АЗИЗ ВА МУКАРРАМ ИНСОН

Ер юзидаги борики сон-саноқсиз неъматлар азиз ва  мукаррам бўлган инсон учун Аллоҳ таоло томонидан муҳайё   қилинган. Инсон барча яратилган мавжудотларнинг  афзалидир. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида шундай марҳамат қилади: ”Дарҳақиқат, Биз одам болаларини азиз ва мукаррам қилдик”.

     Инсон қадри деганда унинг ботинидаги барча: аҳлоқу одоби, меҳрибону саховатгўйлиги, муҳтожларга қайишиши, рисқу насибасини ҳалолдан топмоғи каби фазилатлари тушунилади. Аслида бу фазилатлар аждодларимиздан бизга мерос келаётган кўп қадим қадриятларимиздир. Зеро, қадр сўзи айнан қадрият сўзининг маълум бир инсонга тегишли тарифидир.

     Инсон азиз ва мукаррам бўлмоғи учун юқорида эслатилмиш борики ижобий фазилатлар эгаси бўлмоғи, яхши тарбия кўрган, сўз ва амал бирлигига риоя этмоғи зарур.  Фақат ўзини ўйламасдан яқинлари ва жамоат аҳли  ҳамжиҳат, ҳамфикр бўлиб, умрини фақат  эзгуликка, яхши амалларга сарфламоғи шарт!

      У шундагина қадр топади, обрў ва эътибор қозонади.

     Юртимизда сўнги йилларда барча соҳаларда олиб борилаётган мисли кўрилмаган ислоҳотлар замирида халқимиз фаравонлиги, жамиятимиз осайишталиги, фарзандларимиз учун   барча афзалликларга эга келажакни яратиш ғояси мужассам. Ана шу савобли ишларда фаол иштирок этиш ҳар биримиз учун ҳам фуқаровий бурч хисобланади.

      Муҳтарам Президентимиз бошланган йилимизни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдилар. Ислоҳотлар инсонлар манфаати учун амалга оширилаётган юртимизда инсон қадри тушунчаси ҳамиша олий ва устувор бўлиб келган. Буни айнан синовлар даври –тожсимон вирус  пандемияси даврида эълон қилинган карантин шароитида ижтимоий муҳофазага муҳтож, етим-есирлар ва кам даромадли аҳоли қатламига тизимли равишда кўрсатилган инсонпарварлик ёрдамларида кўрдик. Бу саховат тадбирлари  ҳамон давом қилмоқда.

     Ҳар биримиз учун  яшаш масканимиз  — маҳалла Ватан ичидаги мўъжаз ватан ҳисобланади.  Ҳар бир аҳоли  масканини обод  ва замонавий кўринишдаги гўзал гўшага айлантириш учун ҳукуматимиз томонидан тизимли равишда катта маблағлар ажратилмоқда. Бугун қишлоқларимиз шаҳармонанд кўриниш олганлигига ҳар биримиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

     Юртбошимиз ҳар бир фуқаро муаммосига ечим топиш тизимини айнан маҳалла кесимидан бошлаганлари, бунда “маҳаллабай” ва ҳатто “фуқаробай” иш услублари амалиётга айлантирилгани ислоҳотлар жадаллашувига, барча муаммоларга тезкор ва самарали ечим топишга ёрдам бермоқда. Шу маънода фаол маҳалла тушунчаси фақат маҳалла бўғини раҳбарларининг фаоллигини эмас, бу жараёнда ҳар  биримиз фаол бўлмоғимизни ҳам англатади.

    Зеро, боболаримиздан қолган:” Куч –бирликда”  мақоли аҳли  жамоанинг бир ёқадан бош чиқарса алалоқибат ўз мақсадларига эришиш мумкин эканлигидан далолат беради.

      Ҳар бир инсон қадри улуғланадиган ва яшаш масканимизда барчамизни фаол бўлишга даъват қилувчи йил  тинчлик ва осайишталикда ўтсин!

 

Х.Кенжаев

Урганч шаҳар бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *