Илм олаётган одамнинг холини машаккатли сабоклар йулини босиб утган киши яхши тушунади. Илмда фазилат куп. Билганлар билмаганлар билан хеч качон тенг булмайди. Уларнинг гап — сузида, фикр – мулохазасида фарк яккол сезилади. Одамлар оми кишидан эмас, олимдан савол сурашади. Олим билган нарсасини билмадим деса, ёлгон гапи учун гунохга ботади. Билмаган нарсасини «билмайман» деб тан олиши эса комиллик аломати. Чираниш, махмаданалик килиш олимнинг мартабасига путур етказади. Чинакам олимнинг маком – мартабаси юксак. Илм кичик ёшли инсонга хам викор багишлайди.
Илм олиш ниятга боглик. Илм инсонга шухрат, обру келтиради, бирок илм обру, шон – шухрат учун урганилмайди.
Пайгамбаримиз (с.а.в): «Ким илмни турт нарса – илми билан олимлар орасида фахрланиш учун, ахмоклар билан тортишиш учун, одамларнинг эътиборини козониш учун ва амирлардан мол, обру, хурмат олиш учун урганса, дузахга киради», дедилар.
Буюк олимлар хар доим такаббурликдан узок булишган, камтарликка интилишган. Бирор масала сураб келганларга билса, жавоб берган, билмаса, узрини айтган. Донишмандлардан бири илмларни ургангани сари узининг хеч нарса билмаслигини англаб бораётганини эътироф этгани айтилади.
Илм берувчи устоз кимга илм бераётганини, шогирдининг кобилиятини, имкониятини англагани маъкул. Булмаса, шур тупрокка уруг сочгандек, мехнатлари натижасиз колиши мумкин.
Талабанинг кобилияти, ихлос – интилиши кайсидир илм сохасига мойил, кунглида шу илмга мухаббати бор. Бу кобилиятни устоз англаши ва уни кунгли тортмайдиган бошка тарафга йуналтириб, сарсон килмаслиги керак. Эхтимол, шогирдда илмга умуман истеъдод йукдир. Хаётини илмга бахш этиш ниятини килмагандир. У истеъдодли хунарманд ёки тадбиркор булар ва хаказо.
Талабаликнинг шартлари хам куп. Хазрат Алишер Навоийнинг устозга хурмат, эхтиром бобида:
«Хақ йўлида ким санга бир харф ўқутмиш ранж ила,
Айламак ҳаккин адо бўлмас онинг юз ганж ила»,
деган хикматини яхши биласиз.
Илм ахли учун фаросат мухим. Фаросатсиз одам хар доим, хар жойда уятга колади. Айникса, мураббий фаросатдек гузал фазилатдан бебахра булмаслиги керак. Бир тасаввур килинг, муаллим талабаларга халолликдан маъруза укиса-ю, узи нолойик ишлар билан шугулланса… Бу тоифа муаллим талабалар калбига илм уругини сочолмайди, сочса хам, хеч нарса униб чикмайди. Фаросатли шогирдлар туфайли устозига, ота – онасига рахматлар ёгилади.
Куръони каримда Аллох таоло: «Аллох сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даражага (мартаба) ларга кутарур», дейди. (Мужодала, 11 оят)
Олим илми ортидан нон топади, мол – мулк дунё зийнати эканини яхши билади. Шу жихатдан жохилдан фарк килади. Жохил шубхали нарсанинг хам, харомнинг хам фаркига бормайди.
Пайгамбаримиз (с.а.в)дан: «Одамларнинг кайсиси ёмон?» деб сурашди. У зот (с.а.в) айтдилар: «Бузулган олим». Бу холатда офат бор. Чунки олим бузулса, бунинг окибатида олам бузулади.
Баъзи вактларда гувохи буламизки, узларини олим санаб юрган чала саводлар, илмли инсонлар бир лавозимга утириб колса шуларга хасад килиб кулатишни пайида юрадилар. Бу нарса бузулишдир. Аллох таоло бундай инсонларга инсоф, тавфик ва хидоят берсин.
Абу Хурайра (р.а) Пайгамбаримиз (с.а.в): «Аллох сенга таксимлаган нарсага рози булсанг, одамларнинг энг бойига айланасан», деганлар.
Р.Отажонов
Янгиариқ тумани бош имом-хатиби