САОДАТ КАЛИТИ ИЛМДИР!

Инсон  ҳаётининг  ҳар бир босқичи  муҳимдир. Мазкур муҳим босқичлар ичида умрнинг ёшлик босқичи алоҳида аҳамиятга  эгадир. Ёшлик  инсон умридаги энг нозик давр ҳисобланади. Ёшлик  инсоннинг қувватга тўлган  ва ҳаракатчанлиги зиёда бўлган вақтидир.  Шу билан бирга, ёшлик даври инсоннинг ҳаёт йўлларининг  чорраҳасида турган пайти  ҳамдир.

Агар ўша чорраҳада инсон яхши йўлга кириб қолса, ўзи, оиласи, қариндошлари, ҳалқи, ватани учун жуда катта яхшилик сари юз тутган бўлади. Бу уни дунё ва охират бахтига, саодатига эриштиради. Агар, Аллоҳ кўрсатмасин, мазкур чорраҳада ёмон йўлга бурилиб кетса ўзи, оиласи, қариндошлари, ҳалқи, ватани учун  ўта кўнгилсиз ҳодиса сари қадам қўйган бўлади. Бу билан унинг дунё ва оҳиратда яхшиликка эришиши қийинлашиб қолади. Илм – ақл нуридир. У инсонларни борлимқни ҳис этиш,воқеликни идрок этиш, маънавий ва моддий оламни англашга, тафаккурни шакллантиришга ундайди. Илм яшаш чироғидир.. у инсонларга бахт келтиради, ёруғликка чорлайди, жаҳолатдан йироқлаштиради. Зиёли инсонлар жамиятнинг етакчилари ҳисобланади.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “ Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарздир”, дея марҳамат қилганлар. бешикдан то қабрга қадар илм олиш касб ўрганиш кишининг ҳаёт тарзига айланишлиги керак.

Билим тўғрисида доно ҳалқимизда кўплаб мақоллар, ибратли сўзлар бор.  “Илм олиш игна биланм қудуқ қазган кабидир”, дея ўхшатиш қиладилар. Илм чексиз олам, тубсиз қудуқдир. У чек чегарасиз, уни тўлиқ эгаллашга умрлар етмайди. Бунинг учун катта сабр ва матонат, чидам лозим.

Илмли кишининг сўзи равон ва тушунарли бўлади. Илмсиз кишида эса бунинг акси бўлади.

Таъкидлашимизх жоизки ҳатто оила қурган ёш оилалар учун ҳам илм лозимдир. Бинобарин, оилавий масалаларниинг ечими тажрибалар аскосида битилган асарлардамужассамдир. Шунингдек, бу дунё саодатини топиш учун ҳам илм ўрганиш керак. Илм ўрганиш учун эса албатта маърифат эгаси бўлган синовлардан ўтган муаллим устоз олдига бориш керак бўлади. Чунки илм олиш албатта устоз тарбияси билан амалга оширилади.

Шу ўринда устоз Ҳожи Мирзо  Иброхим шундай байт келтирганлар.

Ҳар ким бир иш қилди устози йўқ

У қилган ишида на натижа эътибор йўқ

Устоз кимлигин танла маҳкам бўл

Унинг хизматин қил, сен ҳам устоз бўл.

Шундай экан кишининг қадр қиммати эртага ким бўлишлиги олган илмига ва устозининг кимлигига ҳам боғлиқ экан.

Саъдий Шерозий ҳазратлари ўзлариннинг “ Гулистон”  асарларида, шундай бир мисаол келтирадилар.” Бир аъробийни кўрдим  у ўз ўғлига шундай дер эди: “ Эй, ўғилчам албатта қиёмат куни сен сўраласан нима нарса келтурдинг деб. Дейилмайдики , кимга нисбатинг бор деб. Кимнинг ўғлисан кимнинг қариндошисан дейилмайди. Қилган амалингдан сўралади”.

Байт:

Каъбапўшни ўпар экан ҳожилар

Эмас ул пийладин улуғ бўлди

Бир азиз ила ул турди неча кун

Ложарм ул каби азиз булди.

Бу ўхшатиш орқали устоз олдида илм олиб тарбия топган инсон устоз каби азиз бўлишига ишорат қилганлар.

Юртитмизда илм олиш учун барча шароитлар етарли. Биз билм сирларини мукаммал ўрганиш йўлида жаҳон кезган , ҳаётини  ирфонга бағишлаган буюк алломаларимизнинг авлодлари эканимизни унутмаслигимиз лозим. Қимматли вақтимизни бекорчи нарсаларга сарф этмасдан бизга яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда маърифатли бўлишга жидду жаҳд қилишимиз лозим.

Бинобарин, “Ёшликда олинган илм тошга ўйилган нақш кабидир” деган ҳикматни доим эсда сақлашлигимиз керак бўлади. Фарзандларимизнинг  ёшлик йиллари саодатли, шукуҳли замонга тўғри келгани учун суюниб яшайлик, буларнинг бари, энг аввало тинчлик, осойишталик самараси эканини  тушунтирайлик ва бунинг учун шукр қилайлик.

Ёшларимиз дунёвий билимлар билан барча юксак маънавиятимиз, миллий урф одатларимиз ва қадриятларимиз асосларини ҳам пухта эгаллашлари керак. Мана шундай ёшлар мустақил Ўзбекистонимизнинг  келажаги, ишончи ва давомчиси бўла олади. Ёшлар – бизнинг келажагимиз, келажагимиз пойдеворидир.

М.Болтаев

Тупроққалъа тумани “Абул Маржон” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.