“КОРРУПЦИЯ” ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИДИР

Ҳар бир қонун яхшиликни кўзлаб, эзгу мақсадда қабул қилинади. Айрим қонунлар ўз мазмун моҳиятига кўра Давлат ва жамият тақдири ҳалқ келажаги хар биримизга даҳлдор бўлади. Миллий парламетимиз тамонидан қабул қилинган Президентимиз тамонидан имзоланган коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун анашундай тарихий аҳамиятга эга хужжатлардан биридир. 6 боб, 34 моддадан иборат ушбу қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар ва меъёрлар белгиланган. “Коррупция” нима? бу ақида хамманинг ўзига хос тасаввури тушунчаси бор, албатта қонунда унга шундай таъриф берилган. Коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфатларини ёхуд ўзга шахсларни манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланилиши худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш. “Коррупция” сўзи сотиш,сотилиш деган маъноларни ҳам англатади.

“Коррупция”га алоқадар одам қонунни бузишдан ташқари ўзини кимлигини этиқоди, маънавияти қай даражада эканини ошкор қилади. Бундай одам нафақат молиявий зиён захмат етказади балки давлатни демакратияни бехурмат қилиб обрўсини тўкади, унга нон туз берган катта қилган илм хунар обрў мансаб берган эл-юртининг юзига оёқ қўяди. Бу иллат муқаддас динимизда гуноҳи кабилалардан хисобланади яъни динимизда пора берувчи хам пора олувчи хам гуноҳда тенг эканлиги тўғрисида хадисларимизда зикр қилинган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар пора бергувчини хам, олгувчини хам Аллох таоло ланатлайди. Бошқа бир хадисда бирор киши рибодан мол кўпайтираолмайди, моли кўпайса хам унинг оқибати хорлик бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматда одамлар турли холатларда қайта тирилади, судхўрлар яний порахорлар қабрларидан жин чалиб кетган одам каби тириладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам меърож кечасида жаннат ва дўззах аҳлларининг ҳолатларига гувоҳ бўлганлар, ўша пайтда дўззах аҳли орасида судхўрларнинг яъни порахорларнинг қандай жазоланиётганини кўриб сахобалирига унинг хабарини бердилар. Исро кечасида қоринлари уйдек келадиган қоуннинг олдидан ўтдим. Қоринларининг ичидан илонлар ташқарисидан кўриниб турарди.

 Жаброил алайҳиссаломдан булар ким деб сўрадим, булар судхорлар яъни порахорлар деб айтди. Аллох таоло манашундай бир гуноҳи кабилалардан омонда сақласин. Хар бир мусулмон ва мусулмон фарзанди бу иллатдан узоқда бўлса динини имонини сақлаган бўлади ва яшаб турган юртини қонунига итоат қилган бўлади. Аллох таоло хар биримизни ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин.

 

Э.Қутлиев

Хонқа тумани “Жирмиз ота” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *