Инсонийлик жамияти ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, доимий равишда ривожланиш ва ўзгаришда бўлади. ХХ асрнинг енг катта кашфиётларидан бири бу – Халқаро тармоқ, яъни интернет бўлди, десак хато бўлмайди.
Интернет пайдо бўлгандан бери баъзилар уни ижобий баҳолашса, баъзилар салбий томонларини гапиради.Ижтимоий тармоқлардан ҳаддан зиёд кўп фойладаланиш инсон танасининг иммун тизимига, гармонал баланси ўзгаришига, қон томир тизимига салбий таъсир қилади, натижада саратон, юрак-қон томир касалликлари ҳамда ақли заифликка олиб келади.
Интернетдан олинадиган ва тарқатиладиган барча маълумотлар шариатимиз рухсат берган нарсалар бўлиши керак.
Интернет ҳилват жой бўлганидан одамлар орасида қилмайдиган ишларимизни, ёлғиз қолганда ҳам ўзимизга раво кўрмаслигимиз керак. Аллоҳ таоло бизни доим кузатиб турганини ҳис қилишимиз катта даражадир. Аллоҳ таоло Қурони Каримда марҳамат қилади: (Аллоҳ) Кўзларнинг хиёнатини ( қараш ман етилган нарсага ўғринча кўз ташлашини) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни (ниятларни) ҳам билур.(Ғофир сураси 19-оят).
Қайд етилган ҳар бешта ажримдан биттасига ижтимоий тармоқлар сабаб бўлмоқда.
Ижтимоий тармоқлар ёшларни ўз домига тортиб, қимматли вақтини беҳуда ўтказишга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, улар ёш авлодни виртуал оламдаги маънавий тубанликларга етакламоқда. Бу каби иллатлардан ёшларни огоҳ бўлишга чақирамиз.
Ижтимоий тармоқлар бутун фикру зикрини зарарли иллатлари билан захарлаб, онгини қуршаб олмоқда. Оқибатда, виртуал оламдаги бузғунчиликлар реал ҳаётга кўчиб нохуш холатлар юзага келмоқда .
АЗИЗ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНАДИГАНЛАРИМИЗ ОГОҲ БЎЛАЙЛИК…
Ғ. Бабажанов
Тупроққалъа тумани бош имом-хатиби