Ватаннинг шаънини, юртимизнинг байроғини баланд кўтармоқдалар, илм-фандами, спортдами, бошқа соҳалардами, халқаро миқёсда юртимизнинг довруғини бутун дунёга таратмоқдалар.

Юртимиздан чиққан бир олим илмий мусобақада ғолиб келганини, юртимиздан чиққан бир қори Қуръон мусобақасида соврин олганини, бир спортчимиз биринчи ўринни олганини эшитганда, ҳакамнинг оғзидан Ўзбекистон деган номни эшитганда, Ватан байроғи баланд кўтарилганда кўзимизга келган қувонч ёшлари, қалбимизга тўлган ифтихор туйғуси – Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссидир.

Аммо билиб қўяйликки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга ана шундай озод, обод Ватан насиб этибдими, буни буюк бир неъмат ўлароқ қабул қилишимиз керак, унга шукр қилишимиз керак, унга содиқ бўлишимиз керак. Содиқ бўлиш эса Ватанга вафо қилиш, унинг моддий ва маънавий мулкига хиёнат қилмасликдир. Аллоҳ таоло юртимизни жамики ёмонликлардан ўзи асрасин, ватан учун ҳақиқий мард ва жасур ўғлонларни тарбиялашимизда яратганни ўзи мададкор бўлсин!

Б.Сирожов

Урганч шаҳар “Кўзли ота” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *