ЁШЛАР ТАРБИЯСИ БУГУНГИ КУНИМИЗНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАСИДИР

Ҳозирги кунда ёшларни буюк аждодларимиз каби  гўзал хулқ ва одобли , кенг қамровли – билимли  дунё тамаддунини  ривожига муносиб  ҳисса  қўша оладиган  даражада камолатга  эришишларини , буюк маънавий мезонлар  билан  уйғунлашган  умуминсоний  қадрятларни  чуқур ҳурмат қилиш   руҳида улғайишларини таъминлаш  борасида  барча бир тан  , бир жон  бўлиб ҳаракат қилиши  энг муҳим  ва энг долзарб  вазифалардан  бири бўлиб ҳисобланади. Чунки хозирги глобаллашув  даври , техника даврида  истаймизми  йўқми ёшларимиз , фарзандларимиз  , қўйинки хатто ўзимизнинг ҳам тарбия ва ахлоқимизга тўғри келмайдиган информациялар  турли хилдаги ножоиз , хунук ахбаротлар кириб келмоқда. Кўп йиллик тарихга эга ўзбек миллатининг  ўз урф –одатлари  , маданияти  бор бўлсада афсуски баъзи  холларда  “ Оммавий маданият ” ўз таъсирини етарлича кўрсатмоқда. Шуни унитмаслигимиз керакки миллий тахдид  келажакка тахдид  яратажакдир. “ Тарбия биз учун  ё ҳаёт ,  ё мамот , ё нажот – ё  халокат , ё саодат – ё фалокат  масаласидир  ”  деган  Абдулла Авлоний. Тарбиянинг мақсади – ёшларнинг авлоддан –авлодга ўтиб келаётган  миллий,  диний қадрятларга  йўғрилган , рухан сағлом , жисмонан бақувват , маънан покиза тарбия топиб , комил инсон қилиб шакиллантиришдир. Муқаддас хадисларда  тарбия, одаб – ахлоқ ўзаро дўстона муносабатлар , қариндош ота – она ва фарзандларнинг ҳақ –ҳуқуқлари , меҳр –оқибат , халоллик , поклик , адолат , инсоф , ватанпарварлик  , меҳнатсеварликни  тарғиб  қилинган.  Пайғамбаримиз ( с.а.в.)  “Фарзандларингизга  сузиш ва  камон отишни , қизларга ип йигиришни  ўргатинглар” деганлар.  Бугунги кунда фарзанд тарбияси ижтимоий муоммалардан , уяли телефонлардаги  тажовузликлар ҳамда   ижтимоий тармоқлар тўри  табора авж олмоқда. Тарбиядан ташқаридан  бўладиган салбий  таъсир  , бу энг катта хатодир.

      Демак ота – она фарзандининг ташқи ҳаётига ҳам эътибор бериши керак.  Фарзандининг билим олиши учун шароит яратиб  бериш ҳам ота-онанинг вазифасидир. Пайғамбаримиз (с.а.в)  “ Илм олиш  ҳар бир  мусулмон  ва муслима  учун фарздир   ” деб марҳамат қилганларида  ўғил ва қиз фарзандларимизга  илм олиш учун  баробар шароитни таъминлаш кераклигини назарда тутганлар. Ёш авлод етук ва  ва комил шахс бўлиб  вояга етиши учун  яна бир муҳим омил  ҳаёт тарзига айланиши  зарур.  У ҳам бўлса “китобхонлик” . Бунинг учун юртимизда барча шароитлар яратилган. Хулоса қилиб айтиш  керакки  мустаҳкам маънавий  иммунитетли, ўзининг фикрларини равон айта оладиган , юқори марраларга эришувчан  авлодни тарбиялаш  учун ота – она , оила муҳити  жуда катта аҳамият касб этади. Юртга мухаббат  ва садоқат  билан  яшайдиган , имон эътиқодли  мустаҳкам ёш авлодгина  муқаддас заминимизни  ёт ва бегона  таъсирлардан   , бало –қазолардан  сақлашга , Ватанимизни ҳар тамонлама   равнақ топтиришга  қодир бўла олади. Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки улар ўз ота – боболарига  , ўз тарихи  , Ватани  она тилига , миллати динига  содиқ бўлиб камол топишсин. Ёшликда олган билим тошга ўйилган нақшдир. Фарзандларимизни ҳар тамонлама билимли , салохиятли, имонли –эътиқодли , ватанига садоқатли фарзанд қилиб тарбиялайлик.

 

П.Бобожонов

Шовот тумани “Қори эшон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *