Кийиниш одоби

Биз бугун Аллохга шукурлар булсинки тинч ва хотиржам бир диёрда яшаяпмиз. Бугунлик кунда бизга яхши яшашимиз учун барча шароитлар мавжуд. Мустакиллигимиз шарофати Билан канститутциямиз кабул килиниб , унда барча инсоннинг хак ва хукуклари хамда эркинликлари кафолатланиб химоя килинган. Айнан Ушбу имкониятлардан фойдаланиб кимдир дехкончилик килади, Яна кимдир тижорат Билан шугулланади. Бугунги кунда Айни манашу тижоратчилик Билан шугулланаётган аёлларимиз хам бор. Тижоратчилик  Билан шугулланиш уни касб килиб олиш жуда яхши амал. Мукаддас динимиз булган ислом тарихига бир назар соладиган булсак,Пайгамбаримиз САВ нинг аёллари  яъни Хадича онамиз хам  Макканинг зодагон савдогар аёлларидан эдилар. Пайгамбаримиз САВ нинг узлари хам тижорат Билан шугулланганлар.Хатто хадийси шарифда Пайгамбаримиз САВ «Халол тижоратчи киёматда набийлар, ва шухадолар Билан бирга булади» деб халол тижорат Билан шугулланадиганларни ана шундай эътироф этганлар. Хуш……бугун бозордаги тижорат Билан шугулланадиган аёл кизларимиз ана шундай макомларга лойик деб биламизми? Ундан ташкари нафакат бозордаги аёл кизларимиз балки куча куйда учрайдиган аёлларимизнинг узларича «мода»деб кияётган кийимларичи? Бизнинг узбек маданиятига ва менталетимизга  тугри келадими? Ахир бизнинг аёлларимиз ,онахон ва момохонларимиз бундай хаёсиз кийимларни кийишмаганку, уз миллатини  куйиб узга миллатни хавас килиб яшашмаганку.

Аёллар жамиятимиз бир булаги ,аёлсиз инсонга хаёт кийин, киз фарзанди  сабабли ота- она жаннати булади. Пайгамбаримиз САВ «Кайсики  ота-она учта кизни чиройли тарбиялаб уларни турмушга  узатса жаннатий булади дедилар шунда  сахобалар иккита кизи булсачи деди ундаям киради, битта кизи булсачи деганларида ундаям жаннатга киради» деб мархамат килганлар. Шунинг учун аёлларимиз бозорга борадиларми каерга боришларидан катъий назар  узларининг кияётган кийимларида аёллик шаъни, оналик шаъни , узбек аёли шаъни ,борлигини билиб кийсалар максадга муофик булар эди. Шу уринда енгил елпи кийимларни киядиган аёлларимиз узлари билиб билмай узга юртнинг маданиятига кур курона эргашиб узбек аёлининг шаънига ва узи яшаётган юртнинг шаънига дог тушураётганини билиб куйсалар фойдадан холи булмасди.

Ўзбек аёлисан бўлгин хаёли,

Фарзандларинг бўлсин доим иболи.

Аёгинг остида жаннатдир санинг,

Ўзлигинг йўқотма ўзбек аёли.

Азиз аёллар сизлар хаётнинг чироги ,сизлар сабаб хаётимиз гузал. Сиз онасиз, опасиз, сингилсиз, жуфти халолсиз, келин, кизсиз, булар бари сиз учун шарафдир. Ушбу шарафга лойик булинг азиз аёллар. Азиз ота оналар….. барчаларимиз фарзандларимиз тарбиясига мустахкам булайлик. Мустахкам тарбия курган фарзандлар келажакда иншааллох мустахкам оила қуради ва қурилган оилалар сабабли юртимиз келажаги мустаҳкам бўлади.

Д.Хажиева

Ҳазорасп туман бош отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *