ХАЛҚИМИЗГА ХОС ҚАДРИЯТЛАРДАН БИРИ–ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКДИР

Бунинг ёрқин тимсоли юртимизнинг ҳар гўшасида кўрамиз. Юртимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элатлар вакиллари яшашади. Бош қомусимизда белгилаб берилгандек улар ўзларининг анъанавий динларига эътиқод қиладилар. Бунинг учун мустақиллик йилларида барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Бу шар-шароитларни биз фақат виждон эркинлиги кафолатланганлиги, яъни ҳар ким ўзи эътиқод қилган дин расм русумларини эмин-эркин бажаришларидагина эмас, айнан шу ибодатларини адо этишлари учун масжид  ва бошқа дин вакиллари учун ибодатгоҳлар қурилгани ва фаолият юритаётганида кўрамиз.

    Аллоҳ таъоло куръон каримнинг Хужурот сураси 13-оятда шундай марҳамат қилиб айтади. Эй инсонлар! Дархақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (ХАВВО) дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта Аллох наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллох билувчи ва хабардор зотдир.

         Хоразм вилоятининг маркази ҳисобланмиш Урганч шаҳри аҳолиси ҳам кўп миллатли. Нуфузи бир юз эллик мингдан ошиқ бўлган шаҳарда мусулмонларимиз учун жомеъ масжидидан ташқари насроний миллатлар учун ҳам ибодатларини тўла адо этишларига имкон ва шароитлар яратиб берилган.  Урганч шахрида учта масжид мўмин-мусулмонлар учун фаолият юритаяпти. Шунингдек, гарчи кам сонли бўлсаларда, бошқа дин вакиллари учун  шаҳарда учта ноисломий ибодат маскани қурилган. Христиан динининг  бу мазҳабларига эътиқод қилувчилар ҳар ҳафтанинг якшанба куни ушбу масканларда диний расм-русумларини бажаришмоқда.

        Тўғри, одамлар соғлигини ўйлаб, пандемия туфайли эълон қилинган карантин даврида ибодат масканларида чекловлар жорий қилинганди. Яқиндан буён барча масжидлар каби бу даргоҳлар ҳам ўз эшикларини фуқаролар учун очди. Эндиликда карантин тартибларига риоя қилган ҳолда ибодатлар тўкис бажарила бошланди.

      Шуларнинг ўзи халқимизда диний бағрикенглик қадим қадриятлар даражасига кўтарилганини кўрсатади. Бу халқимиз учун кўп қадим тарихимиздан мерос  анъанавий қадриятдир.  Тарихий китобларда бундан кўп асрлар илгари ҳам хонликларнинг бош кентларида христиан жамоалари яшашгани ва улар ўз динларига эътиқод қилишгани, бунинг учун салтанат эгалари шароит яратиб беришгани ҳақидаги хотираларни ўқиймиз. Истиқлол замонасига келиб ана шу кўп қадим қадриятлар қайта тиклангани барча миллат ва дин вакиллари учун чинакамига тенгсиз туфҳа бўлди.

     Зеро, шу юртда яшаётган, давлатимиз равнағи учун хизмат қилаётган барча миллат ва дин вакиллари тенг ҳуқуққа эгадирлар.

Ш.Бойназаров

Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний” масжиди  имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.