Оила тинчлиги, бахт-саодати ўз қўлингда

Бизга ҳидоят йўлини кўрсатган Аллоҳу Таолога беадад ҳамду санолар умматларига шарият аҳкомларини етказган башариятнинг афзали Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломлар бўлсин.

Оиланинг мустаҳкамлиги меҳр оқибатлилиги  мамалакатимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги кучли жамият қурилишига асос бўла олади. Жамоатчилик гувоҳлигида ўрнатилган алоқа эса албатта муқаддас бўлади. Никоҳдан кейин ҳар иккаловлари ўртасида сақланиши лозим бўлган сир ҳам вужудга келади. Аллоҳ Субҳаноҳу ва Таоло — “Нисо” сурасида солиҳа аёлларни сифатлаб (Аёллар ичида) солиҳалари — бу (Аллоҳга ва эрига итоатли, ғоибга Аллоҳ сақлагунича ҳимоятли (яъни эрларининг сирларини мулкларини обрўларини сақловчи) ларидур деб эр-хотин ўртасидаги оилавий сирни сақлаш муҳимлигига ишора қилади сирни ошкор этилиши жуфтлик орасига совуқлик тушишига ва унинг бузилишига сабаб бўлади. Ривоятларнинг бирида хотини билан ажрашаётган эрдан хотиннинг айбини сўрашганида “Бировнинг айбини сўраб нима қиласиз агар у билан ярашиб кетсам ўз хотинимни айбини очган бўламан ажрашиб кетсам бегона бир аёлни айбини фош қилган бўламан бу эса одобдан эмас”  деб жавоб берган экан . Зеро Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 187- оятида “Улар сизлар учун либос сизлар улар учун либосдурсиз” дея марҳамат қилади. Либос инсоннинг айбу нуқсонини яшириб ёзда иссиқдан қишда савуқдан ҳимоя қилгани каби  эр-хотин ҳам бир бирини сир сифатларини яшириб зийнатлаб туриши бир бирларига меҳр оқибатли бўлиб гард юқтирмаслиги керак. Ҳадиси шарифда ҳам “Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларингизга яхши муомала қиладиганингиздур” дея марҳамат қилинади .

Аёллар ҳам ўз ўрнида эрларига қарши бош кўтармаслиги уларга итоатли  қаноатли сабрли ва кечиримли бўлишлиги лозим. Албатта ҳар бир мусулмон аёл ёки эркак оила сирларини кўчага олиб чиқмаслиги муроса мадора қилишлиги агар ҳеч иложи бўлмай қолса оила сирини ошкора қилмасдан келин тарафдан бир киёв тарафдан бир вакил чақириб муоммони аста секинлик билан муҳокама қилишлик дарҳол тилга ёки билакка зўр бермасдан инсонийликни йўқатмасдан  сабр қилишлик керак бўлади акс ҳолда ўзоро муносабатларига футур етади. Ҳадиси шарифда  “Кимни Аллоҳ солиҳа аёлга етиштирган бўлса унга динининг ярми берилибди (энди) иккинчи ярмида Аллоҳга тақво қилсин” дейилади.Улуғ мутаффаккир шоиримиз Алишер Навоиий ҳазратлари “Эр билан хотин бир бирларига мос тушса ўртада бойлик ва саронжом саришталик бўлур ҳусни одоби бўлса кўнгилга ёқимлик бўлур яхшилиги бўлса жонингни озиғи ақли расо бўлса рўзиғоринг тартибли ва сариштали бўлур киши бу хилдаги жуфтга эришса яширин ғам ва кулфатда сирдоши ҳамдами бўлур машаққатли дамларда марҳами бўлур турмушдан жафо етса ҳасратдошинг ул осмондан бало келса кўмакдошинг ул кунглинг ғамидан у ҳам ғам чекур баданинг заиф бўлса у ҳам қийналур” деган экан.

Қадимда кучли ёнғин оқибатида катта бир мулкдор умр бўйи йиққан моли мулки уйи жойи куйиб кул булибди “Мол ачиғи жон аччиғи” деганларидай ҳалиги одам қаттиқ куйиб ётиб қолибди. Шунда яқин дўстларидан бири эй дўстим бу нима ётиш  деса эй дўстим ҳамма молу мулкимдан уйим жойимдан жудо бўлдим энди бу ёғига қандай яшайман деб ҳасрат қилибди. Шунда ҳалиги дўсти бола чақанг хотининг омонми хотининг сани тушинадиган қадрингга етадиган солиҳа аёлми деб сўрабди — Аллоҳга шукур аёлим солиҳа ундан розиман  деса  дўсти  “Эҳ нодон унда нега йиғлайсан бутун моли мулкинг омон қолибдику мато ва иморат топиладиган нарса худо кўрсатмасин ўша ёнингда аёлинг ёниб қолса нима қилардинг сани тушунадиган мадад бериб турадиган ақилли аёлинг бор экан нега ғам чекасан дебди. Ҳалиги одам юзи ёришиб тўғри айтдингиз дўстим агар хотинимга бирор нарса бўлса нима қилардим энг катта бойлигим ёнимда экан ха демай ўзимни ўнглаб оламан дебди. Қаранг яхши аёл эрининг бу дунёдаги жаннати. Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) “Мусулмоннинг уйи жаннат боғларидан бир боғчадур” дейдилар момоларимиз “Эрни эр қиладиган ҳам қоро ер қиладиган ҳам аёлдур” дея бежизга айтишмаган солиҳа бўлишга интилган ҳар бир аёл уйнинг нақши юзнинг холидур,  бундай аёлларга жуфт бўлган эркаклар ҳам иншооллох икки дунё саодатига эришгайлар ва авлодларидан илмли фазилатли оқила фарзандларни камоли насиб қилгай.    Барчамизга маълумки бу дунё имтиҳон дунёси. Ана шу имтиҳондан ёруғ юз билан ўтиб олмоқ,  Аллоҳни берган ризқига шукур мусибатига сабр қилмоғимиз қил деганини қилиб қилма деганини қилмасдан берилган қисқа умирни эзгу амаллар билан гўзал ишлар билан ўтказмоқ силаи раҳм қилиш меҳр оқибатли бўлмоқ ҳақийқий инсонийлик фазилатидур.

Зеро Аллоҳ Тобарока таоло “Оли  Имрон” сурасини 133-оятида    “Роббингиз (томонидан бўлган) мағфират ва кенглик осмонлару ерга тенг тоқводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари шошилингиз” деб марҳамат қиладилар. Ва яна “Нисо” сураси 34-оятда “Эркаклар  хотинлар устидан қойим тургувчилардир”  дея марҳамат қилинади хулоса қилиб шуни айтиш мумкин оила мустаҳкамлиги кунгил яқинлигию меҳр-муҳаббатдадир.  Аёлнинг қалби илиқ бўлса илму салоҳияти бўлса фаҳм фаросатию одоби ахлоқи ибодати бўлса билгинки у аёл сани бахтинг бу дунёдаги жаннатингдир.

Ф.Отабоева

Қўшкўпир тумани бош имом хатибининг  хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *