Оиша онамиз нубувват хонадонига келин бўлиб тушганда Қуръони карим нозил бўлиб турган пайтларга тўғри келади. У Набий алайҳиссалом хонадонига кўчиб ўтишидан олдин ҳам ота уйида Куръони карим тиловатини эшитар ва калби унга боғланган эди. Ўз ҳовлиси четида куриб олган мўъжазгина масжидда Абу Бакр Сиддик намоз ўкиб, баъзи вақтларда Куръон тиловат килиб ўтирарди. Оиша онамиз шундай кулай фурсатни бой бермас, Аллоҳ таоло ато этган зеҳн ва кучли хотираси туфайли Куръони каримнинг айрим оятларини дархол ёдлаб оларди. Буни онамизнинг узи хотирлаб айтиб берган сўзидан ҳам билсак бўлади: «Муҳаммад алайхиссаломга Маккада:
«(Бугина эмас), балки уларга (мангу азоб учун) ваъда қилишган вақт (Киёмат) соатидир. У соат янада балолик, янада аччикдир» (Камар сураси, 46-оят), деган оят нозил бўлганида ҳали уйнаб юрадиган ёш кизча бўлганмaн», деб эслайди. У ҳали ўн учга тўлиб-тўлмай Оллоҳнинг Китобидан кўп сураларни ёдлаб олишга улгуради.
Набий алайҳиссалом вафот этгунларига кадар Куръон китоб шаклида эмасди. Абу Бакр Сиддик халифалиги даврида Курьонни когозга кўчириш ишлари бошланиб, баъзи саҳобалар кунлик тиловати учун ўзларига оятларни ëзиб олишган. Ушанда Курьонни когозга кўчириш масаласида ихтилоф бўлмаган. Факат сураларни олдин ё кейин келтириш масаласида баҳс-тортишув бўлиб турган. Оиша онамизнинг хат-саводли мавлоси Абу Юнусга Мусҳафни кучириб беришни буюради. Кўп баҳс-мунозара фақат кироат масаласида бўлиб, Ирок шаҳрида бир ироқлик Оиша онамиз олдига келиб: «Менга Мусхафингизни кўрсатинг», дейди. Оиша онамиз нима учун, дейди. У: «Шояд мен Курьонни унга караб таълиф килсам (бирлаштирсам)», деди. Онамиз унга Мусҳафни чикариб беради ва сураларнинг оятларини айтиб туради, у ёзиб олади».
Аллоҳ таоло бу онамизга сўровчи тил бергани учун Курьон оятларидан биронтасига тушунмай колса, Набий алайҳиссаломдан сураб билиб олмагунча асло тиниб тинчимас экан. Хадиси шарифларда Набий алайҳисса- ломдан ўзи тушунишга қийналган айрим оятлар, маънолари ва таъвилотлари хакида шархлаб беришни кўп сўраганлари ворид бўлган. Қандай ҳам бундай бўлмасин, Аллоҳ таоло аёлларга: «Уйларингизда Аллоҳнинг оятлари ва ҳикмат (яъни, Пайгамбар хадислари) дан иборат тиловат килинадиган нарсаларни зикр-тиловат қилинглар! Албатта, Аллоҳ, Мехрибон ва огоҳ бўлган Зотдир» (Аҳзоб сураси, 34-оят), деб буюрган булсаю унга енгил қараб бўладими? Бу нарса факат Ҳаким Зот Сўзининг маъноларини билиш билан ҳал бўлади.
Оиша онамиз тун пайтлари кўп ҳолларда Набий алай хиссалом билан ибодатда коим бўларди. У зотнинг оғизларидан муфассал узун суралар — Бакара, Оли Имрон ва Нисо сураларини эшитар, набавий хужрада нозил булган оятларни ўша заҳотиёк ёдлаб олар эди. Оиша онамиз Қамар сураси Маккада нозил булиб, унда қиёмат ҳақида сўз борганини тасдиклайди. Чунки ўша вактда ислом эндигина кувват олиб, мушрикларга қарши инкор ва раддия, ўзаро каттик каршиликлар баёни сураларда ўз аксини топарди. Мушриклар янги дин мохиятини тушунмай унга қаршилик кўрсатиб, масхара килганлар ва киёмат тасвири билан боғлик холатларни тасаввурга сиғдира олмасдилар.
Ҳакикат шуки, бу онамиз бора-бора ўз замонининг катта муфассир олимаси даражасига эришди. Аллоҳ таоло бу онамизни ёшлигидан кучли зеҳн ва фахм-фаросат билан сийлади. Пайғамбаримиз билан бирга турмуш қуриш сабабли Куръони каримнинг куп оятлари нозил бўлишига айнан ўзи гувоҳ бўлди. Карангки, Пайғамбаримизга бу онамиздан бошка хотинлари тўшагида ваҳий нозил бўлмасди. Яна бу мухтарама онамиз Жаброил алайҳиссалом ваҳийни кандай нозил килиши ва Набий алайҳиссалом бу вақтда кандай ҳолатга тушишларигача гувоҳига айланиб, уни эсида сақлаб қолишининг ўзи ҳам бир олам илм. Катта ё кичик масала бўлсин, уни ҳал этиш ёки муаммо тугунини ечиб беришда онамиз дастлаб Аллоҳнинг китобига мурожаат қилар, факат ақидавий, фикхий ва шаръий ҳукмлардагина бу улуг Китобга мурожаат қилиш билан чекланиб колмай, Набий алайҳиссалом сийратлари, ахлоқи ва сулуклари баёни билан боғлик мавзуларда хам унга карарди. Тарих ва хабарлар билан боғлик масалаларда ҳам шундай йўл тутишга ҳаракат қиларди.
Шу ўринда бу онамиз бу борада танлаган услуб сизга янада ёркинрок тасаввур бериши учун катта ва яқин шогирдларидан бири Урва ибн Зубайр билан ўрталарида бўлиб ўтган баҳс-мунозарани келтирайлик. Урва Аллоҳ таолонинг: «То қачон у элчилар (нинг ўзлари элчи килиб юборил ган кавмлари устидан ғалаба қозонишдан ҳам, у кавм нинг иймон келтиришидан ҳам умидлари узилганида, кавмлари эса, бизларга «кофир кавм устига мана шу дунёнинг ўзидаёк Аллоҳнинг балоси тушади», деб) ёлғон сўзланибди-да», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг Мададимиз Ғалабамиз келиб, Биз хохлаган кишиларга нажот берилар эди. Жиноятчи бўлган кавмдан бизнинг азобимиз қайтарилмас!» (Юсуф сураси, 110-оят), деган оятини ўқиб, «кузибу» ми ёки «куззибу», деди. Оиша онамиз куззибу», деди. Урва: «Ўз кавми пайғамбарларни ёлғончига чикарганларига шаксиз ишондилар. Бу нарса гумон эмас», деди. Оиша онамиз: «Ха, шундай, умримга қасамки, шундай деб шаксиз ишондилар. Урва: «Елғончига чиқарилганига гумон қилдилар», деди. Оиша онамиз: «Аллоҳ, сақласин, пайғамбарлар Роббига бундай деб гумон қилмайдилар», деди. Урва: «У ҳолда бу оятни кандай тушуниш керак?», деб ҳайрон бўлди. Оиша онамиз: «Улар Роббига иймон келтирган пайғамбарларни тасдиклаб, изларидан эргашганлардир. Уларга бало-синов етиб, нусрат кечикди. Қачонки пайғамбарлар ўзларини ёлғончига чиқарган қавмидан умид узганларида ва изларидан эргашганлар ёлғончига чикарди, деб гумонга борганларида уларга Аллоҳнинг нусрати етади», деди (Бухорий ривояти).
Аллоҳ таолонинг: «Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом) Сиз осмон очик (яъни, барчага кўринадиган) тутунни келтирадиган Кунга кўз тутинг!» (Духон сураси, 10-оят), деган ояти тафсири ва унинг сабаби нузули ҳақида Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай дейди: «Бу оят қурайшликлар Набий алайҳиссаломдан норози бўлганлари сабабли нозил бўлди. Улар қурғоқчилик ва машаккат етиб қийналишганда ҳатто суякларни камиришди. Бир киши тепага қараб ўзи билан осмон ўртасида кийинчиликдан тутунга ўхшаган нарсани кўради. Аллоҳ таоло нозил қилди: «Бас, (эй Муҳаммад!) Сиз осмон аник тутунни келтирадиган кунни кутинг! У (тутун барча) одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир» (Духон сураси. 10-11-оятлар). Аллоҳ таолонинг сўзи шунга ўхшаш:
«Ўшанда улар сизларнинг юкори томонингиздан хам, сизлардан қуйирок томондан хам (бостириб) келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, юраклар бўғизларга тиқилиб колган ва сизлар Аллоҳ ҳакида (турли ёмон) гумонлар қила бошлаган эдинглар» (Аҳзоб сураси, 10-оят). Онамиз бу оят хакида: «Бу Хандак куни нозил булган эди», дейди. Бу билан мусулмонларнинг Хандақ кунида хавотирга тушиб, имтиҳон килиниш лавҳаларини назарда тутади.
Оиша онамиз факат ёдлаш билан кифояланиб колмай ўзи тушунмаган курьоний оятнинг моҳиятига етиб бориш ва унинг нима максадда нозил бўлишини билиб олиш учун Расулуллохдан тортинмай сўрарди. Бу ҳақда ўзи шундай деб келтиради: «(Берадиган садақотларини Қиёмат кунида ҳисоб-китоб учун) Парвардигорларига қайтгувчи эканларидан диллари қўрқиб тургани ҳолда берадиган кишилар» («Мўминлар» сураси, 60-оят), деган ояти каримадаги кишилар хамр ичиб, ўғирлик қиладиган кишиларми?», деб сўраганимда Набий алайҳиссалом: «Йўқ, эй Абу Бакр қизи, улар (амаллари) кабул бўлишидан қўрққан ҳолда рўза тутадиган, намоз ўқиб, садақа берадиган кишилардир». Аллоҳ таоло улар хакда: «Ана ўшалар яхшиликларга шошурлар. Улар (доимо яхши амаллар килишда) ўзгувчидирлар” (Мўминлар сураси, 61-оят), дейди (Термизий ривояти).
Пайғамбаримиздан илоҳий лафзларни ўрганиш ва моҳиятига етишдан ташқари бу оятларнинг кай тарзда ва кай масалада нозил бўлаётганигача шоҳид бўларди. Кейинчалик онамиз Куръон оятларини у зотнинг ўзларидан эшитиб, ёдлаб оладиган бўлди. У ана шундай саодатли дамларни эслаб дейди: «Мен ўз уйимдан нубувват уйига кўчиб ўтгандан кейин Бақора ва Нисо суралари нозил бўлди. Шу туфайли менинг ҳужрам ваҳий тушган жой деган ҳурматга сазовор бўлди. Ваҳий тушиш пайти кўпинча Расулуллох алайҳиссалом олдиларида бўлар эдим. Қаттиқ совук кунлари ваҳий тушаётган бир пайтда у зотнинг пешоналари терлаб кетарди» (Бухорий ривояти). Оиша розияллоху анҳо бундай ҳолатлардан кўпига гувоҳ бўлган.
Кўриб ўтганимиздек, Оиша онамиз Набий алайхиссаломнинг завжаи мутаҳҳораси деган улуғ номга мушарраф бўлишдан ташкари она ўз болаларини кандай суюб яхши кўрса, одоб ва тарбия берса ва яхши ишларини куриб хурсанд, ёмон одатларини кўриб, хафа бўлган онадек ислом уммати такдирига қайғуриб яшаб ўтди. Бу онамиз бирга яшаган вактларида Расулуллоҳ алайҳиссаломдан куп хадисларни эшитиб, уйдаги ё сафардаги ҳар бир одат ва амалларидан яхши хабардор бўлишининг ўзи машҳур бўли-шига етиб ортарди. Лекин бу онамиз умматнинг улуг муаллимаси, муҳаддиси, фақиҳи ва муфассири деган номларни ҳам ўз номига боглаб кўйди. Улкан масъулиятли ишнинг ташвиши ҳам шунга яраша бўлганидек, бу онамиз хаёти шон-шуҳратига яраша туҳмат ва бўҳтонлардан холи бўлмаганини асло унутиб бўлмайди. Бу онамиз шаънига отилган тухмат ва бўхтон тошлари неча асрлар ўтганидан кейин ҳам тўхтамай давом этиши жуда ачинарли ҳолдир. Акидаси ва таълимоти бузук турли оким ва фиркалар саодат замони вокелигига нохолис назар ташлаш, заиф ва ровийлари нохолис кишилардан накл этилган ҳадисларни рўкач ва дастак килган ҳолда бу онамиз сиймосига доғ туширишга ҳаракат килганларини кузатиш мумкин.
Бу онамиз ҳаëти билан якинрокдан танишган киши ундан ўзига катта илм ва ҳикматни ўзлаштиради. Аёл зоти бўлишига қарамай елкасига накадар оғир юк ва масъулиятни кўтариб уммат авлодлари ғам-ташвишини аритишга, оғирини енгил килишга ва тўғри йўлни кўрсатишга, оқу қорани танитишга интилганига гувоҳ бўласиз.
Ҳаётнинг оғир кунида хам, енгил кунида ҳам умр йулдошининг топган ризқига шукр килган ҳолда ўз фарзандларига тўғри ва соғлом тарбия берган онанинг такдири жаннат йўли билан боғланганини теран англаб олмоги даркор. Бу борада Оиша розияллоху анҳо бутун умматга она макомида туриб ғамхўрликларини амалда кўрсатди. Шу боис ислом уммати буни асло унутмайди ва унутишга ҳам ҳакқи йўқ. Аллоҳ таоло бу онамизнинг дин йўлидаги хизматларидан рози бўлсин ва охиратда уни бир неча баробар кў- пайтириб олий жаннатга мушарраф этсин.
Ҳ.Мунисов
Боғот туман “Саидмансур Эшон бобо” масжиди имом-хатиби