МАМЛАКАТИМИЗДА ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАГА БЕРИЛАЁТГАН ЭЪТИБОР ДУНЁ НИГОҲИДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Президентимиз раҳнамоликларида жуда катта ислоҳотлар, улкан ўзгаришлар ва хайрли ишлар бўлаётганини алоҳида таъкидлаб, шу йил 16 апрель куни давлатимиз Раҳбарининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тарихий Фармони барча мўмин-мусулмонлар кўнглини тоғдек кўтаргани, айниқса, имом-домлалар, мударрислар ва илмий тадқиқотчиларга берилган имкониятлар жуда ҳам манзур бўлганини батафсил сўзлаб бердилар. Муфтий ҳазратлари мазкур Фармон ёшларнинг илм-маърифатга бўлган иштиёқларини қондириш, уларнинг илмий изланишлар олиб бориш йўлидаги орзу-умидларини рўёбга чиқаришда жуда ҳам катта қадам эканини изоҳладилар. Айниқса, Фармон асосида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ташкил этилиши илмий-тадқиқот ишларини тизимли давом эттиришга муносиб шароит эканини баён қилдилар.

мамлакатимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида Аҳмад Таййиб, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср бош имоми ўз фикирларини билдириб шундай деган

– Улуғ алломалар юрти ҳисобланмиш Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳазратлари абадий қўним топган масканда бунёд этилган илмий марказ халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради. Кейинги йилларда Миср билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб, илмий-маърифий йўналишдаги келишувларимиз ўз самарасини бермоқда. Энг муҳими, томонлар бу ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилмоқда.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, мен ҳаётимдаги энг катта орзуларимдан бири бўлмиш Имом Бухорий ҳазратлари қабрини зиёрат қилиш ва унинг номи билан аталувчи халқаро илмий-тадқиқот маркази билан яқиндан танишишга муяссар бўлдим. Ўзбекистон раҳбариятига бу муқаддас заминдан етишиб чиққан аҳли илмни, барча мусулмонларнинг имомлари ҳаёти ва илмий меросини ўрганишга қаратаётган катта эътибори учун ташаккур билдираман. Мамлакатингизнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга сазовор.

Президент Шавкат Мирзиёевга ушбу марказда юксак даражадаги шароитларни яратиб бергани учун ташаккурлар изҳор қиламан. Бу ердан яна Имом Бухорийлар, Имом Термизийлар етишиб чиқишига ишонаман.

 

Р.Эрназаров

Боғот тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *