Тадбиркор-кулол аёл

Отажонова Дилноза Русланбековна 1986 йил Хива туманида туғилган. Тумандаги 20-сон мактабини тамомлаган.

2006 йилда Хива шаҳридаги хонадонга келин бўлган. Турмушидан олдин тикувчилик касбини ўрганиб, шу касб билан шуғулланган.

Дилноза қайнота-қайнона, турмуш ўртоғи шуғулланиб келган кулолчилик касбига қизиқиб, сопол буюмларни ясашга, унга безак қўйишдаги иштиёқи ошди ва тинимсиз меҳнатлари натижасида республикамиздаги кулол аёллар сафи яна биттага кўпайди.

Айни пайтда ҳунармандлар оиласининг 3 авлоди бўлган бу аёл кулол аждодларига муносиб тарзда элга танилди. Дилнозахон аввалига фақат Хивада, кейинчалик Хоразм ва бутун Ўзбекистон бўйлаб сотилган маҳсулотлари, Туркманистон, Қозогистон, Россия давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.

Бунда рўзғор учун керак бўладиган буюмлардан ташқари, ошхона, чойхоналарга кўзалар, юртимизга ташриф буюрган меҳмонлар учун ҳум идишлар, вазалар ҳам тайёрланяпти. Бу ўз навбатида кўплаб юртдошларимизнинг, ҳатто сайёҳларни ҳам ҳайратда қолдирди. 15 килограммлик ош лаган фақат Хоразмда тайёрланади.

Ҳунарманд Дилнозахоннинг 50 дан ортиқ шогирдлари билан харидорларнинг эҳтиёжини қондириш билан бир қаторда маҳалла аёлларини, қўни- қўшниларини ҳам иш билан таъминлаб келмоқда. Калта минор маҳалласидаги “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 6 нафар аёл, ҳозирда иш билан таъминланган. Улар турли ҳилдаги сопол буюмларни тайёрлаш билан рўзғорларини кундалик эҳтиёжаларини таъминлаяптилар.

Халқимизда “Меҳнат қилган элда азиз”- деган нақл бор. Дилноза 2019 йилдан буён ҳар йили фестивалларга қатнашиб, Бухорода “Зираворлар” фестивалида иштирок этган. Шунингдек, Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро фестивал ва кўрик-тнловларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаган. Ўтган 2021 йилнинг Туркиянинг ТИКА агентлиги томонидан 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги грантни ютиб олди. Жорий ҳам Дилнозахонга муваффақиятларга бой бўлди. Жумладан: “Ибратли оила” кўрик-танловининг вилоят босқичида 2-ўринни, “Ишбилармон аёл” кўрик- танловининг Республика босқичида 3-ўринга муносиб деб топилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этилган “Энг намунали иш берувчи” республика кўрик-танловида ғолиб бўлиб, пул мукофотини ҳам қўлга киритди.

Тадбиркор аёл фарзандларига тарбия бериши билан бир қаторда улаарга ўз касб сирларини ҳам ўргатиб келмоқда.

Дилнозахоннинг келгусидаги режалари ҳунармандлар марказини ташкил қилиб, келгуси ёшларга ва маҳалладаги ишсиз аёлларни иш билан таъминлашни олдига мақсад қилган.

Хива шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раиси — ҳоким ўринбосари  Шухрат Саъдуллаев, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Муножот Явбосарова, Хива шаҳар Нуронийлар жамғармаси раиси Қуранбой Холиқов,

“Калта минор” МФЙ раиси Луиза Сейтназарова, маҳалла фаоли Раъно Сатторова, Хива шаҳар бош имом-хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Роза Мадримова, маҳалла отинойиси Хажар Жуманиёзова ва бир гуруҳ маҳалла фаоллари фуқаролар Дилнозахоннинг хонадонига ташриф буюриб, унинг ишлари билан яқиндан танишдилар.

Ҳунарманд Дилнозахоннинг бажарган ишлари юқори баҳоланиб, унинг келгуси иш ва режаларига муваффақиятлар тилаб, ҳожи отахон ва ҳожи онахонларимиз томонидан самимий дуолар қилинди.

Р.Мадримова

Хива шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *