ИСЛОМ-ГЎЗАЛ ҲУЛҚЛАР МАНБАИ… (ИМОМ МОТРУДИЙ ХИКМАТИ)

Азиз юртдошлар,бизнинг Туркистон элимизда куплаб азиз авлиелар,канчадан-канча пиру муршидлар,улуг инсонлар етишиб чиккан.Узининг илм-маърифати билан шарк мамлакатларини дунёга танитган буюк алломалар юрти бу.

       Фикримнинг асоси сифатида минг йил олдин ёзиб колдирилган Имом Мотуридий асарларида Ислом олами,бутун инсониятни узаро хамжахат яшашга чорлайдиган,гузал хулклар манбаи булган хикматлари мужассамдир.

  « Ислом-гузал хулклар манбаи. Ислом-Аллох таолонинг амрларига буйсунишдир. Одамлар унинг тили,кули ва озорларидан  омонда булган киши хакикий муминдир.»   Аллох таоло Куръони каримда: « Либосингни покла!» деб мархамат килган. Демак, инсон хакикий либоси – хулки, амали ва гап- сузларини поклаш керак .

     «Фарзандларингиз балогатга етгунларига кадар уларга чиройли одоб- ахлок беринг!»

       Туманимизнинг куплаб жойларида, хусусан илм масканларида, катта- кичик ёшдаги элдошларимиз билан утказилган сухбатларда, туй- хашам, марака ва маросимларда фукароларимизнинг узаро самимий муносабати, кариндошлар орасидаги силаи рахм, мурувват, мехр-окибат каби инсоний фазилат эгаларини куриб, кунглинг таскин топади .Яна калблари хайр- эхсон, эзгуликка тула булган юртдошларимизнинг «Сардоба» сув омборининг упирилиши сасабли талофат курган, ёрдамга мухтож оилаларга килган саховатлари бу одамийликнинг гузал намунасидир. Хозирги карантин чекловлари сабаб айрим оилаларга моддий ва маънавий кумак бераётган туманимиз тадбиркорлари химмати, халол мехнат килиб, халк дастурхонига ризк улашаётган богбонларимиз саховатлари мактовга лойик.

        Афсуски, баъзан ён- атрофимизда силаи рахмни унутиб куйган кариндошлар, турмушдаги арзимас икир-чикирлар сабаб юзага келган оилавий низолар, кайнона- келин муносабатларидаги чигалликлар, оилада сабр- токатли булишга урганмаган айрим ёшларнинг хаётдан нарозилик холатлари, узгаларнинг хато- камчиликларини кидириб, ёмонлашни, танбех беришни яхши курадиган одамларни кузатиб, Аллохнинг инсонларга берган буюк неъмати, хаётнинг, яшашнинг кадрига етмасликлари ачинарли хол. Жамиятда инсонлар бир-бирлари билан хамжихат булишлари учун кечиримлилик хислати нихоятда мухим. Барча яхши хулк ва сифатларни узларида мужассам килган Зот-Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам кечиримли булиш фазилатида хам энг гузал намуна эдилар.  Оиша розияллоху анхо онамиздан Пайгамбаримизнинг хулклари хакида суралганда шундай жавоб берганлар: яъни «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам фахш ишларни килувчи, фахш сузларни сузловчи ва бозорларда бакир-чакир килиб юрувчи инсон эмасдилар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб кайтармас эдилар, балки афв этиб кечириб юборар эдилар.»

(Имом Термизий ва Имом Ахмад ривоятлари)

      Абу Хурайра(р.а) дан ривоят килинади:  Расулуллох салаллоху алайхи ва саллам : «Албатта, мен карамли ахлокларини мукаммал килиш учун юборилдим» дедилар.

        Зероки, Аллох таоло марҳамат килади: «Ва албатта, сен улкан хулқдасан» (Қалам сураси, 4 –оят)    Демак, кечиримли булиш ва газабини ютишда барчамиз Пайгамбаримиз (с.а.в) дан урнак олишимиз керак булади.

         Ота- боболаримиз,буюк аждодларимиз юксак фазилатларга эга комил инсонни тарбиялашда дин, хусусан ислом дини, унинг муқаддас манбалари Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайхиссаломнинг ҳадисларидан кенг кўламда фойдаланганлар.

         Муродимиз шуки , хар бир оилада ота- оналар фарзандларини ёмонликлардан қайтариш мақсадида муқаддас китоблардан сабоқ олсалар , суҳбатлар қурсалар, ибрат олсалар , натижада гузал хулқи инсонлар купаяверса, Аллоҳнинг ризосига эришиб, иншааллох , Унинг неъматлари тугал ёғилаверади.

 

Х.Адамбоев

Янгибозор тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *