Маълумки бизнинг асримизда ахборот алоқа воситалари ривожланиб, ҳаётнинг ҳар бир соҳасига кириб борди. Айрим кишилар усиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди деб ўйлайдилар.
Ҳар бир нарсанинг яхши тамони бўлганидек ёмон тамони ҳам бордир. Вертуал оламдаги ижтимоий тармоқлар ҳам ҳаётимизга шундай кириб кетдики, натижада инсонлар ўз яқинлари ёнида бўлатуриб улар билан гаплашмай, бу тармоқдаги таниш ва нотанишлари билан суҳбат қурмоқда. Буниси ҳам майли бугун баъзи эркаклар аёли ёнида туриб бошқа номаҳрамларга тармоқ орқали гап отмоқда. Бугун баъзи бир аёлллар эри олдида туриб, унинг олиб берган телефонидан ўзига номаҳрам эркаклар билан суҳбат қуради.
Наҳот бугун эркакларда ҳамийяту аёлларда шарм қолмаган бўлса. Йўқ мен бундай фикрдан йироқман. Албатта ҳамма ҳам эмас баъзиларнинг бундай қилиқлари туфайли оилалар бузулиб кетаётганлиги сир эмас.
Аллоҳ таъоло Қуръони каримда зинога яқиллашманглар деб унга олиб борадиган йўллардан ҳам қайтарган. “Зинога яқинлашманглар! Чунки бу бузуқликдир ва энг ёмон йўлдир” (Ал-Исро сураси, 32). Динимизда зинога олиб борадиган йўлларни ҳам зино деб атаб, улардан четланишга буюрган. Зино эса уни қилган кишини иймонига тасир қилиши ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Агар киши зино қилса, иймон ундан чиқади ва унга соябон каби бўлади. Агар (зинодан) бош тортса, иймон унга қайтади” (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривояти). Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Иймон бир либосдирки, Аллоҳ уни хоҳлаган кимсасига кийдиради. Агар банда зино қилса, ундан либос ечиб олинади. Борди-ю тавба қилса, унга (иймон либоси) қайтарилади” (Абу Довуд, Термизий ривояти).
Ривоят қилишларича, шайтон қўшинларини ер юзига юбора туриб: “Қайси бирингиз бир мусулмонни йўлдан оздирсангиз, унинг бошига тож кийдираман”, дейди. Уларнинг энг фитнакорроғи шайтонга энг яқини бўлади ва унинг олдига келиб: “Фалончини васваса қилаверган эдим, охири хотинини талоқ қилди”, дейди. Шайтон: “Ҳеч иш қилмабсан, у яқинда бошқасига уйланиб олади”, дейди. Сўнг бошқаси келиб: “Фалончини васваса қилаверган эдим, охири уни биродари билан уруштириб қўйдим”, деганида, у: “Ҳеч иш қилмабсан, яқинда қайтадан ярашиб олади”, дейди. Сўнгра бошқаси келиб: “Фалончини тинмай васваса қилган эдим, охири у зино қилди”, дейди. Шайтон: “Жуда зўр иш қилибсан”, деб уни ёнига чорлайди ва бошига тож кийдиради. Шайтон ва қўшинларининг ёмонлигидан Аллоҳ сақласин. Аҳли оиласининг фаҳш-бузуқлик қилишини била туриб, сукут сақлайдиган ва рашк-ор қилмайдиган кимса даюс ҳисобланади. Ривоят қилишларича, кимки ўзига ҳалол бўлмаган аёлни шаҳват билан ушласа, қиёмат кунида қўли бўйнига боғланган ҳолда келади. Агар ўпса, лаблари оловда қирқилади. Борди-ю зино қилса, қиёмат кунида сонлари тилга киради-да, унинг зарарига гувоҳлик беради: “Мен ҳаромга миндим”, дейди. Шунда Аллоҳ таоло унга ғазаб кўзи билан қарайди. Бу қарашдан баданидаги гўштлар эриб тушади. У саркашлик қилиб: “Мен бу ишни қилмаганман”, дейди. Унга қарши тили гувоҳлик бериб: “Мен ҳалол бўлмаган сўзларни сўзлаганман”, дейди. Қўллари: “Мен ҳаромни ушлаганман”, деса, кўзлари: “Мен ҳаромга назар ташлаганман”, дейди. Оёқлари: “Мен ҳалол бўлмаган ишга юриб борганман”, дейди ва фаржи: “Мен қилганман”, дейди. Елкасидаги фаришталардан бири: “Мен эшитганман”, деса, иккинчиси: “Мен ёзганман”, дейди. Аллоҳ таоло: “Мен билиб, уни яширганман”, дейди. Сўнгра фаришталарга: “Уни ушланглар ва азобимдан тоттиринглар. Дарҳақиқат, беҳаё кимсага ғазабим кучайди”, деб буюради. Қуйидаги ояти карима бу фикрни тасдиқлайди:
“У кунда–қиёматда қилиб ўтган (амаллари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, қўл ва оёқлари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур” (Нур сураси, 24).
Ҳулоса қиладиган бўлсак зино ва унга олиб борувчи йўллар жамиятнинг оиланинг бузулишига сабаб бўлади. Агар жамиятда бундай ҳолатлар кўпайса жамият пароканда бўлади. Бугун ижтимоий тармоқлар орқали собиқ синфдошлари, курсдошлари ва бошқа танишлари билан топишиб суҳбат қураётган бир бирига номаҳрам бўлганлар билиб қўйсинларки, Зино қарздир ким бу ишларни қилса қарзини яқинлари тўлайди. Опаси, синглиси, онаси, ҳоласи, қизи ёки кимдир унга қариндошлари. Яна шуни билишимиз керакки Имом шофеъий айтадилар: Иффатли бўлинглар анашунда маҳрамларингиз иффатли бўлади.
А.Бобоев
Шовот тумани “Ваянган бобо” масжиди имом-хатиби