Ислом дини оила масаласига алоҳида ва ўта жиддий эътибор қаратган.Динимиз аҳкомларидан оилавий муаммоларни иқир-чиқирларигача адолат билан тартибга солинган. Буни ҳатто мусулмон бўлмаганлар ҳам эътироф этишадики, ҳамма гап билиш ва амал қилишда қолган. Зеро динимизда оилавий муносабатлар қандай бўлиши, эр-хотин ҳуқуқлари ва маъсулияти, фарзанд тарбияси, силаи раҳм қўйингки, барча масалаларга исломий ечимлар бор.
Жамият тараққиёти тинч ва осуда оилавий муҳит ва муносабатларга боғлиқ экан. Ҳар бир инсон хонадонини ислоҳ қилиши билан бунга ўз ҳиссасини қўшмоғи керак. Бу шунчаки айтилаётган гап эмас, балки илохий амрдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади; “Эй имон келтирганлар! Ўзингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлиш дўзахдан сақлангиз” (Таҳрим сураси 6 оят)
Ислом дини эр-ҳотин олдига бир-биридаги ҳақларини баён қиладиган йўлни кўрсатиб берган, оилада эр-хотин бу йўлни аниқлик билан тадбиқ қилсалар бахтиёр ҳаёт кечирадилар. Лекин ҳозирги кунда айрим оилаларда эр-хотин ўз бурчларини адо қиляптими? Йўқ албатта . Афсуски эр ёки хотин ёки иккиси ҳам Ислом ўргатган йўлдан ўзларини олиб қочади. Бунинг натижасида оилада зиддиятлар келиб чиқиб муаммолар пайдо бўлади. Ана шундан кейин улар ўртасида бир бирларига бўлган адоват ва нафратлар пайдо бўлиб улар буни ўз ичларида сақлаб юришади.Айрим хонадонларга яраштириш учун борганимизда бу қарама-қаршиликлар аланга олиб зиддиятлар авжига чиқади. Натижада катталар ҳам бу мажоролар гирдобига тушиб аралашишга мажбур бўлади.
Айрим вақтларда яхшилик билан ҳал қилинсада, аксарият ҳолларда сан-манга борилиб иш судга оширилади. Оилада келишмовчиларга бўлган сабаблар: эркак аёлига қупол муомила қилганда аёл мен сендан камманми дейиши, хотин шу захоти ажрашишни талаб қилиб туриб олиши, эрига нисбатан қўпол муомилада бўлиши ёки бўлмаса эрини топганига қаноат қилмасдан керагидан кўпроқ пул ишлашни талаб қилиши, ёки эркак ичкиликка ружу қўйиб оилада кунора жанжал қилиши ва оилада фарзанд тарбияси уларни ейиши, ичиши, кийинишига бефарқ бўлиши ва йигит қизларимиз оила қуриб уни мустақил тебратишга тайёр эмаслиги, қизларимиз уй юмушларини мукаммал билмасликлари ва бошқа бир қанча сабаблар мавжуддир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: “Сизларнинг яхшиларингиз аҳлу аёлига яхши бўлганларингиздир Мен аҳлига энг яхшингиздирман” деганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари аёлларига нисбатан гўзал муомалали бўлиб, доимо хурсандликда уларни эркалаган, лутф кўрсатган нафақаларини кўпайтирган ҳолда ҳаёт кечирганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам, ўрни келганда аёллари билан ҳазиллашар кулишар ҳам эдилар. Ҳаттоки, Оиша онамизнинг кўнгиллари учун, у киши билан югуришда мусобақа ҳам қилганлар.
Ҳозирги кунда қизларимиз ҳамда йигитларимизни турмуш қуришга оилада тайёрлаш лозим. Йигит қизларимизни ёшлигидан ҳунарли илмга чанқоқ, оилани барча юмушларини бажаришда ва шу билан бирга муомала маданиятини ўрганишда ота-она оилада ўрнак бўлиши лозим. Қуш уясида кўрганини қилади деган ибора бекорга айтилган эмас. Ота-она оилада ислом қоидаларига амал қилиб фарзандларига тарбия берса, бу оилада ўсган фарзанд тарбияли ва одобли бўлиб унинг қурган оиласи ҳам мустаҳкам бўлади. Констиутциямизнинг Ўн олтинчи боби “Оила” деб аталиб, унда оила қонунчилигининг асосий тамоиллари белгилаб берилган. Ушбу асосий Қонунимизда ҳотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканлиги алоҳида таъқидланиб унинг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат мухофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ тамонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлигига асосланади” деб белгилаб қўйилганлиги оиланинг нуфузи қанчалик юксак эканлигини кўрсатади.
М.Абдуллаева
Хива туман бош имом хатибининг ҳотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси