ГУНОҲЛАРГА БЕПАРВОЛИК БАХТСИЗЛИК КЕЛТИРАР

Аллох таолога беадад шукурлар бўлсинким, юртимиз тинч осмонимиз мусаффо, ҳалкимиз соғ-саломат умргузаронлик қилмокда. Эзгуликлар, солиҳ ва савобли амаллар атрофида жипслашган, кундан-кунга эл-юрт равнақига, тинчлик ва фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшиб яшаётган ватандошларимизнинг имон-эътиқодли, дин-у диёнатли инсонларнинг кўпайиб бораётганини кўриб қалбимиз шукурга ва ғурурга тўлади. Лекин, гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек ношукур, юртимиздаги тинчлик, хотиржамлик ва саломатликдек буюк неъматларни қадрига етмайдиган, озгина қийинчиликлардан саросима ва ташвишга тушиб, ҳалкимиз орасида фитна ва фасод уруғини сочишга уринаётганлар ҳам оз бўлса-да учраб туради. Уларга Аллох таборак ва таолонинг «Шукур қилинглар неъматларни зиёда қиламан» деб ояти каримасини эслатгимиз келади. Ҳеч бўлмаганда ҳавонинг иссиқ ёки совуқлигидан, нарҳ-навонинг ошиб бораётганидан нолийдиганлар ҳам учраб туради. Энг асосийси тинчлигимиз таъминланган-ку деб тўхтатсангиз, ҳа-я туғри айтасиз деб кўйишади. Бир куни аёллар орасида ўтирган ёши 70ларга бориб қолган аёл: Шу давлатимизга ҳам ҳайронман нима қилади уруш булаётган давлатларга ёрдам бериб деб оғзини жуфтлаган эди, даврада ўтирган отинойи уни дарҳол тўҳтатиб, «Ия, онахон Қўшнинг тинч сен тинч деган мақолни билмайсизми? Уруш бўлаётган давлатларда ёнгинасида бомба портлашидан ёки дайди ўклардан бири келиб фарзандига, турмуш ўртоғига  қадалишидан чучиб, фарзандини ўқишга, турмуш ўртоғини ишга ҳотиржам кузатиш баҳтидан мосуво бўлган аёлга, онага ичингиз ачимайдими?» Ана шундай инсонларга берилаётган беғараз ёрдамтуфайли бизни юртимизда тинчлик ҳукмрон. Юртбошимизнинг олиб бораётган оқилона сиёсатлари туфайли «Эртага фарзандимни тақдири нима бўлади, нима едириб нима ичираман» деган ҳавотирлардан ҳоли яшаётганимизга айниқса аёлларга эътиборнинг, ғамҳўрликнинг олий тамойиллари асосида олиб борилаётган ислоҳотлардан бошимиз кўкка етган. Айникса бугунги кун отинойисининг сузларида, амалларида ҳатти-ҳаракатларида бошқаларга ибрат бўлгудек фазилатлар жам бўлмоги лозим. Туманимиз отинойилари томонидан амалга оширилаётган эзгуликлардан, савобли ишлардан кунглимиз тўлмаётган бўлса-да, ният холис, иҳлосимиз баланд. Ҳар биримиз амру маъруф наҳий мункар қилишга буюрилган эканмиз, энг аввало Аллох розилиги йулида босган ҳар бир қадамимиз қутлуғ, айтган сўзимиз ўткир ва таъсирчан, қилган амалларимизда ибрат намунаси уфуриб туришини ўзи насиб рўзи айласин деб дуо қиламиз.Янги Ўзбекистонимизда олиб борилаётган ислоҳотларда, эзгу амалларда биз отинойиларнинг ҳам ҳиссасининг салмоғи баланд бўлишини истаймиз.Башариятимизнинг буюк муаллимидан бизга мерос қолган уч нарса:илм, амал, ҳаё. Яни одоб ва аҳлокимиз Аллох буюрганидек, Пайғамбаримиз ўз ҳаётлари мисолида кўрсатиб берганларидек бўлиши олий муродимиздир.

Аллох таоло бундай дейди: «Эй имон келтирганлар, сизлар учун Аллох ва оҳират кунидан умидвор бўлган ҳамда, Аллохни кўп ёд қилган кишилар учун Аллохнинг Пайғамбарида гўзал намуна бордир» (Ахзоб сураси 21-оят)

Теварак атрофимизда, маҳалламизда соғлигини, тинчлигини йўқотган одамлар яшаётган бўлса биз ҳеч қачон тинч, ҳотиржам ва бахтиёр бўлолмаймиз. Пайғамбаримизнинг яна бир ҳадисларини унутмайлик,»Ўзингга раво кўрганни бошқаларга ҳам раво кўрмагунингча ҳақиқий мўмин бўла олмайсан»Чин мусулмон, бошқалар унинг тилидан ва қўлидан омон бўлганлардир.Менга нима? Сизга нима? кабилида иш тутадиган бўлсак мана шу бепарволикнинг,локайдликнинг жазоси ва азоби бизга бир куни барибир етади. «Гуноҳлар бадбуй ҳидга ўхшайди» деган иборада катта хикмат бор. Шу мақола муаллифи Имом домланинг айтишича Хорун Ар Рашиднинг дўсти Бахлул Доно: «Эй инсонлар гуноҳ ва ёмон ишлардан узоқ бўлинглар» деб насиҳат қилар эди.Унинг бу насиҳатлари бази инсонларга ёқмабди.Улар Хорун Ар Рашидга шикоят қилибдилар.»Дўстингни насиҳатларидан тўйиб кетдик, бошқалар гуноҳқилса,унга нима? Ҳар бир кўй ўз оёғидан осилади» деб норозилик билдиришибди.

Шунда Хорун Ар Рашид бир қўйни сўйдириб уни кўчага оёғидан осдириб кўйибди. Бир неча кун ўтгач кўй сасий бошлабди. Одамлар Хорун ар Рашиднинг олдига келиб» Бу қўйни кўчадан олдириб ташланг,унинг сассиқ хиди бизни безор қилмокда» дейишибди. «Сизга нима? Ҳар бир қўй ўз оёғидан осилади» деб жавоб берибди.Одамлар лом-лим демай ортларига қайтиб кетибдилар. Яхши  одамлар жаҳолатга,мункар ва харом ишларга қаршилик кўрсатмай»Сизга нима, менга нима?» деб бепарволик қиладиган бўлсалар ёмонликнинг, гуноҳларнинг касри бошқаларга урмай қолмайди. Гуноҳларга бепарволик Аллохнинг ғазабига дучор қилади.

Айникса, ҳозирги даврнинг жиддий ва оғриқли муаммоларидан бири бўлган ажримларнинг олди олинмас экан, ўзини диндор қилиб кўрсатаётган галамисларнинг йўли тўсилмас экан, тинчлигимизни мустахкамлашга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмас эканмиз, эртанги кун ворисларимиз,келажак авлодларимиз тарбиясига этиборни кучайтирмас эканмиз,биз ҳам жавобгарликдан сокит бўла олмаймиз.

А.Тураева

Урганч тумани бош отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *