Тинчлик энг улуғ бахт. Тинчлик–эрталаб уйғонганингда оиланг, фарзандларинг, ота –онанг билан бир дастурхон устида нонушта килишинг, тинчлик бу –сокин тунларда фарзандига айтган она алласи. Тинчлик бу ҳар бир кун учун айтилган, ҳар бир неъмат учун айтилган шукроналикдир. Тинчлик –фарзандларимиз кулгуси, бахтидир.
Бугун ер юзида ҳукм сураётган мураккаб ва тахликали даврда экстримизм ва тероризмнинг келиб чиқиш сабабларни ўрганиш ва унга қарши кураш жахон хамжамияти учун энг долзарб масалага айланган. Дархақиқат ўзини диндор ва иймонли кўрсатиб бўлмағур сафсаталар билан атрофдаги одамлар, айниқса ёшлар ишончига кира олишга уринаётган мутаассиб кучлар хар лахзада тинч ва осуда хаётимизга хавф солиши мумкин. Бундай қора ниятли кишиларни пайини қирқиш, риёкорликларини фош этиш ҳар бир кишининг бурчидир. Айтиш керакки экстримизм ва тероризм маънавий тахдидларнинг бир тури бўлиб, улар ўзлари мансуб бўлган конфессия вакилларини радикал ҳаракатга чорловчи, мамлакатдаги тинчлик ва осайишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажавузкор сиёсий фаолият хисобланади. Экстримизм қандай номланмасин ва ёки қандай кўринишга эга бўлмасин, унинг асосий мақсади жангари гуруҳларни шакллантириш орқали хокимиятни қўлга киритишдир. Шу сабабли барчамиз ҳар сония ва ҳар дақиқада огоҳ бўлишимиз керак.Ўзбекистон ҳалқи тинчликни қадрлайди. Ва ўз орзу – интилишлари, эзгу ниятларининг рўйобга чиқишининг муҳим кафолати деб билади. Оммавий ахборот воситалари орқали дунёнинг айрим мамлакатларида бўлаётган нотинчлик, уруш – тўполон тартибсизликларни кузатар эканмиз, она заминимиздаги тинч хаёт, мусаффо осмон билан фахрланамиз. Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик хукм суради, фарзандлар эмин –эркин камолга етишади, оқибатда жамиятда ҳар тамонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Яратган Парвардигор Қуръону каримда анашу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини, инсон зиммасига юклаб, ислом дини тинчликка тарғиб қилишни, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлаб шундай дейди. “Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг измидан эргашмангиз!” Албатта у сизларга аниқ душмандир. Қуръон нозил бўлган кеча хам салом кечасидир. Бу ҳақда Аллох таола каломи шарифида: “У (Кеча) то тонг отгунча саломатликдир” дейди (Қадр. 5). Тинчлик ва хотиржамлик Аллох таоланинг буюк илохий неъматларидан биридир, Қолаверса барча эзгу ишларнинг рўёобга чиқишининг боиси ҳам тинчлик осайишталикдир. Ислом дини ўз номи билан тинчлик динидир. Муқаддас динимиз -асосий таълимоти, инсонларни тинчликка чақириш, кишиларни меҳр –мурувватли бўлишга, миллати динидан қатъий назар, бир –бирига иззат –ҳурмат кўрсатишга чорлайди. Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради.Жамиятда ҳар тамонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир – бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, мехр – мурруватларининг самимий бўлиши ҳам асосан юрт тинчлигининг самарасидир.
Юрт тинчлиги улуғ неъмат, барқарор тараққиёт гаровидир. Шу боис тинчлигимизни асраш ҳар бир фуқаронинг бурчидир . Ватанимиз гуллаб – яшнаши, тинчлиги ҳар биримизнинг биринчи галдаги вазифамиздан биридир.
П.Бобожонов
Шовот тумани “Қорри эшон бобо” масжиди имом-хатиби