АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИШ

Дунёда яшаб қадам босаётган ҳар – бир инсон ёрдам берувчи, кўмаклашувчи, суянувчи ва қалби билан унга юзланувчи бошқа бир инсонга мухтождир. Шунинг учун фойда келтириш, зарарларни даф қилиш, ризқ талаб қилиш, душманга нисбатан ёрдам сўраш, касалликларга шифо сўраш учун Аллоҳга суяниш ва У Зотга таваккал қилиш вожиб амаллардандир. Таваккал қилиш мўминларнинг сифати, имоннинг шарти, қалбни қувватловчи ва нафсни хотиржам қилувчи омилларнинг асосидир. Аллоҳга таваккал қилиш вожиблигига далолат қилувчи оятлар Қуръони Каримда кўпдир .

Жумладан Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида: «Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир», деган (159-оят).

Ушбу оятда хам бирор ишнинг аввалида шу ишга нисбатан карор килиши сунгра уша ишда Аллохга таваккал килишни таълим бермокда.

Хадиси шарифларда хам таваккалнинг манфаъатлари ва фазилатлари зикр килингандир .

Жумладан Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши «Эй Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб (боглаб)  туриб таваккал қилайми ёки қўйвориб таваккал қилайми?» деди. Бас, у зот «Уни тушовлаб туриб кейин таваккал қил» дедилар». Термизий ривоят қилган.

Бу ҳадиси шарифдан таваккал қилиш билан бирга сабаб бўладиган ишларни ҳам пухта равишда олиб бориш лозимлиги келиб чиқади. Чунки таваккал қалб иши, бу нарса банданинг қалбига, нияти ва эътиқодига боғлиқ амал. Воқеликдаги ишларнинг юзага келиши эса Аллоҳ таоло томонидан жисмга ва унинг аъзоларининг амалига боғлиқ қилинган.Агар бандалар Аллоҳ таолога ҳақиқий таваккал қилсалар уларга ҳам ғайбдан ризқ бериши турган гап.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. «Улар дам солишни талаб қилмайдиганлар, шумланмайдиганлар, тамға қиздириб босмайдиганлар ва Роббиларига таваккал қиладиганлар», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.

Демак, жаннатга ҳисобсиз кирадиганлардан бўлиш учун тўрт сифатга эга бўлиш керак экан;

1.«дам солишни талаб қилмайдиган»

  1. «шумланмайдиган»
  2. «тамға қиздириб босмайдиган»
  3. «Роббиларига таваккал қиладиган»

Ҳамма нарсада фақат Аллоҳ таологагина суянадиган.

Ана ўша тўрт сифатни ўзида мужассам қилган киши жаннатга ҳисобсиз кирадиган етмиш минг киши ичида бўлар экан.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилганинигизда оч кетиб тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлур эдингиз», дедилар». Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилган.

Бу ҳадиси шарифда агар бандалар Аллоҳ таолога ҳақақий таваккал қилсалар-суянсалар уларга худди ҳеч қандай жамғармага эга бўлмаган қушларга керак бўлган пайтда керакли ризқни бергани каби уларга ҳам ризқ бериши турган гап эканлиги ҳақида сўз кетмоқда.

Ўйлаб кўрадиган бўлсак, эрталаб уйғонган ҳар қандай қуш қорни очиб қорни ичига қапишган ҳолда бўлади. Шу билан бирга унинг ҳеч қандай жамғармаси ҳам кўзга олиб қўйган ризқ манбаси ҳам бўлмайди. Аммо у ризқ топиш мақсадида уясидан чиқади. Маълум вақт ўтгандан кейин қарасангиз қорни қаппайиб қайтиб келаётган бўлади. Дунёдаги барча ҳайвонотларнинг ҳоли шу.

Агар бандалар Аллоҳ таолога ҳақиқий таваккал қилсалар уларга ҳам ғайбдан ризқ бериши турган гап. Гап фақат қуш уясидан чиқиб ўз ризқини топишга ҳаракат қилганидек бандалар ҳам керакли ҳаракатни қилмоғи керак. Аллоҳ таоло ҳатто қушларга ва қурт қумурсқаларга ҳам ўзлари ҳаракат қилмасалар уларнинг ризқини ётган жойига олиб келиб бермайди.

Таваккулнинг фойдаларидан:

  1. Таваккул иймоннинг камолидандир.
  2. Таваккул исломнинг гўзаллигидир.
  3. Таваккул шайтондан муҳофаза қилувчидир.
  4. Таваккул ёмон одамлардан муҳофаза қилувчидир.
  5. Таваккул шариат чегарасида туришдир.
  6. Таваккул ҳаромга юрмасликдир.
  7. Таваккул одамлар билан талашишни тарк қилишдир.
  8. Таваккул одамлар қўлидаги нарсага тамаъ қилишдан сақлайди.
  9. Таваккул хотиржамликдир.
  10. Таваккул барқарорликдир.
  11. Таваккул Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилишни рўёбга чиқаради.
  12. Таваккул Аллоҳ таолонинг ризосини юзага чиқаради.
  13. Таваккул бандани қийинчиликлардан чиқишига ёрдам беради.
  14. Таваккул ёмонликларга каффоротдир.
  15. Таваккул ўз эгасини жаннатда набийлар билан бирга бўлишга тайёрлайди.
  16. Таваккул ризқ кенгчилиги сабабаларидан биридир.

Аллох таъло барчаларимизга узига таваккул килувчилардан килсин.

А.Рахимов

Ҳазорасп тумани “Сулаймон Боқирғоний” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *