Бугунги кунда қулоққа чалинганда кишини сескантириб юборадиган тушунчага айланган «жиҳод» сўзининг аслида ислом эътиқодида қандай аҳамият касб этишини Аҳли сунна вакиллари қаторида бошқа бидъатчи гурух аъзолари хам ўзларича талқин қилишга харакат қилганлар. Ачинарли бўлишига қарамасдан бугунги кунда бу тушунчани нечоғли тўғри изохланишини ва татбиқ қилиниши жамиятдаги мусулмон бўлмаган шахсларнинг ислом хақидаги қарашлари шаклланишининг асосий негизига айланиб бормоқда. Шунинг учун бу тушунчани кенгрок ўрганиш, турли шубҳали фикрларга бархам беришига хизмат қилиши мумкин.
Луғатда «жиҳод», сўз ёки харакатга бор куч ва тоқатини сарфлашни билдиради. Жиҳод фарзи кифоя амал хисобланиб, уни мусулмонлардан етарлича одам бажарса, бошқалардан соқит бўлади. Олимлар фарзи кифоялигига далил қилиб Куръондан: «Мўминлар ёппасига (жангга) чиқишлари шарт эмас. Уларнинг хар бир гуруҳидан бир тоифа чикмайдими?! (қолганлари Пайгамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (гуноҳдан) сақланишлари учун уларни огохлантирмайдиларми?!» (Тавба, 122- оят) оят келтирадилар.
Абу Мухаммад Абдуллох ибн Ахмад ибн Кудома узининг «ал – Мугний» китобида Пайғамбар (с.а.в) нинг олдига бир киши келиб, жанг килиш жиходига чикишни рухсат сураганда: «Ота – онанг тирикми?» Рухсат сурагани келган киши: «Ха» деб жавоб берди. Пайгамбар (с.а.в) «Унда уларнинг хизматида булишда жиход килгин» (Имом Бухорий) деб жавоб берган хадисларини шархлар экан: «Масала шундаки, мусулмон булган ота –онани хизматида булиш «фарзи айн», жанг килиш эса «фарзи кифоя». Фарзи айнни бажариш биринчи ўринда туради» дейди.
Демак, бугунги кунда ўзга юртларда жиҳод қиламан, деб алданиб юрган дарбадарлар аслида фарзи айн бўлган ота – онани хизматидан мусво бўлмоқдалар.
Олимлар жиҳодни тўрт даражага бўлишган:
Биринчи: нафс жиҳоди бўлиб, унинг ўзи 4 даражадан иборат: нафсни (дангасаликни енгиб) диннинг буйруқларини ўрганишдаги дунё ва охират учун нажот бўладиган илмларни ўрганишдаги жидду жахди; илм олгандан сўнг унга амал қилиш ғайрати; олинган илмни тарқатишга қунт қилиш; бу илмни тарқатишдаги машаққатларга сабр қилиш. Бу турдаги жиходга олимлар Пайғамбар (с.а.в) дан келган: «Энг афзал жиход – бу кишининг ўз нафси ва хавоси билан қилингани!» (Суютий «Жомеъ ас-соғир») хадисини далил қилиб келтиришади.
Иккинчиси: шайтонга булган жиход бўлиб, у 2 даражадан иборат: бандага шайтон томонидан унинг имонига рахна соладиган шубха ва гумонлар учкунини бартараф этишга булган жадду жахди; шайтон тарафидан ташланадиган шахват ва бузуқ хохиш – истакларни йўқотишга бўлган ғайрати. Жиходнинг бу турига Куръоннинг: «Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (узига эргашагнларни) дўззах ахли бўлишга даъват қилур» (Фотир, 6 оят) ояти хужжат қилиб келтирилади.
Учинчиси: кофир ва мунофиқларга қарши жиход бўлиб, у 4 даражага эга: қалб; тил; мол; қўл билан. Хусусан, кофирлар билан асосан қўл билан олиб борилса, мунофиқлар билан тил ёрдамида олиб борилади. Қалб билан курашишдан сўнг келадиган тил жиҳодига олимлар Куръоннинг: «Бас, Сиз кофирларга итоат этманг ва унинг (Куръоннинг) ёрдамида уларга қарши қаттик курашинг». (Фурқон, 52-оят) оятини келтиришади. Шунингдек Пайғамбаримиз (с.а.в) «Мушриклар билан молларингиз, жонларингиз ва тилларингиз билан курашинг» (Абу Довуд) хадислари билан бошқа даражаларига далил қилиб келтиришади.
Тўртинчиси: зулм, адолатсизлик, бидъат ва мункар ишни қилувчиларга қарши жиход бўлиб, у 3 даражада белгиланган: қўл, тил ва қалб билан амалга оширилади. Уламолар бу даражаларни Пайғамбар (с.а.в) нинг: «Ким бир мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, бунга кучи етмаса уни тили билан, бунга хам кучи етмаса қалби билан. Бу иймоннинг заифидир». (Имом Муслим) хадислари билан тасдиклашади.
Р.Отажонов
Янгиариқ тумани бош имом-хатиби