УСТОЗЛИК УЛУҒ МАҚОМ улардан бир умр қарздормиз

Инсонларга зийнат бағишлайдиган фазилатлар, аввало, илм олмоқ ва одоб ахлоқ ўргатмоқдир. Гўдак бошидан ҳаётда тўғри йўлни топиш, дунё қарашини шакиллантириш, умр йўлларида адашмаслик учун пухта билим олиш, одамийликнинг яхши фазилатларини ўзлаштириш энг мухимидир. Меҳр-муҳаббат, рахм шавқат, адалоту диёнат, ҳаёю иффат, латофату назокат, вафою садоқат, ҳиммату саҳоват, фидою оқибат, иззату хурмат, иймону эътиқод каби улуғ фазилатларнинг жисмимизда мужассам бўлишида илк бора қўлимизга қалам тутқазган, ёзиш, чизишни ва ўқишни ўргатган устозларимизнинг хизматлари беқиёс.
Динимизда билим олмоқ, илмга ошно бўлмоқ ғоятда қадрланади. Қуръони Каримда “Илм” сўзининг 700 дан зиёд такрорланиб келиши бехудага эмас. Демакки, ана шу хислат, фазилатларга эга бўлмоқ учун сизга бор мехри, махорати, куч қувватини бахшида этиб, ютуқларингиздан қувониб, камчиликларингиздан қуйиниб юрадиган мехирбон муаллим олдида доимо қарздорлик ҳиссини туйиб, бир умр у зотларни ҳурматлаш- ҳам фарз ва хам қарз амалдир.
Замонамиз фаровон, ҳаётимиз тўкин сочин, бошимиз узра тинчлик қуёши порлаб турибди. Бу-истиқлол Аллоҳ берган улуғ неъматлар.
Истиқлол йилларида ёш авлодга ҳар тамонлама билим бериш, касб-хунарга йўналтириш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Обод ва шинам, хар томонлама қулай, шарт-шароитларга эга ўқув даргохлари бунёд этилди. Таълим тизимида асрларга татигулик ислохатлар амалга оширилди.
Илк бора мактабга қадам қўяётган ўқувчиларга мактаб дарсликлари, ўқув анжомлари Президентимиз совғаси сифатида топширилиши анъанага айланди. Ўз навбатида таълим даргохларида сабоқ бераётган ўқитувчи, муаллим ва мураббийларга ҳам имтиёзлар мухайё қилинди. Жонкуяр, ташаббускор муриббийларимизнинг мехнатини қадрлаш, шунга муносиб тақдирлаш тизими амалиётига айлантирилди. Буларнинг самараси ўлароқ, таълим тизими мустахкам пойдеворга, ўқитувчилик эса шарафли касбга айланди.
Дунёнинг камдан кам давлатларида ўқитувчилар ва мураббийлар, яьни устозларни шарафлаш – уларнинг касбий байрамларини давлат миқёсида нишонлаш ва яна дам олиш куни сифатида белгилаш мавжуд. Бизнинг давлатимизда айнан шундай ҳар йили 1- октябр санаси “Ўқтувчилар ва мураббийлар куни ” сифатида кенг нишонланади. Шу куни барча устозларга хурмат-эхтиром кўрсатилади, уларнинг энг фаоллари давлат мукофотлари билан такдирланадилар.
Буларнинг барчаси устозларга бўлган эътибор, уларнинг машаққатли мехнатларининг чин маънодаги эътирофидир.
Ҳалқимизда “Устоз отангдек улуғ” деган мақол бор. Бу мақол қадим қадриятларимиз таъсирида яралган. Устозлик мақомига эришмоқ, жамият учун фойдали авлодни камолга етказмоқ айнан шу устозлар зимммасидаги буюк вазифа.
Бизлар- ўрта мактабда ўқитувчилардан илк сабоқ олган, кейинчалик коллеж, лицейларда, олий ўқув даргохларида керакли касб-хунар, мутахассислик бир сўз билан айтганда илм олган инсонлар ҳаёт йўлларимиздаги бу улуғ инсонлар- устозлар хурматини ҳар доим ўрнига қўйиш, уларга эҳтиром кўрсатиш, эъзозлаш учун масъулмиз. Бу зиммамиздаги лозим амал ва инсонийлик бурчимиздир.
Қутлуғ сана – ўқитувчилар ва мураббийлар байрами муносабати билан барча устозларни муборакбот этиб, уларга ёш авлодни хар томонлама баркамол тарбиялашдек фаолиятларида жисмоний ва рухий бардамлик, тани сихатлик, ҳаётда омадлар тилаймиз.

Х. Кенжаев
Урганч шахар бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *