ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ УСТИВОР ВАЗИФАЛАРДАН БИРИДИР

Диний бағрикенглик миллатлараро  тотувликнинг гаровидир. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади. У халоллик, тинчлик, яхшилик  ва дўстлик каби  бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Инсонларни  халоллик ва поклик, меҳр – оқибат, инсонпарварлик  ва бағрикенгликка даъват этади. Яхшилик нур келтиради дейдилар. Ўзбекистоннинг келажаги  яхшилик пойдеворига  қурулмоғи шарт. Чунки фақат яхшилик боқий яшайди.

Давлатимиз Раҳбари тамонидан диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик  муносабатларини мустаҳкамлаш борасида мақтанса арзигулик ишлар амалга  оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини,  ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан  қатъий  назар қонун олдида тенгдирлар.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар  тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни диний қонунчилик палатаси томонидан 2021  йил 4 майда қабул қилинди. Ушбу қонуннинг мақсади виждон эркинлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни шунингдек диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солишдан иборат. Виждон эркинлиги бу фуқароларнинг хохлаган динга эътиқод қилиши ёки хеч қайси динга эътиқод қилмаслиги  бўйича хуқуқдир. Фуқаро динга эътиқод қилишга  ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда диний расм – русмлар ва маросимлардан иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан  ўз муносабатини  белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди.Биринчидан қонун асосида  диний ташкилотларни рўйҳатдан ўтказиш  ва тугатиш билан боғлиқ тартиб соддалаштириб бу борада муҳим янгиликлар жорий этилмоқда. Хусусан махаллий диний ташкилотлар жумладан масжидлар ва бошқа конфессияларнинг ибодатхоналарини ташкил этиш бўйича ташаббускор  фуқаролар сони икки баробар камайтирилиб 50 нафардан кам бўлмаган этиб белгиланди. Шунингдек диний ташкилотнинг марказий бошқарув  органи ва диний таълим муассасаларини тузиш учун ҳам 100 нафар ташаббускор бўлиши ҳақидаги талаб бекор қилинди. Диний ташкилотни Давлат рўйҳатидан ўтказиш хизматлари тўлиқ электрон шаклда инсон омилисиз амалга оширилиши жорий этилди.Рўйҳатдан ўтказувчи Адлия идораларига тақдим этиладиган хужжатлар сони кескин қисқартирилди ва ортиқча бюракратик тўсиқлар бартараф этилди. Амалдаги қонунчилик хужжатларида ибодат либоси тушунчасининг ҳуқуқий тарифи мавжуд эмаслиги сабабли жамоат жойларида ибодат либосида юришга тақид қонундан чиқариб ташланди.Диний ташкилотни тузиш учун талаб этиб келинган махалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор қилинди. Диний ташкилот тузиш ташаббускорлари ортиқча ҳат – хужжатларни йиғишдан холос бўлдилар. Вояга етмаганларни уларни хохиш – иродасига, ота – онасининг  ёки қонуний вакилларининг хохиш – иродасига зид тарзда диний ташкилотларга жалб  этишга йўл қўйилмайдиган бўлди. Фуқароларнинг конституциявий  хуқуқ ва эркинликларини  камситиш, урушни, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилиш фуқароларнинг соғлиги ва аҳлоқига тажавуз қилиш фуқаролар тотувлигини бузиш  вазиятни беқарорлаштирувчи  тухматдан иборат уйдирмаларни  тарқатиш, аҳоли ўртасида  саросима уйғотиш хамда  шахс, жамият ва давлатга  қарши қаратилган бошқа ҳаракатлар  содир этиш мақсадида диндан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги  бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда  виждон эркинлиги ва динга эътиқод қилиш эркинлиги ва диний ташкилотлар  тўғрисидаги  қонунчиликни бузғунчилик учун  қонунда белгиланган  тартибда жавобгар бўлади.Расмий хужжатларда  фуқароларнинг динга  нисбатанмуносабатини  кўрсатишга йўл қўйилмайди. 8-модда. Таълим тизими ва дин моддасида шундай кўрсатмалар берилган. Ўзбекистон Республикасида  таълим тизими  диндан ажратилгандир.

Таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига (Бундан диний таълим муассасалари мустасно) йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Републикаси фуқароларининг дунёвий таълим олиш хуқуқи , уларнинг динга бўлган муносабатидан  қатъий назар таъминланади. Ҳар ким диний таълим  муассасаларида профессионал  диний таълим олиш  ҳуқуқига эга.Диний таълим муассасаларида  ўқишга фуқаролар қонунчиликка мувофиқ умумий ўрта , ўрта махсус таълим ёки профессионал таълим олгандан кейин қабул қилинади. Диний профессионал таълим олган  шахслар  диний таълим муассасаларида  диний фанларни ўқитиш фаолияти билан шуғилланиш  ҳуқуқига эгадирлар. Ушбу янги тахрирдаги Қонун лойиҳасига кўра, виждон эркинлиги  фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки хеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий хуқуқидир. Ўзбекистон қадимдан турли миллат ва элат хамда канфессия вакиллари ўзаро тинч – тотув яшаб ўз диний ибодат ва расм –русмларини эмин – эркин бажариб келган бағри кенг диёр сифатида қадрланади. Мамлакатимизнинг ушбу йўналишда олиб бораётган изчил сиёсати халқимиз ва жаҳон хамжамияти томонидан хақли равшда эътироф этилмоқда.Юртимизда виждон эркинлигини  таъминлаш ҳар доим  устивор вазифалардан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

П.Бобожонов

Шовот тумани “Қорри Эшон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *