ИЖТИМОИЙ СОҲА АҲОЛИГА ҒАМХЎРЛИК ДЕМАКДИР

Ижтимоий соҳага муҳим эътибор ҳозирги пайтда ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ҳаракатлар стратегиясида БМТнинг уч асос солувчи чақириғи, яъни тинчлик ҳамда хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари ўз аксини топганлиги иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. Ушбу тамойиллар ҳаётда ўз ифодасини топаётгани эса алоҳида эътирофга лойиқ. Буни Ўзбекистонда Давлат бюджети ҳаражатларининг 60 фоизи ижтимоий соҳалар — таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, аҳоли кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоялашга йўналтирилаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Натижада мамлакатда “Инсон манфаатлари барча нарсадан устун” деган улуғвор ғоя ҳаётдан мустаҳкам ўрин эгаллаб, халқимиз турмуш фаровонлиги юксалмоқда.

Ҳукуматимизнинг юқори саъй ҳаракатлари асосида аҳолининг реал даромадларини босқичма-босқич ошириш, меҳнат бозорида талаб бўлган кадрларни тайёрлаш тизимини кенгайтириш, иш билан банд бўлмаган аҳоли вакилларини касбга ўқитиш ҳамда қайта ўқитиш ишларида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шуларга мос равишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга эҳтиёжи бўлган қатламлари ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлашга кўмаклашиш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, имконияти чекланган болалар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиш, бандликнинг ноанъанавий шаклларида машғул кишилар ҳамда уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясига каратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш борасида тизимли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Арзон уй-жойлар барпо этиш мамлакатимизда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишларнинг инсонпарварлигини кўрсатиб турибди. Уй-жойлар арзон нархларда қурилса, уни сотиб олувчилар сони кўпаяди. Энг муҳими, бу биринчи галда аҳолининг уй-жойга ўта муҳтож қатламининг манфаатларини ўйлаган ҳолда йўлга қўйилди. Ҳозирги пайтда мамлакатимиз барча минтақаларида икки сотихли намунали қишлоқ уйларини, шунингдек, икки-уч хонали кўп қаватли уйларни қуриш жадал давом эттириляпти. Бу борада, айниқса, имтиёзли кредитлар жорий этилганидан аҳоли бағоят миннатдор.

Бугунги кунда пойтахтимиз катта уй-жой курилиши майдонига айланди. Хусусан, Сергели тумани ҳудудида жадал суръатлар билан бунёд этилаётган ҳар тарафлама шинам, замонавий қулайликларга эга арзон кўп қаватли уйлар пешма-пеш битказипяпти. Йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш йўналишига ҳам жиддий эътибор бериляпти.

Буларнинг бари — ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини кўтаришни кўзлаб амалга ошириляпти.

Жамият — бир бутун тана. Унинг айрим дохлари гуллаб-яшнаб кетсаю, бошқалари қуриб қолса, адолатдан бўладими? Йўқ!

Бу йилдан эътиборан мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизимининг ҳуқуқий асослари тубдан янгиланди.

Энди бир мулоҳаза юритсак бўлади: ижтимоий ҳимоя иборасини, умуман олганда, саховат эгаларининг муҳтожларга қайишуви деб тушуниш мумкин.

Бу қатъият — умуминсоний қадриятлардан бири.

Бу қатъият — муқаддас ислом динининг ҳам ўзак масалаларидан бири ҳисобланади. Бу қатъият — демократиянинг ҳам асосий талабларига тўла жавоб беради.

Бу қатьият — ўзбек миллий менталитетининг ҳам мағзи-мағзига сингиб кетган.

М.Болтаев

Тупроққалъа тумани “Абул Маржон” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *