САҲОВАТ ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЭКИНЗОРИДИР

Дунё саодати ва ёруғ кунларга эришишнинг бош йўли яхши ниятдаги амалларга боғлиқ. Гўзал хулқ-атворнинг биринчи белгиси яхшиликдир. Аллоҳнинг неъмати-ёмғир суви етиб бормаган қуруқ ерга ҳаёт берганидек, яхшилик кўнгил софлигини сақлаб, ғийбатлардан холи қилади,дўстарни кўпайтириб, одамлар қалбини ўзига ром этади. Донишмандлар “Қалбида яхшилик яшамаган одам инсонийлик хиссидан маҳрум бўлади”, деб бежиз айтишмаган.

“Ўз қадрини билган одам жамият учун фақат яхшиликни раво кўрмоғи, ёмонликлардан тийилмоғи ва бошқаларга азият етказишдан узоқда бўлмоғи керак. Ўзбекчиликда мехр оқибат, кам таъминлаганлар ва ногиронлар ҳолидан ҳабар олиш, ёши улуғларга хурмат-эҳтиром кўрсатиш тушунчаларининг қадри бўлакча. Ҳикматларда ёзилганидек, меҳрибон ва раҳмдил бўлмоқ умрнинг ва ризқнинг баракали бўлишига олиб келаркан. Яхшиликнинг чеки-чегараси йўқ, шарофати эса улуғдир.

Кишиларнинг бир-бирларига тинчлик тилаб саломлашишлари замирида улкан фазилат мужассам. Пайғамбарим саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: “Раҳмонга ибодат қилинглар, одамларга таом беринглар, саломни кенг ёйинглар, жаннатга кирасизлар”, деганлар. Ислом одобида таниганга ҳам, танимаганга ҳам салом бериш суннат, саломга жавоб қайтариш эса вожибдир. Саломга алик олинмаса ҳар хил ҳаёлга бормаслик керак. Салом берган одамга афзалроқ зотлар, яъни фаришталар алик оладилар. Динимизнинг илоҳий таълимотида саломлашиш одамлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини боғлайдиган, яхшиликка йўл очадиган, гина-қудратни  йўқотадиган энг яхши амал эканлиги кўрсатиб ўтилган. Бироқ, ҳозирда салом беришдек одатимиз камайиб боряпти. Кичик ёшдаги болалар салом беришга одатланишган. Аммо уларга ўрнак бўладиган катталарнинг баъзилари танимаслик ва “кўрмай қолишлик” баҳонасида “Ассалому алайкум” дейишни ҳам, алик олишни ҳам унутиб қўйишмоқда. Агар ён-атрофга теран кўз билан қарасангиз, бунга ишонч ҳосил қиласиз.  Бир донишманддан сўрадилар: Дунёда инсон учун энг яхши нарса нима-ю, энг ёмон нарса нима? Донишманд жавоб берди.Дунёда инсон учун энг яхши нарса гўзал аҳлоқли, табиатли, саъй-ғайратли бўлиш. Шу гўзал хислатлар билан ном чиқариш. Ўлимдан ҳам баттар ёмон нарса эса аҳлоқсизлик, тарбиясизлик ва ялқовлик билан ном чиқаришдир.деб жавоб берган эканлар.

Айтиш жоизки, банданинг яхши ёки ёмон экани қалбидаги нияти ҳамда унинг “мева”си бўлган амалларида билинади ва баҳоланади. Яхшилик қилган инсонлар эл-юрт орасида обрў-эътибор топишади. Савоб ишлардан четда қолмаслик, кечиримли бўлиш инсонни улуғлтк ва саодатга бошлайди. Бундай одамлар жуда кўп. Ёмонлик уруғи сепилган жойларда кўролмаслик, гина адоват авж олиб, софдил одамлар жабр кўрадилар. Ноўрин айтилган бир оғиз қўпол сўз ёки дағаллик киши қалбида жароҳат пайдо қилади, дил ойнасини синдиради. Аллоҳ таоло банданинг қилаётган ҳар бир ишидан, юриш-туришидан ҳабардор, уни ҳар қандай ҳолатда ҳам кўриб туради. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларинингбирида “Дунё охират экинзоридир”, — деб инсонга берилган умр унинг охиратидаги ўрнини белгиловчи асосий амал эканини таъкидлаганлар. Ҳа, дунё ўткинчи. Биз тириклик оламидаги жамики илмлар қаторида қадр-қиммат, яхшилик, сўз одоби-ю, муомила, кийиниш маданияти илмини ҳам қалбимизга жо қилайлик. Чиройли амаллар, савоб ишларгина инсон мартабасини оширишни унутмайлик.

Савоб ишларни умумий қилиб “яхшилик”лар десак тўғри бўлади. Бу мавзуга тўлик киришишдан олдин “савоб ишлар ёхҳуд яхшиликлар” деб нималарга айтилади? Ёки яхшиликлар нималардан иборат? Одамлар тушунчасида яхшиликлар қандай ифода этилади? Деган саволларга жавоб бериб ўтайлик: Бу борада дунё халқлари ўзларининг келиб чиқишлари , дини , миллати, шарт-шароити, яшаш тарзи ва ёки урфи-одатларидан келиб чиқиб жавоб берадилар. Шунинг учун ҳам мазкур саволларга барчани қониқтира оладиган мукаммал жавоб топишлик амри маҳолдир. Чунки баъзи бир халқлар учун эзгулик , яхшилик , савобли иш бўлиб қабул қилинган нарсалар бошқалар учун мутлақо бининг акси бўлиши мумкин. Масалан : баъзи бир дин вакилларини ўзларига “илоҳ” қилиб олган нарсаларига сиғинишликлари ўзлари учун энг буюк эзгулик ва савоблик иш бўлса бошқа дин вакиллари учун у нарса кулгилик бўлиши ҳам мумкин. Ёки баъзи бир халқларда янги йилда барча идиш тавоқларни синдириб ташлашлик ва янги йилга янги идиш-товоқлар билан кириб боришлик эзгулик ва бахту саодат учун қўйилинган қадам бўлса, бошқалар учун бу амаллар мутлақо нодонликдир. Яна кўпгина халқлар яхшилик ларни белгилашликда ота-боболарининг урф-одатларига эътибор берса, бошқалар эса энги пайдо бўлаётган бидъату хурофотларни яхшилик деб хисоблайди. Гоҳо яхшиликни белгилашликда ақл ва илму маърифат ҳаттоки тараққиёт ҳам фойда бермай қолиши мумкин.

           Биз мўъминлар дунё халқларидан фарқли ўлароқ барча савол ва муаммоларни ечимини топмоқлик учун ўзимизнинг фикри ожизимизни ишлатиб жавоб топишликдан аввал доиимо шариатимиз манбаларига мурожаат қиламиз. Бу борада Аллоҳнинг каломи биринчи ўринда туради. Келилар мазкур саволга жавоб топишлик учун ҳам Аллоҳнинг каломига эътиборимизни қаратайлик.

Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга, ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир.  (Бақара 177 оят).

       Ушбу ояти каримада яхшиликларнинг барчаси мужассам бўлган. Демак яхшиликлар баъзи бирлар ўйлаганларидек маълум бир тарафга юзланишлик ёки баъзи бир гап-сўзларни айтишлик ва ёки ўзларича яхшилик деб ўйлаган нарсаларида эмас: “Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир”.

         Эътибор берадиган бўлсак “яхшилик” нинг рўйҳатида биринчи ўринда ақийдавий масала яъни иймон масаласи турибди. Иккинчи: ўринда юксак инсоний фазилатларни соҳибига айланишлик учун ўзидаги баъзи бир маънавий иллатлар (хирс, заифлик, бахиллик, хасислик ва молу дунёга қул бўлиб қолишлик) дан холос бўлишлик учун ўзидаги молу дунёдан бошқаларга эҳсон қилиб тарқатишлик турибди. Яъни моддий ёрдам кўрсатишлик.  Учинчи: бутун  борлиғи ва вужуди билан Аллоҳга қул эканлигини  изҳор қилишлик ибодати бўлган намоз турибди.Тўртинчи: Молу дунёсига тегишли бўлган ибодат закотнинг фарзлиги. Бешинчи: Мусулмонлик ва иймоннинг энг кўзга кўринган белгиларидан бири аҳдга вафо қилишлик. Олтинчи: Сабр қилиш иймоннинг ярмини ташки этадиган сабр инсоннинг ҳаёти давомида доимий ҳамроҳи юўладига буюк хусусият. Ўтган азизларимиздан Суфёни Саврий ушбу оятни ўқиб туриб: «Яхшиликнинг барча тури шу оятдадир», деганлар.Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи: «Ким шу оят билан сифатланса, Исломнинг барча соҳаларига кириб, яхшиликнинг бошидан тутган бўлади», деганлар.

Э.Қутлиев

Хонқа тумани “Жирмиз ота” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *