Маълумки мустакилликдан кейин Юртимизда виждон эркинлиги тулик таъминланди. Бу эркинлик фукароларнинг у ёки бу динга эътикод килиш ёки хеч кандай динга эътикод килмаслик хукукини беради. Мамлакатимиз аҳолисининг 90 фоизидан ошиғи мусулмон бўлиши билан бирга бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам бор ва уларга мусулмонлар қаторида барча эркинликлар тўлик кафолатланган. Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда кизикиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихох ва тарафдорлари купайиб бормокда. Бунинг асосий сабаби мукаддас динимизнинг хакконийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва багрикенглиги, одамзотни комиллик ва эзгуликка чорлаши билан боглик.Таассуфки, хозирда ислом динини никоб килиб, манфур ишларини амалга ошираётган мутаассиб кучлар хали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, гур ёшларни уз тузогига илинтириб, улардан узларининг нопок максадлари йулида фойдаланмокда. Бундай ножуя харакатлар аввало мукаддас динимизнинг шаънига дог булишини, охир- окибатда эса маънавий хаётимизга салбий таъсир курсатишини барчамиз чукур англаб олишимиз ва шундан хулоса чикаришимиз зарур. Бугунги кунда диний шиорлар остида сиёсий хокимятга интилаётган диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Узбекистондаги ижтимоий – сиёсий вазиятни издан чикаришга харакат килаётгани ачинарли бир холдир.
Буни олдини олиш учун хар биримиз авваламбор ёшларимиз онгида бушлик колдирмаслигимиз керак. Хурматли биринчи Президентимиз «Бу дунёда табиатда хам, жамиятда хам бўшлик бўлмайди. Қаердадир бўшлик пайдо бўлдими, ҳеч шубхасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга харакат килади » деб хар бир ота-она уйида, укитувчи ва мураббийлар укув муаассасаларда, кексаларимиз махаллада фарзандларимизнинг онгидаги бушликни яхшилик, эзгулик, ватанпарварлик, халоллик, ростгуйлик каби фазилатлар билан тулдиришлари лозимлигини уктиради. Фарзандларимиз хаммамизга маълум ёшликларида куп савол беришади. Уларнинг берган саволларини купчилигимиз малол олиб ёки жавоб беришга кийналганимиз сабаб мени тинч куй, куп гапирма, тинч утир ёки бориб уйинингни уйна деб, куполлик билан саволларини жавобсиз колдирамиз. Бунинг натижасида уларнинг онгида бушлик пойдо булади. Шунинг учун яхшилик билан, уларни берган саволларига акллари доирасида тушунчани берсак бу бушлик хосил булишини олдини олган буламиз.
Ҳозирги кунда шу бушликни тўлдиришга уринадиган ва гаразли максадларини амалга оширишни уйлаб юрганлар куп. Окибатда эса бундай мафкуравий хуружлар натижасида баъзилар узи тугулиб усган юртидан, ота-онасидан тониб, унга хиёнат килиб, ватанпарварлик туйгуларидан махрум булиб, инсонийлик табиатидан хам чикиб колганини узлари тушунмаяпти. Мухтасар килиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бушлик булмаслиги учун уларнинг калби ва онгида соглом хаёт тарзи, миллий ва умуммиллий кадриятларга хурмат-эхтиром туйгусини ёшлик пайтидан бошлаб шакллантириш зарур. Иккинчидан фарзандларимизни онгида мафкуравий иммунитетни хосил килишимиз лозим.
Бугун, 21 аср глобаллашув жараёнида ёларимиз радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар оркали хар хил ахборот ва маълумотларни олмокда. Баъзи бир акидапарастлар уз гаразли максадлари йулида мафкуравий таъсир утказишга уриниб, кабих ишларини амалга оширмокда. Маълумки, хар кандай касалликни олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга карши иммунитет хосил килинади. Президентимиз « Фикрга карши фикр, ғояга карши ғоя, жахолатга карши маърифат билан курашиш хар качонгидан кура мухим ахамият касб этмокда » деганлар. Демак, биз бундай вазиятда ёшларимизни мустакил фикрлайдиган, маънавиятлик, миллий кадриятларига содик, дунё қараши кенг, иродаси мустахкам, сабр – бардошли, ошкора ва пинхона кўринишдаги маънавий тахдидларга доим тайёр турадиган,замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон килиб, болалик пайтидан бошлаб тарбиялашимиш лозим. Учинчидан фарзандларимизга Ислом динининг асл максади, мазмун- мохиятини тушунтирмогимиз керак.
Айрим ота-оналар бола тарбияси хусусида жуда бепарволик қиладилар. Улар учун бу дунёда фақат ўз шахсий юмушлари, кўча-кўйдаги улфатлари билан узок вакт овкатланиб утиришлари, моддий маблағ тўплаш йўлидаги борди-келдилари биринчи ўриндаги вазифаю, оила аъзоларининг, фарзандларининг ахлоқий ва маърифий тарбиялари билан шуғулланиш иккинчи даражали иш булиб колган. Ўтган асрдаги мутафаккир олимимиз Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.
Ёшларнинг илмли ва маърифатли бўлишларига жиддий эътибор қаратишлари лозим. Фарзандларимизнинг одоб-аҳлоқи, таълим-тарбиясининг масъулияти биринчи навбатда, уйда ота-она, боғчада тарбиячи, ўрта ва олий ўқув юртларида муаллим ва устозлар, кўча-кўйда эса маҳалла оқсоқоллари зимасида эканини унутмайлик.
Мамлакатимизда ёшларнинг илм олишлари, касб-билим ўрганишлари учун барча зарурий шароитлар яратиб қўйилган. Бугунги кунда илм олиш учун ҳеч қандай монеълик йўқ, аксинча имконият бор. Юзлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва литсейлар очиб қўйилган. Динимизни ўргатадиган ўнта олий ва ўрта махсус ўқув юрти ишлаб турибди. Китоб-дарсликлар узлуксиз чоп этилиб турибди. Аммо бизларда рағбат ва ихлос сустроқ.
Вақтимизни ғанимат билиб, узимизни хам болаларимизни хам илм, касб-хунар, спорт ва манфаъатли ишлар билан машгул килишимиз барчамиз учун фойдалидир. Чунки халкимизнинг эртанги куни кандай булиши фарзандларимизнинг бугун кандай таълим ва тарбия олишларига боғлиқ.Бешинчидан фарзандларимизга Ватан, миллат ва динига мухаббатли бўлиш хиссинини уйготиш, хиёнат, соткинлик, бепарволик каби иллатларга қарши курашишни шакллантириш лозим.Аллох таоло юртимизни тинч, халкимиз хаётини фаровон килсин. Узимизни хам зурриётларимизни хам Ватанга мухаббатли, динга садокатли, миллатни севадиган, омонатларга хиёнат килмайдиган, илмлик, халолга интилиб, харомдан узок булиб, барчага мухаббатли булиб яшамокликни насиб килсин.
Ж.Нурметов
Хонқа тумани “Мусо ал-Хоразмий” масжиди имом-хатиби