Динимиз ҳар бир ишда меёрни белгилаб берган. Ҳаддан ошиш ҳам, нуксонга йўл қўйиш ҳам йўқ. Ҳар бир ишда ҳаддан ошиш исроф саналади ва у ислом динининг мўътадилликка асосланган таълимотига зид келади. “Исроф” деб шариат тилида бирор иш харакатни бажаришда , сўз сўзлашда , молни сарф қилишда, кўнгилдаги хохиш истакларни амалга оширишда мўътадиллик чегарасидан чикишга айтилади.
Аллоҳ таоло Қурони Каримда исрофгарликни яхши кўрмаслигини ва улар шайтонни биродарлари эканини баён қилган. Жумладан: “Исро” сурасининг 26-27 оятларида бундай мархамат қилади: “Қариндошга , мискин ва йўловчига (хайр эҳсон қилган билан) хақларини адо этинг ва исрофгарчиликка асло йўл қйманг. Чунки исрофгарлар шайтонни биродарларидир. Шайтон эса Парвардигорга нисбатан ута ношукур эди “. Банда ўртача мўътадил туруб , хасислик хам қилмасдан, исроф ҳам қилмасдан молини Аллоҳ таоло айтганидек , шариат кўрсатганилек тасарруф қилса Аллоҳ таоло унинг садақаси , хайр эҳсониниг у кутмаган томондан яъна бошқа неъматлар ато этиб , баракасини беради.
Аллоҳ таоло мўминларни сифатлар экан, уларнинг исроф ва хасислик қилмасликларини алохида таъкидлаб зикр этади: “ Улар инфоқ қилмаганларида исроф ҳам хасислик хам қилмаслар.У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар” (Фурқон сураси оят) Аллоҳ таоло инсонларга жуда кўп неъматларни ато этиб қўйган . Банданинг вазифаси Аллоҳ берган бу неъматларнинг шукрини қилиш , уларни тежаб тергаб , исроф қилмай ишлатиш Парвардигорни берганига рози бўлишдир .Эҳтиёждан ортик еб ичишни баъзи уламолар макруҳ дейишган бўлса , айримлари харом санашган . Қуръони каримда исрофнинг мазаммат қилинганлиги сабаб қиёматда бу неъматларидан қай тарзда фойдаланганлигимиз , уларни қаерга сарфлаганимиз , шукрини қандай адо қилганимиз хаққида сўроқ саволга тортиламиз .
Шунинг учун ушбу неъматларни ато этиб қўйган Аллоҳ таоло бандаларини исроф қилмасликка чакиради.. Исрофгарчилик кенг қамровли тушунча бшлиб, унга тўй ва маросимларни ортиқча дабдаба билан ўтказиш, электор энергияси , газ , сув , ёнилги каби табий ресурсларни ортиқча ишлатиш, еб- ичишда , кийинишда ҳаддан ошиш, вақтни , умрни бехуда нарсаларга сарфлаб ўтказиш, фойдасиз ишлар билан шугулланиш ҳамда согликни қадрига етмаслик каби нарсалар киради. Аллоҳ таоло “Исро” сурасининг 29- оятида бандаларини хайр-эҳсонда исроф қилмасликка чақириб шундай мархамат қилади:
“Бахиллик қилиб қўлиингизни бўйнингизга боғлаб хам олманг . (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб хам юборманг! Акс ҳолда , маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз”.
Яъни , эй инсонлар , бахиллик билан қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг , очиққўл бўлинг. Исрофгарчилик қилиб қўлингизни бутунлай ёзиб ҳам юборманг. Шундай қилсангиз одамларни маломатига қоласиз, бор нарсангиздан маҳрум бўлиб, афсус –надомат чекасиз. Дархақиқат , бахиллик қанчалик ёмон иллат бўлса , бор нарсасини исроф қилиш, уни бехуда сарфлаш ҳам шунчалик ёмон хислатлардандир.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳ анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай мархамат қилади: “ Сени икки хислат- фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хохлаганингни еб, хохлаганингни ичавер” (Имом Бухорий ривояти)
Минг афсуски , баъзи оилаларда динимизни ана шу кўрсатмалари унутилган ёки уларга унча эътибор берилмайди , Натижада бундай оилаларда етишмовчиликлар , танқисликлар ва бундан келиб чикадиган кўнгилсизликлар авж олади., тотувлик ва мехр — оқибат йўқолади. Айрим оилаларда йиллар давомида катта машакатлар билан тўпланган маблағни ном чиқариш учун бир кунда ортиқча маросимлар , дабдабали тўйларга сарфлаб юбориш холатлари учраб туради. Аслида бу пуллар таниш- нотаниш одамлар бир кунда еб кетадиган зиёфатларга , тўйларга эмас , аксинча оила фаровонлиги , фарзандлар таълим- тарбияси учун ишлатилса яхши бўларди. Бундай дабдабали , кераксиз тўй ва маросимлар ҳар қанча чиройли кўринмасин , аслида катта исроф саналади. Бунинг ортида ҳеч қандай яхшилик йўқ. Аксинча, саҳиҳ ҳадисларда зикр қилинганидек, исрофгар жаннатга кирмайди.
Аллоҳ таоло бандаларни еб- ичишда исроф қилмасликка чақириб , бундай мархамат қилган: “Эй Одам болалари , ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки исроф қилгувчиларни севмас” ( Аъроф сураси 31 оят) Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳи алайҳи васаллам дедилар: “Қиёмат куни ҳар бир инсон ( тўрт нарса ҳақида) сўралмагунча жойидан жилмайди: умрини қандай ўтказгани, илмига қандай амал қилгани, молини қаердан топгани ва қаерга сарфлагани, жисмини нима билан қаритганини” (Имом Термизий ривояти) Юқорида айтиб ўтилганлардан маълум бўладики, исрофгарчилик нафақат якка шахслар учун, балки оилалар ва жамият учун ҳам ўта зарарли ижтимоий иллат ва унинг зарари бу дунё билан чегараланиб қолмай , охиратга ҳам ўтар экан.
Шунинг учун исрофгарчиликка қарши биргаликда курашишимиз бурчимиз эканини англаб етишимиз ҳамда унга амал қилишимиз лозимдир.
З.Машарипова
Урганч шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси