ИЗНСИЗ ЎЗГАЛАР УЙИГА КИРМАНГ!

Бугунги кунда кўпчилигимиз ўзгалар уйига киришдаги одоб – ахлоқни ва илмини билмаганимиз учун хунук ҳолатлар юзага келмокда. Хўш динимизда бу тўғрисида қандай кўрсатмалар бор?

   Суннатга кўра, ўзгалар уйига кириш учун рухсат уч марта сўралади. Имом Молик (р.а) айтади:  «Фақат ижозат сўраётган одам уй эгалари эшитмади деб ишонса, уч мартадан кўп сўраса бўлади», деганлар.

   Киши бировнинг уйига кирмокчи бўлса: «Ассалому алайкум, мумкинми?» дейди. Унга изн берилса, ичкарига киради. Агар ичкаридан хеч ким жавоб бермаса, уч марта изн сурайди, учинчисидан кейин хам жавоб бўлмаса, қайтиб кетади. Абу Мусо Ашъарий (р.а) дан Расулуллох (с.а.в):  «Сизлардан бирингиз уч марта изн сўраганида хам унга жавоб берилмаса, қайтиб кетсин», дедилар.  (Имом Бухорий ва Имом Муслим).

    Аллох таоло: «Эй имон келтирганлар! Ўз уйларингиздан ўзга уйларга то изн сўрамагунинггизча ва эгаларига салом бермагунинггизча кирмангиз! Мана шу сизлар учун яхшидир. Зора, (бу гапдан) эслатма олсангизлар»        (Нур, 27).

   Уч марта изн сўралганида хам рухсат берилмаса, уй эгасининг ижозат беришни хохламаётгани маълум булади ёки мухим бир узри болиги билинади. Шунинг учун бундай холатларда ижозат суровчи одам кайтиб кетиши керак. Чунки изн сурашда давом этса, уй эгаларига малол келиши мумкин.

   Расулуллох (с.а.в) бирор кишининг уйига борсалар, изн сўраб эшик рўпарасида турмасдилар. Эшикнинг унг ёки чап томонида туриб:  «Ассалому алайкум, Ассалому алайкум», дердилар. Чунки у пайтларда ҳовлилар тусилмаган эди. (Имом Абу Довуд).

   Хузайфанинг (р.а) уйига бир одам келди ва уйнинг ичига караб:  «Ассалому алайкум, кираверайми?» деди. Шунда Хузайфа (р.а) унга:  «Сен хали оёғинг билан кирмай туриб, кўзинг билан кириб бўлдинг!» деб танбеҳ берди.   (Куртубий).

   Эшик уйдагиларга эшитиладиган даражада тақиллатилади, малол келадиган ёки уларни қўрқитиб юборадиган даражада қаттиқ урилмайди. Анас ибн Молик (р.а) дан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз (с.а.в) эшикларни тирноқлари билан чертардилар»  (Абу Бакр Ахмад Хотиб).

   Эшикни такиллатган одам ичкаридан «Ким у?» деб сўралганида исмини айтмай «Мен» демаслик керак. Чунки, «Мен» деган жавобдан изн сўровчининг кимлигини билиб бўлмайди.

   Агар сизни мехмондорчиликка чакиришган бўлса, у уйларга кираверишга динимизда рухсат берилади. Сабаби мезбонлар сизни келишингизни кутиб утиришган булади. Пайгамбаримиз (с.а.в)  «Сизлардан бирингиз зиёфатга таклиф этилиб, юборилган элчи билан бирга келса, шубхасиз, бу унга уйга киришга берилган ижозат демакдир», деганалар.   (Имом Абу Довуд).

   Агар ўзингизни уйингизга кирмокчи булсангиз хам салом бериб кирилади. Катода (р.а) айтади:  «Уйингга кираётиб, оилангга салом бер, чунки улар саломингга энг лойик булганларидир. Агар уйда онанг ёки синглинг хам булса, уламолар тавсияларига кура, томок кир, оёгингни тапиллат, улар сенинг келганингни билишсин. Чунки аёлинг сендан уялмайди. Аммо онанг ёки опа – синглинг сенга куринишни истамайдиган холатда утирган булишлари мумкин. Агар хеч ким йук уйга кирмокчи булсанг,  «Ассалому алайна ва ала ибадуллахис солихин»  («Бизга ва Аллохнинг солих бандаларига салом бўлсин!») дегин. Фаришталар шундай деганларнинг саломига алик олади».

 

Р.Отажонов

Янгиариқ тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *