Ҳаммамизга маълумки куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси ва Қуръони Каримга қўлини қўйган ҳолда қасамёд қилди.
Қонунчиликка кўра, Президент Олий Мажлис палаталари йиғилишида қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади.
Янги Ўзбекистонда яна бир тараққиёт даври бошланди.Эндиликда бизнинг қилишимиз лозим бўлган иш ватанимиз тараққиёти ва юрт равнақи йўлида бирлашиб юртбошимизга ёрдамчи ва таянч бўлишимиздир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда биз мўминларга хитоб қилиб бундай дейди: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг”. (Моида сураси 2-оят)
Ояти каримага амал қилган ҳолда яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиб,динимиз ва ватанимиз тараққиёти учун бор куч ғайратимизни аямай ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилишимиз даркорди.
Юртимиз келажги ва ободлиги ҳаммамизнинг ғамимиз бўлиши керак.Президентимизнинг ёнида жипслашсак ва қанотга айлансак ислоҳотлар бунданда ривож топади Аллоҳ ҳоҳласа.
Шу пайтгача диний соҳада ва бошқа соҳаларда бўлиб келаётган ислоҳотлар таррақий этиши учун ҳаммамиз бир тану бир жон бўлиб,харакат қилайлик.
Пайғамбаримиз алайҳи салом ҳадиси шарифларида “Инсонларнинг яхшиси инсонларга манфаат етказадиганидир” деганлар.Мўмин киши барча соҳада бошқалардан кўра ғайратли бўлиши лозим.Шундай экан азизлар янги Ўзбекистонни биргаликда тараққий этишига ёрдамлашайлик.
Қ.Искандаров
Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби