Ҳар бир мамлакатнинг, жамиятнинг тараққиёти у ерда илму фаннинг нақадар ривож топгани билан узвий боғлиқдир. Илмга ва уни ўрганишга қаратилаётган эътибор ўша давлатнинг эртангини белгилаб беради.
Илм – ақл нуридир. У инсонларни борлимқни ҳис этиш,воқеликни идрок этиш, маънавий ва моддий оламни англашга , тафаккурни шакллантиришга ундайди. Илм яшаш чироғидир.. у инсонларга бахт келтиради, ёруғликка чорлайди, жаҳолатдан йироқлаштиради. Зиёли инсонлар жамиятнинг етакчилари ҳисобланади.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “ Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарздир”, дея марҳамат қилганлар.бешикдан то қабрга қадар илм олиш касб ўрганиш кишининг ҳаёт тарзига айланишлиги керак.
Билим тўғрисида доно ҳалқимизда кўплаб мақоллар, ибратли сўзлар бор. “Илм олиш игна биланм қудуқ қазган кабидир” , дея ўхшатиш қиладилар. Илм чексиз олам , тубсиз қудуқдир. У чек чегарасиз, уни тўлиқ эгаллашга умрлар етмайди. Бунинг учун катта сабр ва матонат , чидам лозим.
Илмли кишининг сўзи равон ва тушунарли бўлади. Илмсиз кишида эса бунинг акси бўлади.
Таъкидлашимизх жоизки ҳатто оила қурган ёш оилалар учун ҳам илм лозимдир. Бинобарин, оилавий масалаларниинг ечими тажрибалар аскосида битилган асарлардамужассамдир. Шунингдек, бу дунё саодатини топиш учун ҳам илм ўрганиш керак. Илм ўрганиш учун эса албатта маърифат эгаси бўлган синовлардан ўтган муаллим устоз олдига бориш керак бўлади. Чунки илм олиш албатта устоз тарбияси билан амалга оширилади.
Шу ўринда устоз Ҳожи Мирзо Иброхим шундай байт келтирганлар.
Ҳар ким бир иш қилди устози йўқ
У қилган ишида на натижа эътибор йўқ
Устоз кимлигин танла маҳкам бўл
Унинг хизматин қил, сен ҳам устоз бўл.
Шундай экан кишининг қадр қиммати эртага ким бўлишлиги олган илмига ва устозининг кимлигига ҳам боғлиқ экан.
Саъдий Шерозий ҳазратлари ўзлариннинг “ Гулистон” асарларида, шундай бир мисаол келтирадилар.” Бир аъробийни кўрдим у ўз ўғлига шундай дер эди: “ Эй, ўғилчам албатта қиёмат куни сен сўраласан нима нарса келтурдинг деб. Дейилмайдики , кимга нисбатинг бор деб. Кимнинг ўғлисан кимнинг қариндошисан дейилмайди. Қилган амалингдан сўралади”.
Байт:
Каъбапўшни ўпар экан ҳожилар
Эмас ул пийладин улуғ бўлди
Бир азиз ила ул турди неча кун
Ложарм ул каби азиз булди.
Бу ўхшатиш орқали устоз олдида илм олиб тарбия топган инсон устоз каби азиз бўлишига ишорат қилганлар.
Юртитмизда илм олиш учун барча шароитлар етарли. Биз билм сирларини мукаммал ўрганиш йўлида жаҳон кезган , ҳаётини ирфонга бағишлаган буюк алломаларимизнинг авлодлари эканимизни унутмаслигимиз лозим. Қимматли вақтимизни бекорчи нарсаларга сарф этмасдан бизга яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда маърифатли бўлишга жидду жаҳд қилишимиз лозим.
Бинобарин, “ Ёшликда олинган илм тошга ўйилган нақш кабидир” деган ҳикматни доим эсда сақлашлигимиз керак бўлади.
П.Бобожонов
Шовот тумани “Қори эшон бобо” масжиди имом-хатиби